Get Mystery Box with random crypto!

Асакабанк қошида фармацевтика маркази ташкил этилади 18 апрел | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Асакабанк қошида фармацевтика маркази ташкил этилади

18 апрель куни сув хўжалиги ва фармацевтика саноатига бағишланган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорларга кредит юкини енгиллаштириш зарурлигини таъкидлади. Шунинг учун "Асакабанк" АЖ лойиҳаларнинг 25 фоизгача қисмига ўз улуши билан кириб, инвестор сифатида иштирок этиши белгиланди.

Шу йўналишдаги лойиҳаларни молиялаштиришга 300 миллион доллар узоқ муддатли кредит ресурслари жалб қилинади. Банк ҳузурида фармацевтика лойиҳалари маркази очилиб, тадбиркорларга ёрдам кўрсатади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1085


@bankers_uz