Get Mystery Box with random crypto!

Янги намунадаги 50 минг сўмлик банкнот дизайнида техник хатоли | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Янги намунадаги 50 минг сўмлик банкнот дизайнида техник хатолик борлиги маълум қилинди

Марказий банк жорий йил 15 декабрь куни эълон қилинган янги намунадаги пул белгиларидан "50 000 сўм" банкнотанинг олд тарафида техник хато аниқланганлигини маълум қилди.

Қайд этилишича, 50 минг сўмлик банкнот намунасининг олд томонида «Ал-Ҳаким ат-Термизий» мақбараси тасвири туширилгани, аммо мақбара номи «Абу Исо ат-Термизий» деб ёзилгани айтилган. Мутахассислар билан қайта ўрганиш натижасида ҳақиқатан ҳам намунадаги тасвир ва унинг номланишида техник хатолик мавжудлиги маълум бўлган.

Шу сабабли Марказий банк янги дизайндаги 50 000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилишидан олдин унинг намунасида аниқланган техник хатолик бартараф этилишини ҳамда мақбаранинг номи тўғри қайд этилишини таъкидлаган.

Марказий банк матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур банкноталар ҳали эмиссия қилинмаган ва фақатгина техник хато тўғриланган ҳолда эмиссия қилинади.


@bankers_uz