Get Mystery Box with random crypto!

47 фоиз Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов: | Bahodir Ahmedov

47 фоиз

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов:

2017-2022 йил якуни билан 56 минг ўринли талабалар турар жойи бўляпти. Бу 2010-2016 йилга нисбатан 28 баробар кўп. Ўзбекистонда 2016 йилда 77 та ОТМ бўлган бўлса айни кунда уларнинг сони 172 тага етди. Унда таҳсил олувчи талабалар эса 200 минг нафардан 800 минг нафарга етди.

Талабалар турар жойининг етишмаслик муаммоси олий таълим муассасалари, талабалар сонини кўпайтиргунга қадар ҳам кўп эди. Дунё олий таълим тизимини ўрганганимда бир нарсага гувоҳ бўлдим — талабаларни ётоқхона билан 100 фоиз таъминлаган бирорта давлат йўқ”
.

Манба

Вазир турар-жойга эҳтиёжи бор талабаларнинг 47 фоизи ётоқхоналар билан таъминланганини айтибди. Бу рақамни ҳудудлар кесимида ҳам келтирса мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки асосий муаммо пойтахтда бўлмоқда.

@bahodirahmedoff