Get Mystery Box with random crypto!

Аномал совуқ сабабли 3 млрддан ортиқ пул истеъмолчиларга қайта | Bahodir Ahmedov

Аномал совуқ сабабли 3 млрддан ортиқ пул истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилинган. Нега?

Наманган вилоятининг шаҳар ва туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларига вилоят аҳолиси томонидан “Тоза ҳудуд” ДУК, “Наманган мусаффо иқлим”, “Ориф нурли келажак” ва “Чашмаи сафед-газ” МЧЖларнинг 2023-йил январ, феврал ойларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш бўйича сифатли хизмат кўрсатмагани тўғрисида кўплаб мурожаатлар келиб тушган.

Наманган шаҳри, Мингбулоқ, Косонсой, Наманган, Норин, Поп, Уйчи, Учқўрғон, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларидаги жами 389 та маҳалла юқорида келтирилган МЧЖлар билан шартнома имзолаган. Аммо қиш мавсумидаги аномал совуқ вақтида корхона автомобиллари ва махсус техника воситаларига ёнилғи қуйиш бўйича муоммолар юзага келгани сабабли, январ, феврал ойлари давомида қатнов графиги йўналиши бўйича МФЙларга тўлиқ хизмат кўрсатиш имкони бўлмаган.

Ўрганиш натижаларига кўра, “Тоза ҳудуд” ДУК, “Наманган мусаффо иқлим”, “Ориф нурли келажак” ва “Чашмаи сафед-газ” МЧЖлар томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш бўйича тўлиқ хизматлар кўрсатилмаган даврлар учун жами 3 865 841 500 сўм тўловларнинг аҳолидан ундирилиши бекор қилинган.

@bahodirahmedoff