Get Mystery Box with random crypto!

Андижонда кечаси қабристон тозалаган ходим авария бўлиб вафот | Bahodir Ahmedov

Андижонда кечаси қабристон тозалаган ходим авария бўлиб вафот этибди

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида ҳоким топшириғига кўра, ишдан ташқари вақт — кечаси 21:00 дан кейин ишга чақирилган ободонлаштириш ходими йўлда ЙТҲgа учраб, вафот этди. Бу ҳақда “Дарё” манбаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Марҳамат тумани ҳокими топшириғига кўра, туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари кеча, 25 апрель куни кечки пайт соат 21:00 дан кейин шоир Муҳаммад Юсуф қабрини ободонлаштириш учун мажбурий меҳнатга жалб қилинган.

“Шоир Муҳаммад Юсуф туғилган куни муносабати билан кеча кечки пайт 21:00 дан кейин туман ҳокими топшириғи билан Ободонлаштириш ходимлари мажбуран ишга жалб қилинди. Шоир қабристонига келаётган ободонлаштириш бошқармаси ходимлари бўлган икки аёл йўлда аварияга учраб, бири вафот этди”, — деган бу ҳақда хабар берган манба. Манбанинг аниқлик киритишича, ЙТҲgа учраган аёллар — Арофатхон ва Энахон исмли аёллар бўлган.
“Арофатхон воқеа жойида вафот этган”, — деган манба. Марҳамат тумани ҳокимлиги “Дарё” сўровига жавобан ЙТҲ содир бўлганини тасдиқлабди.

“Жорий йилнинг 25 апрель куни соат тахминан 22:30 ларда фуқаро Ж.Т. ўзининг бошқарувида бўлган Matizъда Марҳамат тумани “Тўлға” МФЙ ўрамидан ўтган Марҳамат—Қува авотомобил қатнов йўлининг Қува йўналишида ҳаракатланиб бориб, бошқарувни йўқотиши натижасида йўл четида кетаётган фуқаролар А.Ж. ва Э.Б.ларни уриб юборган. Мазкур ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзгатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини, тергов якуни бўйича айбдор шахсларга жазо муқаррарлиги таъминланишини ҳамда қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз”, — дейилади туман ҳокимлигининг дастлабки расмий баёнотида.

Манба

@bahodirahmedoff