Get Mystery Box with random crypto!

#Бугун_АРГОСда Республика даражасидаги раҳбар кадрлар ҳамда | Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС

#Бугун_АРГОСда

Республика даражасидаги раҳбар кадрлар ҳамда Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун қисқа муддатли малака ошириш курси бошланди


Давлат хизмати жозибадорлиги, самарадорлигини таъминлаш кўп жиҳатдан давлат хизматчисининг касбий тайёргарлиги, билим ва кўникмаларига боғлиқ. Шу сабаб, бугун давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенцияларини ошириб бориш — долзарб масалалардан бири.

Давлатимиз раҳбари ҳам турли даражадаги раҳбарлик лавозимларига янгича фикрлайдиган, ташаббускор, юқори малакали, билимли ва эл-юртга садоқатли кадрларни танлаш, уларни мақсадли равишда раҳбарликка тайёрлаш масалаларига жиддий эътибор қаратмоқда.

Бугун Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар марказий аппаратларида фаолият юритаётган таркибий бўлинма раҳбарлари учун қисқа муддатли малака ошириш курси шу мақсадда ташкил этилди. График асосида ушбу Дастур доирасида минг нафар хизматчиларнинг малакасини ошириш белгиланган. Шунингдек, Жиззах вилоятидан Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун ҳам навбатдаги ўқув ташкил этилди.

Ўқувлар давомида давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизими, коррупцияга қарши кураш, давлат хизматини рақамлаштириш, бошқарув маҳорати каби йўналишларда машғулотлар ва тренинглар ташкил этилади.

Дастурдан маданий тадбирлар ҳам ўрин олган.

Каналга уланиш —
@argos_uz