Get Mystery Box with random crypto!

Агро хаёт

Telegram kanalining logotibi agro_hayot — Агро хаёт А
Telegram kanalining logotibi agro_hayot — Агро хаёт
Kanal manzili: @agro_hayot
Toifalar: Hayvonlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 22.19K
Kanalning ta’rifi

Аграр соҳадаги энг катта жонли аудиторияга эга канал.
Боғдорчилик деҳқончилик ва иссиқхона йўналишида Ўзбекистонда биринчи ўринда турадиган агро канал. Аъзо бўлинг ва кузатиб боринг!
Реклама бўйича: @agroproectt
Якшанба дам олиш куни!

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 6

2023-05-19 09:56:54
• Лазерли ер текислагич (30% субсидияга эга)
• Дискли борона
• Чуқур юмшатгич (глубокорихлитель)
• Мотига

Булардан ташқари Европанинг Алпего, Квернеланд ва бошқа ишлаб чиқарувчиларидан келадиган техникалар ҳам мавжуд.

Тошкент вилояти Қибрай тумани, Ботаника 58.

99-444-11-45
99-790-57-00
99-888-33-53

Телеграм: @ChirchiqSelmash
5.3K views06:56
Ochish/sharhlash
2023-05-19 09:56:31
Мош иссиқликни энг кўп талаб қиладиган экинлардандир. Ўсимликларнинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун юқори ҳарорат талаб этилади. Уруғи 8-10°С иссиқда униб чиқа бошлайди, аммо уруғлари тез ва қийғос униб чиқиши ҳарорат ўртача 12-14°С бўлганда кузатилади, уруғининг эрта экилганда униб чиқиши чўзилиб кетади, уруғларининг бир қисми чириши мумкин. Бу жиҳатдан мошни такрорий экин сифатида экиш унинг иссиқликка бўлган талабига жуда мос келади ва 3-4 кунда тўла униб чиқади. Мош учун 18-22°С ҳароратда энг мақбул шароит яратилади.

Жазирама иссиқда ҳам бемалол гуллаб, ҳосил тугаверади. Шоналаш ва гуллаш даврида 20-25°С иссиқ бўлиши мақсадга мувофиқдир. Мош экини 45-47 даражагача иссиқликка чидамли.

Мошнинг ниҳоллари ва катта ёшдаги ўсимлик совуққа нисбатан жуда таъсирчан, бир даража совуқ уни нобуд қилиши мумкин. Мош кундузги иссиқ ва тунги салқинга, яъни ҳавонинг кескин ўзгаришига бардош бера олади. Мошнинг тезпишар навлари учун фойдали ҳарорат йиғиндиси 1800°С, ўртапишар навлари учун 2000°С ҳисобланади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

t.me/agro_hayot
5.4K views06:56
Ochish/sharhlash
2023-05-19 07:40:41
Тут қалқондори

Бу зараркунанда мамлакатимиз учун карантин объэкт ҳисобланиб, Кавказ олди минтақаларида тарқалган. Зараркунанда асосан тут дарахтларига катта зарар келтиради. Тут қалқондорининг урғочи 1,2-2,5 мм катталикда бўлиб, унинг формаси юмалоқ, ранглари оқ ёки сарғиш кулрангда бўлади. Личинкаларнинг ранглари ёшларига қараб турлича бўлади, биринчи ёшда сариқ, иккинчи ёшдагиси эса қизғиш-жигарранг.

Эркакларнинг қалқонлари урғочисиникига қараганда майдароқ, оқимтир йўли бўлади.
Урғочи ҳашарот тўлиқ етишмаган нимфа даврида қишлайди. Урғочи ҳашаротни март ойларида эркаклари учиб келиб оталантиради. Март ойларининг охири, апрелнинг бошларида урғочи ҳашаротлар тут баргларида тўпланишиб баргларнинг шираларини сўриб озиқланади.

Зараркунандага қарши кураш учун карантин жойлардан тут кўчатлари олинмайди, олинган кўчатлар эса текширувдан ўтказилади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

t.me/agro_hayot
5.2K views04:40
Ochish/sharhlash
2023-05-18 18:47:14
Куни кеча каналимизда "Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва сув хўжалиги вазирлиги Риштонга қачон сув берилади?"  сарлавхаси билан пост жойлаган эдик.

Унда Фарғона вилояти Риштон туманидаги боғлар сувсизликдан қуриётгани хақида  видео пост жойлагандик.  Бугун 18- май санасида Риштон туманидаги Ўрмон хўжалигига қарашли боғларга сув келди. Туман ва вилоятнинг сохага оид рахбарлари боғимга келишди. Сув хўжалигидан кўпчилик боғдаги холатни кўрди. Видео мурожаатни беетибор қолдиришмагани учун,  Сув хўжалиги вазирлигига,  худудлар аро бўлинмаларига, Табиат ресурслари вазирлигига  хамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига миннатдорчилик билдираман.  Ишонамизки энди бундай бефарқликлар қайтиб бўлмайди.  Дарахтлар қуриб қолишига ва хосил нест нобуд бўлишига йўл қўйилмайди.

Бугун сувни узоқ масофадан "потерия"  бўлмай етиб келишига хисса қўшган Риштон туманидаги сув хўжалиги бўлинмаси ходимларига ҳам миннатдорчилик  билдириб ўтамиз. 

Видео мурожаатга бефарқ бўлмаган барча мутасадди ташкилотларга рахмат.

http://t.me/agro_hayot
4.2K viewsedited  15:47
Ochish/sharhlash
2023-05-18 14:31:49
17-май, куннинг иккинчи ярми ҳам учрашув ва музокараларга бой бўлди.

“Хунан Жумен Биотечнологиес” компанияси директори Ли Тао билан учрашилди. Компания асосан минерал ўғитлар ишлаб чиқаради ва қатор йўналишларда фаолият олиб боради. Ўзининг ерлари билан бирга ишлаб чиқариш қувватлари мавжуд. Мижозлари етарли, аммо бизнинг бозорга қизиқиши катта. Маҳсулотлари сифатли. Масалан, биоўғитлари ишлатилса, ҳосилдорликни ўртача 40 фоизга кўтариш мумкин экан. Чўл ва чўлланиш ҳудудларида ишлаш бўйича катта тажрибага эга.

Шоли ва пахта экиш бўйича таклиф билдирилди. Мазкур таклифларни мамлакатимиз ҳудудларида тажриба-синов тариқасида бошлаш режалаштирилган. Шолининг бу ерда гектаридан 15-18 тонна ҳосил берувчи навлари бор экан. Ёмон натижа эмас. Айниқса, паловни севувчи ҳамюртларимиз учун бу жуда яхши имконият. Гуруч бозорига эркин таклиф кўпаяди. Пахта бўйича ҳам қатор таклифлар берилди.

Юқоридагиларнинг барчаси бўйича келишувга эришилди.
Меморандум имзоланди, бу борада иш бошланди.
3.8K views11:31
Ochish/sharhlash
2023-05-18 13:19:02
Гуллар парваришида нафақат ёруғлик, сув ва ҳарорат, балки қўшимча озуқаларнинг ҳам ўз ўрни бор. Улар асосан 3 гуруҳга бўлинади:

1. Азот — бу гулларнинг илдиз системасини ва ўсишини таъминловчи озуқадир.
2. Фосфор — бу гулларнинг бутонизациясини ва гуллашига ёрдам берадиган асосий озуқа ҳисобланади.
3. Калий — бу озуқа гуллар иммунитетини кучайтириб, турли касалликларга чалинишининг олдини олади.

ГУММИ — бу гулларнинг энг севимли озуқаси бўлиб 60% натрий тузидан ва қолган 40% Азот, Фосфор ва Калийдан иборат. Гумми гулни яхши ўстиради, тупроқни бақувват қилади ва ўсимликни касалликлардан ҳимоя қилувчи кучга эга.

Бундан ташқари Органик озуқалар бор. Буларга чиритилган кампост, чиритилган гўнг, гўнг шарбати киради.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

t.me/agro_hayot
3.9K views10:19
Ochish/sharhlash
2023-05-18 12:48:29
• Лазерли ер текислагич (30% субсидияга эга)
• Дискли борона
• Чуқур юмшатгич (глубокорихлитель)
• Мотига

Булардан ташқари Европанинг Алпего, Квернеланд ва бошқа ишлаб чиқарувчиларидан келадиган техникалар ҳам мавжуд.

Тошкент вилояти Қибрай тумани, Ботаника 58.

99-444-11-45
99-790-57-00
99-888-33-53

Телеграм: @ChirchiqSelmash
3.6K views09:48
Ochish/sharhlash
2023-05-18 12:48:19
Қовуннинг Торпедо нави. Бу ўзбек нави қовунларнинг кечпишар навларига мансуб бўлиб, улар тахминан 100-110 кун пишади. Турнинг асосий хусусиятларига 15-17 кг гача ўсадиган пишган меваларнинг вазни киради.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

t.me/agro_hayot
3.4K views09:48
Ochish/sharhlash
2023-05-18 11:25:59
17-май, куннинг биринчи ярми: Ўзбекистон - Хитой бизнес форумининг очилиш маросимида 1,2 млрд долларлик илк келишув имзоланди.

Бизнес форум доирасида “Синсзян Хуалин Индастри энд трейд” компанияси бош директори Гуо Сиангянг билан учрашув ўтказдик. Бу компания кўп тармоқли ҳисобланиб, қишлоқ хўжалигининг турли йўналишларида фаолият юритади. Уларнинг ичида чорвачилик алоҳида аҳамиятга эга.

Ҳозир компания 120 мингта қорамол етиштирган бўлса, режада 300 мингдан ошириш бўйича аниқ ишларни бажармоқда. Бу компания, Ўзбекистонда гўшт етиштириш ва уни қайта ишлаш орқали маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳасига асос солмоқчи. Ферма ва фабрика қуриб, янги иш ўринларини яратиш билан бирга, замонавий технология олиб кириб, янги форматда иш юритиш нияти борлигини билдирди.

Бу борада, ҳамкорлик меморандуми
имзоланди.
3.9K views08:25
Ochish/sharhlash
2023-05-18 10:25:40
Анор ҳомиладор аёллар учун фойдали

Таркибида фолий кислота ва бошқа витамин, микроелементлар кўплиги ҳомиладор аёлларда бачадон ва йўлдош орасидаги қон алмашинувини яхшилайди.

Бачадон мушаклари тонусини созлайди ва боланинг нерв тизими ривожланишида яхши ёрдам беради. Туғруқдан кейинги даврда она сути кўпайишига ёрдам беради.

Бўлажак оналарга улашишни унутманг

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

t.me/agro_hayot
5.4K views07:25
Ochish/sharhlash