Get Mystery Box with random crypto!

Агро хаёт

Telegram kanalining logotibi agro_hayot — Агро хаёт А
Telegram kanalining logotibi agro_hayot — Агро хаёт
Kanal manzili: @agro_hayot
Toifalar: Hayvonlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 22.19K
Kanalning ta’rifi

Аграр соҳадаги энг катта жонли аудиторияга эга канал.
Боғдорчилик деҳқончилик ва иссиқхона йўналишида Ўзбекистонда биринчи ўринда турадиган агро канал. Аъзо бўлинг ва кузатиб боринг!
Реклама бўйича: @agroproectt
Якшанба дам олиш куни!

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 5

2023-05-22 08:06:57
Кенг истеъмол қилинадиган қишлоқ хўжалиги махсулотларининг  калорияси (ккал)

Олма (100 г) - 49 ккал

Олча 10 донаси (68 г) - 51 ккал

Хурмо (60 г) - 140 ккал

Қулупнай 1 донаси (18 г) - 5 ккал

Банан 1 донаси (120 г) - 109 ккал

Апельсин 1 донаси (130 г) - 64 ккал

Зайтун меваси 5 донаси (22 г) - 25 ккал

Туршак 10 донаси (35 г) - 83 ккал

Ерёнғоқ, бодом 26 таси (28 г) - 165 ккал

Жўҳори бодроқ (30 г) - 110 ккал

Кўк нўхат (30 г) - 4 ккал

Помидор 1 донаси (100 г) - 20 ккал

Бодринг 1 донаси (45 г) - 5 ккал

Сабзи 1 донаси (72 г) - 25 ккал

Гулкарам (30 г) - 12 ккал

Гуруч (150 г) - 270 ккал

Буғдой нон 1 бурдаси (25 г) - 70 ккал

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг

http://T.me/agro_hayot
3.7K views05:06
Ochish/sharhlash
2023-05-22 07:59:13
Хитойликлар қандай қилиб, ҳавода ҳосил етиштиришмоқда?

Бунга жавоб: Аэропоника усули

Ушбу усул оддийгина бўлиб, бу ўсимликни ерга экиш ўрнига тўғридан-тўғри ҳавода етиштиришдир.

Шундай қилиб, ўсимлик бутунлай ёпиқ муҳит ёрдамида ҳавода ўсади. Озуқа моддалари илдизлар орқали таъминланади. Озуқавий эритма билан пуркалади. Ушбу вазифани бажариш учун босим насосларидан фойдаланилади, шунда бу озуқавий эритма жуда нозик туманга айланади ва ҳосил бўлган жойни тўлиқ қамраб олади.

@dilshodbek_nazirov
3.3K views04:59
Ochish/sharhlash
2023-05-22 07:08:37
Ёнма-ён экиш мумкин бўлган сабзавотлар рўйхати билан танишинг.

1. Мўжизавий учлик: Маккажўхори, нўхат ва қовоқ. Маккажўхори тупроқни азот билан тўйинтириб, нўхат ўсишига ёрдам беради. Қовоқ эса ўз навбатида, бегона ўтларнинг ўсишига йўл қўймайди.
2. Пиёз ва сабзи. Пиёз сабзини инсектицид ва фунгицид таъсирга эга бўлган моддани (аллицин) чиқариши ҳисобига зараркунандалардан қутқаради.
3. Помидор ва райҳон нафақат салат учун яхши комбинациядир. Бу ўсимликлар бир хил тупроққа ва бир хил суғоришга муҳтож. Бундан ташқари, райҳон ҳиди помидорларни зарарловчи шиллиқуртлар учун ёқимсиз саналади. Помидор ҳосили райҳон буталари ёнида пишган бўлса, жуда мазали бўлади.
4.Яшил ловия, болгар қалампири ва бақлажон. Қалампир ва бақлажонлар бир хил оилага тегишли эканлиги маълум ва бир хил ўсиш шароитларини талаб қилади. Яқин атрофда ўсадиган ловия бақлажонни колорадо қўнғизидан ҳимоя қилади.‌‌

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

T.me/agro_hayot
4.5K views04:08
Ochish/sharhlash
2023-05-20 13:18:02
Қулупнайда кулранг чириш касаллиги

Касаллик, асосан, қулупнайнинг пишиш арафасида тез-тез суғориш ва мевасининг ерга тегиб қолиши туфайли ривожланади. Зарарланган мевалар чирийди ва зич кулранг ғубор билан қопланади. Баргларида тарқоқ, йирик, қорамтир, чириган, бир қопламали
доғлар ҳосил бўлади.

Кураш чоралари: мевасини ўз вақтида йиғиб олиш, касалланганларини йўқотиш, кўчатни зич ўтқазмаслик, тупроққа ишлов бериш, бегона ўтларни йўқ қилиш. Баҳорда, барг чиқаргунча икки марта 1% ли бордос суюқлиги билан гуллашдан олдин ҳамда тугун ҳосил қилгунча пуркаш, ҳосилни йиғиб олиш пайтида зарарланган меваларни алоҳида териб олиб, кўмиб ташлаш.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

t.me/agro_hayot
6.1K views10:18
Ochish/sharhlash
2023-05-20 12:47:02
• Лазерли ер текислагич (30% субсидияга эга)
• Дискли борона
• Чуқур юмшатгич (глубокорихлитель)
• Мотига

Булардан ташқари Европанинг Алпего, Квернеланд ва бошқа ишлаб чиқарувчиларидан келадиган техникалар ҳам мавжуд.

Тошкент вилояти Қибрай тумани, Ботаника 58.

99-444-11-45
99-790-57-00
99-888-33-53

Телеграм: @ChirchiqSelmash
5.4K views09:47
Ochish/sharhlash
2023-05-20 12:00:55
Анжир боғларини ўғитлашда фосфорли ва калийли ўғитларнинг кузда берилгани мақсадга мувофиқ, чунки уларнинг таъсир доираси узоқроқ бўлиб, тупроқда нам етарли бўлганда ойига 8-10 см тупроқга сингиб боради.

Азотли ўғитлар ўсиш даврида эрта баҳорда ва тугунчалар етилиш даврида берилса, дарахтларнинг ўзлаштириш даражаси юқори бўлади.

Анжир етиштириш технологияси бўйича 4-5 ёшли анжир боғларига азот-120 кг/га, фосфор-90 кг/га, калий-60 кг/га соф ҳолда берилиб, бир вақтнинг ўзида 10 тонна гўнг берилса, тўлиқ ҳосилга кирган боғларга азот-180 кг/га, фосфор -140 кг/га, калий-90 кг/га (соф ҳолда) гўнг 20 тонна берилса, сифатли мўл ҳосил олиш мумкин.

Ёзда анжирда ёппасига мева тугунчалари ривожланиш даврида қўшимча озиқлантириш ўтказилса, бунда тупроққа чуқур қилиб азот ўғити берилади (йиллик норманинг учдан бир қисми).

Тажрибалардан маълумки, анжир боғларига калийли ўғитларни камроқ берган маъқул, камроқ берган йили ҳосилдорлик юқори бўлган.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

t.me/agro_hayot
5.2K views09:00
Ochish/sharhlash
2023-05-20 09:36:02
Биласизми, Банан диабетда ёрдам беради!

Бу тропик меваларда 2 тоифали қанд диабети билан оғринган беморлар аҳволини яхшилайдиган ўзгача крахмал тури мавжуд. Бироқ бу модда кўпроқ яшил бананларда учрайди.

Таққослаш учун, яшил мевада ўртача ҳажмда — 12,5 грамм, етилиб пишганда эса 5 грамм крахмал мавжуд.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

t.me/agro_hayot
5.4K views06:36
Ochish/sharhlash
2023-05-20 09:05:57
Гуандун Океанология университети (Гуангдонг Оcеан Университй) ректори Пан Синсян билан ўтказилган учрашувда Улар Ўзбек-Хитой лабораториясини ташкил этиш таклифини беришди.

Бу мамлакатимизда шўрланган ерларда ва деградацияга учраган тупроқда ҳосил етиштириш имконини беради. Лаборатория ер ҳолатини чуқур таҳлил қилади. Оролбўйи минтақасини ўз ичига олган  илк лойиҳани амалга ошириш режа қилинаяпти. Бундан ташқари, илм ютуқлари мана шу ерларда синаб кўрилади. Ҳосилни йилига 2-3 маротаба олиш  усуллари ва ҳосилдор навлар синовдан ўтказилади. Ҳаммаси органикага асосланади.

Бу бўйича ҳам меморандум имзоланди. Лойиҳа доирасида грант маблағларини жалб қилишга
келишиб олинди.
4.8K views06:05
Ochish/sharhlash
2023-05-20 07:01:01
Боғ қатор ораларига экилган қовун ва тарвузни парваришлаш

Қовун ва тарвуз уруғлари нам тупроққа экилса, ниҳоллар униб чиққунча суғориш талаб этилмайди. Қовунни асосий парваришлаш ишлари – униб чиққан даврида яганалаш, тупроқни юмшатиш, экинни озиқлантириш, чопиқ қилиш, суғориш, палакларни тўғрилаш, бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши курашишни ўз ичига олади.

Яганалаш икки босқичда: биринчиси, ўсимлик чинбарг чиқарганда, иккинчиси, биринчи чопиқ вақтида ўтказилади. Ниҳоллар ялпи униб чиқиши билан экин қатор ораларини юмшатишга киришилади. Ниҳоллар униб чиққандан 20-25 кун ўтгач, яъни уларда иккита-учта чинбарг пайдо бўлганидан кейин экин биринчи марта чопиқ қилинади, дастлабки озиқлантирилиб сув берилади. Иккинчи чопиқ биринчисидан 25-30 кундан кейин ўтказилади. Ўсув даврида қатор оралари 4-5 марта чопиқ қилинади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot
5.3K views04:01
Ochish/sharhlash
2023-05-19 10:26:02
Бақлажон қандай суғорилади?

Сизот суви чуқур жойлашган ерларда ўсиш даври мобайнида суғоришда ҳар гал 1 сотихга 5–6 м³ ҳисобидан 18–20, сизот суви юза ўтлоқ ва ўтлоқ-ботқоқ тупроқли ерларда 12–15 марта суғорилади. Сизот суви чуқур жойлашган ерларда ҳосил етилгунча ҳар 8–12 кунда, ҳосил ёппасига пишганда эса 5–7 кунда суғорилади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

t.me/agro_hayot
5.7K views07:26
Ochish/sharhlash