Get Mystery Box with random crypto!

Агро хаёт

Telegram kanalining logotibi agro_hayot — Агро хаёт А
Telegram kanalining logotibi agro_hayot — Агро хаёт
Kanal manzili: @agro_hayot
Toifalar: Hayvonlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 22.19K
Kanalning ta’rifi

Аграр соҳадаги энг катта жонли аудиторияга эга канал.
Боғдорчилик деҳқончилик ва иссиқхона йўналишида Ўзбекистонда биринчи ўринда турадиган агро канал. Аъзо бўлинг ва кузатиб боринг!
Реклама бўйича: @agroproectt
Якшанба дам олиш куни!

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 148

2022-10-04 18:09:30
Ёш узум кўчатлари (токзор) қандай парвариш қилинади?

Кўчатларнинг ўзини тутиши ва ривожланиши, уларнинг мевага кириши, бўлажак хосил ва унинг сифати ёш токларни парваришлашга боғлиқ.

Ер қатқалоқ бўлмаслигини таъминлаш, бегона ўтларнинг ривожланишига имкон бермаслик зарур. Ток кўчатлари ўтқазилгач, биринчи йили уларнинг илдиз тизими унча яхши ривожланмаган бўлади.
Шу сабабли токзор хар ой суғорилади. Турпоқ камида бир метр чуқурликкача намланиши керак. Бундан ташқари, ноябрьдан мартгача бир икки марта захира суви берилади. Ер ости сувлари унча чуқур бўлмаган ерларда кўпи билан 3-4, шағалли ерларда 1-2 марта кўпроқ вегетация суғоришлари ўтказиш керак. Хар суғоришдан 2-3 кун ўтгач, қатор оралари култивация қилинади.
Ана ундан кейин сиз ушбу токлардан келажакда сифатли ва мўл хосил оласиз.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot
2.8K views15:09
Ochish/sharhlash
2022-10-04 14:05:54
Анжир меваси чириши ва ёрилиши.

Анжир нега бу холатга келади? Сабаби нима? Бунинг бир нечта сабаби бўлиши мумкин. Аввало буталмаган, обрезка қилинмаган анжир дарахти меваси шундай бўлади. Сабаби мевага тўғридан тўғри қуёш нури етиб бормайди. Анжир барглари йирик йирик бўлгани учун чиканка қилинмаган дарахт меваси қуёшга тўйинмайди. Яна бир сабаби мейордан ортиқ суғориш. Анжир дарахти тагидан доимо сув оқиб туриши яхши эмас. Бу хам чириш ва ёрилишга олиб келади.
Моддалар етишмаслиги.
Бахорда дарахт танасидан 70 см қочириб ўра қазинг ва гўнг кўминг. Ёки агар махаллий ўғит йўқ бўлса, лом билан ерни тешиб минерал ўғит солинг, мейорида албатта!

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot
3.1K views11:05
Ochish/sharhlash
2022-10-04 10:31:13 Гилос парвариши. Мева кам қилиши сабаби.

Одатда гилоснинг 2 тури мавжуд: ширин ва аччиқ (нордон). Ширин гилос ҳўл мева сифатида истеъмол қилинса, аччиқ гилос эса асосан пишириқларда ва консервалашда ишлатилади. Гилос дарахти ўта нозик бўлиб турли ҳил касалликлар (монилиоз, бактериал некроз, цитоспороз, илдиз бўғзи) туфайли осонгина нобуд бўлиши мумкин.

Гилос дарахтларини парваришлаш мушкуллигини инобатга олган ҳолда, уларни яхши намлик ўтказувчан ва сунъий равишда кўтарилган тупроққа экиш тавсия қилинади. Аччиқ гилослар ўз-ўзини чанглатиш ҳусусиятига эга, аммо ширин гилослар яхши ҳосил бериши учун чанглатувчи навлари билан бирга экилиши керак.

Кўчатларни экиш учун қуёш нури кўп тушадиган жой танлаш зарур. Гилос дарахти бир кунда камида 6 соат қуёш нурига тўйиниши зарур.
Улар мунтазам туман тушиб турадиган ҳудудларда яхши ўса олмайдилар, айникса, ёз мавсумида тушадиган туман уларни қуёшдан тўйинишига тўсқинлик қилиши мумкин.

Дарахтга сийраклаштириш қаватлаш усулида шакл берилади, ён шохлари 2–3 қават қилиб қолдирилади. Қуёш нури дарахт ичига яхши кириши учун ҳар йили ўсган шохлари 10% га қисқартириб буталанади. Дарахтларнинг қариш даврида 4–5 ёшли шохлари кесилиб кўпроқ ёшартирилади. Агар куртак ҳаракатга келишидан олдин 3% ли ва гул тўкилгандан сўнг 1% ли бордо суюқлиги билан ишлов берилса, гилос дарахтларида кўп учрайдиган бактериал рак (елим чиқиш) касаллиги олдини олиш мумкин.

Гилос дарахти кўп сувга чидамсиз ҳисобланади. Кўп суғориш илдиз чириши ва бошқа касалликларларга чалинишига сабаб бўлади. Сувни яхши ўтказмайдиган тупроқлар гилос дарахти илдизлари учун муаммо туғдиради. Шунинг учун, оғир тупроқ шароитларида дарахтлар атрофида сув кўлмаклаб (йиғилиб) қолиши хавфи олди олиниши керак. Ёз давомида дарахтлар ривожланишини таъминлаш учун ариқ билан суғорилса ҳар 10 кунда бир марта ёки томчилатиб ҳар 2 кунда бир суғориш мақсадга мувофиқ.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot
3.1K views07:31
Ochish/sharhlash
2022-10-04 10:31:10
2.9K views07:31
Ochish/sharhlash
2022-10-04 05:38:13
Малина (хўжағат) экиш вақти келмоқда.

Малина бир ерда кўчирилмасдан 10-12 йил, баъзан ундан ҳам кўпроқ ўсади. Малина учун совуқ шамоллардан тўсилган, панароқ, ҳосилдор ҳамда сув қатлами ер юзасидан 1,5 м дан паст бўлган майдонлар ажратилади.

Малина чириндига бой, сувни яхши ўтказувчи қумоқ тупроқли ерларда яхши ўсади ва мўл ҳосил беради. Оғир тупроқли, шўрхок, ботқоқ, карбонати кўп ерларда малинани экиш ярамайди.
Шунинг учун ер қанчалик чуқур бўлса, унда озиқ моддалар ва нам шунчалик кўп тўпланади. Малина экиладиган ер 30-35 см чуқурликда ҳайдалиб, 1 м2 ерга 6-8 кг гўнг ва 80 г суперфосфат солинади. Сўнгра текисланиб, 1,5-2 м оралиқда жўяк олинади.

Малина кўчатларни экиш Ўзбекистон шароитида  кузда октабр-ноябр ойларида ёки эрта баҳорда бошланади.
Кузда экилган кўчатлар яхши ўрнашиб олади ва эрта баҳорданоқ ўса бошлайди. Кўчатларни ораси 50 см дан қилиб, чуқурлиги ва эни 40 см дан қилиб ковланган чуқурларга экилади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг

https://t.me/agro_hayot
3.2K viewsedited  02:38
Ochish/sharhlash
2022-10-04 05:21:18
Киви, папайя, лимон, апельсин мандарин хамда барча цитрус мева кўчатлари сотилади.

Манзил: Сурхандарё вилояти, Денов тумани.

Нархи: келишилган холда.
Телефон: +998885077778
+998912327778
3.3K views02:21
Ochish/sharhlash
2022-10-03 18:06:15
Лимон кўчатидаги касалликлар

Қора куясимон замбруғлар ёки масалан оқ чириш касалликлари япроқлар ювилса хам йўқолмайди. Япроқлар бордо суюқлиги 1%, ёки мис 0,5% хлор оксиди эритмасини қўшимча сепилганда йўқ қилади.
Ўсимлик танаси гоммоз елим оқиш билан касалланганда зарарланган пўстлоқ қисми олиб ташланади. Тозаланган жойга 3 % лик мис купароси билан ишлов қилинади. Кейин катрон билан шуваш керак. Катрон бу канифоль ва асалари мумига мол ёғи қўшиб эритилган қоришма.
Лимон кўпроқ қалқондор, ўсимлик битлари, кана турлари билан касал бўлади. Уларга қарши омайт 10 л/4 г. Данадин 10л/10г, Адтикор 10л/1,5г ва вертимек препарати яхши самара беради. Препаратлар ўсимликнинг хамма қисмига сепилади. Барг остидан сепиш тавсия этилади. Лимон ғунча отгаа ёки гуллаган вақтда сепиш мумкин эмас. Куннинг салқин қисмида бу ишловлар қилиниши шарт

Лимончи танишларга юборинг.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot
3.5K views15:06
Ochish/sharhlash
2022-10-03 11:25:14
Узумнинг гибрид навлари.

Бизнинг узумчилик вакиллари уруғли узумлардан воз кечиш керакми йўқми деб ўйланаётган вақтда ташқи оламда воқеалар тубдан ўзгарган.
Хитой, барча сохада бўлгани каби узумчиликда хам инқилоб қилмоқда. Замонавий ва инжиқ бўлган бугунги истеъмолчи учун хорижий селекционер олимлар тиним билмай ўз устиларида ишлашади. Ушбу нав хам шу каби янги селекция натижасидир. Бизда бу соҳага бўлган қарашни ўзгартиришимиз шарт. Узумчиликдаги муаммоларимиз хақида ва унинг ечими хақида юқорироқдаги постда хам тўлиқ муаммоларни ёритганман. Ўқишингиз мумкин.

Яқинларга улашинг.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг. каналга аъзо бўлинг.

https://t.me/agro_hayot
4.5K viewsedited  08:25
Ochish/sharhlash
2022-10-03 08:30:31
Турп етилиш вақти ва агротехникаси.

Турп минтақага қараб экилади. Июль охридан сентябргача сочма ҳамда қатор қилиб экиш мумкин. Эгат ораси 70 см олинади. Уруғ қўлда сепилади. Ҳар 1 сотих ерга 50–60 г турп уруғи сарф бўлади ва 1,5 см чуқурликда экилади. Тупроқ хаскаш билан тирмаланади.

Униб чиққандан сўнг ўташ ва яганалаш керак. Биринчи ягана уруғ ердан униб чиқиши билан, иккинчиси 2–3 барг чиқарганда ўтказилади. Бунда туп ораси 10–12 см кенгликда қолдирилади. Қатор ораларини ўсимлик атрофи билан қўл кучи ёрдамида кетмон билан 15–16 см чуқурликда юмшатиб туриш, минерал озуқа ва сув бериб бориш керак. Турп майдони бегона ўтлардан тозаланиб, ягана қилингандан сўнг ўғитланади. Бунда 1 сотих ерга тук ҳолда сульфат аммоний – 2 кг, аммофос – 1,5 кг, калий хлор – 0,5 кг/га меъёрда солинади.

Ерга биринчи қировли кунлар тушгандагина турп ўзининг серсув маззали таъмини беради.

Энг сара агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг

https://t.me/agro_hayot
3.6K viewsedited  05:30
Ochish/sharhlash
2022-10-03 04:42:01 Ижтимоий тармоқларда қовундан қурт чиқаётган фотолар тарқаябди. У қандай қурт? Қутилиш йўли борми?

Юртимизга асосан Кавказ ва Кавказолди ҳудудларидан қовун пашшаси кириб келган. У полиз экинларига жиддий зарар етказиб, ҳатто экспорт хажмини камайишига сабаб бўлиши мумкин. Албатта, унга қарши курашилмаса.

Баъзи ҳолларда иштаҳа билан ювиб, эндигина қовунни кесганингизда унга ички ўрта қисмига қурт тушганига гувоҳ бўласиз. Бу ҳам биз юқорида айтган, илмий номи Саrроmуа pardalina Bigot деб аталувчи мазкур зараркунанданинг “иши”.

Қовун пашшаси бизнинг шароитда мавсум давомида уч ва ундан кўп миқдорда авлод беради. Қиш мавсумида 5-15 сантиметр тупроқ остида сохта ғумбак ҳолида сақланиб, май, июнь ойларида, яъни қовун палакларининг гуллаши ва мева тугиши даврида учиб чиқади.

Пашша қовун ёки тарвузнинг ёш ниҳоллари шираси билан озиқланади. Ҳар бир етилган наслдан кейин зараркунандаларда яна 23-30 кундан сўнг насл пайдо бўлади. Битта пашша қовун пўсти остига бир дона тухум қўяди, ҳаммаси бўлиб 120 донагача тухум қўяди. 3-4 кундан сўнг тухумдан қурт чиқиб қовун (тарвуз)нинг юмшоқ қатламига илонизи йўл қолдирган ҳолда кириб боради ва озиқланади. Қурт оқ-сарғиш рангда бўлиб, узунлиги 5-12 мм. бўлади. Қурт қовун ичида 10 кун атрофида яшагандан сўнг у ерни тарк этади ва 15 см. чуқурликда, тупроқ ичида ғумбакка айланади. Оқибатда, қовунлар пишмасдан далада чириб, айниб кетади. Ёки пишганда ҳам унинг ичида бактерия ва ҳатто қуртлар тушади. 

Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси маълумотига кўра, қовун пашшасига қарши биологик кураш ҳам яхши самара бериши мумкин. Бугунги кунда бу зараркунанданинг табиатдаги кушандалари аниқланган. Олтинкўзлар оиласига мансуб ҳашаротлар алоҳида ўрин эгаллайди. Қовун пашшасига қарши уларни қўллаш яхши самара беради. Махсус био ва вет дўконларда хам қовун пашшасига қарши воситалар олишингиз мумкин.

Боғдорчилик ва деҳқончилик тавсияларини фақат бизнинг каналда кузатинг

https://t.me/agro_hayot
3.9K views01:42
Ochish/sharhlash