Get Mystery Box with random crypto!

Куни кеча каналимизда 'Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва сув хўжалиги | Агро хаёт

Куни кеча каналимизда "Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва сув хўжалиги вазирлиги Риштонга қачон сув берилади?"  сарлавхаси билан пост жойлаган эдик.

Унда Фарғона вилояти Риштон туманидаги боғлар сувсизликдан қуриётгани хақида  видео пост жойлагандик.  Бугун 18- май санасида Риштон туманидаги Ўрмон хўжалигига қарашли боғларга сув келди. Туман ва вилоятнинг сохага оид рахбарлари боғимга келишди. Сув хўжалигидан кўпчилик боғдаги холатни кўрди. Видео мурожаатни беетибор қолдиришмагани учун,  Сув хўжалиги вазирлигига,  худудлар аро бўлинмаларига, Табиат ресурслари вазирлигига  хамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига миннатдорчилик билдираман.  Ишонамизки энди бундай бефарқликлар қайтиб бўлмайди.  Дарахтлар қуриб қолишига ва хосил нест нобуд бўлишига йўл қўйилмайди.

Бугун сувни узоқ масофадан "потерия"  бўлмай етиб келишига хисса қўшган Риштон туманидаги сув хўжалиги бўлинмаси ходимларига ҳам миннатдорчилик  билдириб ўтамиз. 

Видео мурожаатга бефарқ бўлмаган барча мутасадди ташкилотларга рахмат.

http://t.me/agro_hayot