Get Mystery Box with random crypto!

Мош иссиқликни энг кўп талаб қиладиган экинлардандир. Ўсимликл | Агро хаёт

Мош иссиқликни энг кўп талаб қиладиган экинлардандир. Ўсимликларнинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун юқори ҳарорат талаб этилади. Уруғи 8-10°С иссиқда униб чиқа бошлайди, аммо уруғлари тез ва қийғос униб чиқиши ҳарорат ўртача 12-14°С бўлганда кузатилади, уруғининг эрта экилганда униб чиқиши чўзилиб кетади, уруғларининг бир қисми чириши мумкин. Бу жиҳатдан мошни такрорий экин сифатида экиш унинг иссиқликка бўлган талабига жуда мос келади ва 3-4 кунда тўла униб чиқади. Мош учун 18-22°С ҳароратда энг мақбул шароит яратилади.

Жазирама иссиқда ҳам бемалол гуллаб, ҳосил тугаверади. Шоналаш ва гуллаш даврида 20-25°С иссиқ бўлиши мақсадга мувофиқдир. Мош экини 45-47 даражагача иссиқликка чидамли.

Мошнинг ниҳоллари ва катта ёшдаги ўсимлик совуққа нисбатан жуда таъсирчан, бир даража совуқ уни нобуд қилиши мумкин. Мош кундузги иссиқ ва тунги салқинга, яъни ҳавонинг кескин ўзгаришига бардош бера олади. Мошнинг тезпишар навлари учун фойдали ҳарорат йиғиндиси 1800°С, ўртапишар навлари учун 2000°С ҳисобланади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

t.me/agro_hayot