Get Mystery Box with random crypto!

Анжир боғларини ўғитлашда фосфорли ва калийли ўғитларнинг кузд | Агро хаёт

Анжир боғларини ўғитлашда фосфорли ва калийли ўғитларнинг кузда берилгани мақсадга мувофиқ, чунки уларнинг таъсир доираси узоқроқ бўлиб, тупроқда нам етарли бўлганда ойига 8-10 см тупроқга сингиб боради.

Азотли ўғитлар ўсиш даврида эрта баҳорда ва тугунчалар етилиш даврида берилса, дарахтларнинг ўзлаштириш даражаси юқори бўлади.

Анжир етиштириш технологияси бўйича 4-5 ёшли анжир боғларига азот-120 кг/га, фосфор-90 кг/га, калий-60 кг/га соф ҳолда берилиб, бир вақтнинг ўзида 10 тонна гўнг берилса, тўлиқ ҳосилга кирган боғларга азот-180 кг/га, фосфор -140 кг/га, калий-90 кг/га (соф ҳолда) гўнг 20 тонна берилса, сифатли мўл ҳосил олиш мумкин.

Ёзда анжирда ёппасига мева тугунчалари ривожланиш даврида қўшимча озиқлантириш ўтказилса, бунда тупроққа чуқур қилиб азот ўғити берилади (йиллик норманинг учдан бир қисми).

Тажрибалардан маълумки, анжир боғларига калийли ўғитларни камроқ берган маъқул, камроқ берган йили ҳосилдорлик юқори бўлган.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

t.me/agro_hayot