Get Mystery Box with random crypto!

Ёнма-ён экиш мумкин бўлган сабзавотлар рўйхати билан танишинг. | Агро хаёт

Ёнма-ён экиш мумкин бўлган сабзавотлар рўйхати билан танишинг.

1. Мўжизавий учлик: Маккажўхори, нўхат ва қовоқ. Маккажўхори тупроқни азот билан тўйинтириб, нўхат ўсишига ёрдам беради. Қовоқ эса ўз навбатида, бегона ўтларнинг ўсишига йўл қўймайди.
2. Пиёз ва сабзи. Пиёз сабзини инсектицид ва фунгицид таъсирга эга бўлган моддани (аллицин) чиқариши ҳисобига зараркунандалардан қутқаради.
3. Помидор ва райҳон нафақат салат учун яхши комбинациядир. Бу ўсимликлар бир хил тупроққа ва бир хил суғоришга муҳтож. Бундан ташқари, райҳон ҳиди помидорларни зарарловчи шиллиқуртлар учун ёқимсиз саналади. Помидор ҳосили райҳон буталари ёнида пишган бўлса, жуда мазали бўлади.
4.Яшил ловия, болгар қалампири ва бақлажон. Қалампир ва бақлажонлар бир хил оилага тегишли эканлиги маълум ва бир хил ўсиш шароитларини талаб қилади. Яқин атрофда ўсадиган ловия бақлажонни колорадо қўнғизидан ҳимоя қилади.‌‌

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

T.me/agro_hayot