Get Mystery Box with random crypto!

Advokat Abdusamadov

Telegram kanalining logotibi advokat_maslahat — Advokat Abdusamadov A
Telegram kanalining logotibi advokat_maslahat — Advokat Abdusamadov
Kanal manzili: @advokat_maslahat
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 906
Kanalning ta’rifi

Адвокат Алишер Абдусамадовнинг БЕПУЛ адвокатлик маслаҳати канали
Саволларингизни @advokatga_savol_yuborish_bot га юборинг.
"Abdusamadov and partners" адвокатлик тузилмаси

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2020-08-25 17:29:33 571-савол: Мен турмуш уртогим билан ажрашмокчиман. Ажрашиш учун судга ариза бергани борсам, суд ходимлари биринчи аризангизга 6 ой 20 кунга рад жавоби берилади, кейинги аризангизда куриб чикилади деб айтди. Биричисига рад жавоби бермасдан мухлат берса булмайдими деб айтсам, йук бу ФПКда курсатилган деди. Шу ростми?

Жавоб: Йўқ, бундай эмас. Оила Кодексимизнинг 40-моддасига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Суд никоҳдан ажратиш тўғрисидаги мурожаатни ўрганиб чиқиб, етарли асослар мавжуд эмас деб топса, ишни кўриб чиқишни рад этиши ҳам мумкин. Ёки бўлмаса, суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Суд томонидан муҳлат берилиши, берилмаслиги ёки рад этилиши ҳам мумкин.

Оила Кодекси 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ринат

@Advokat_maslahat
1.6K views14:29
Ochish/sharhlash
2020-08-25 16:58:28 570-ВОПРОС: Я в разводе, у меня двое детей от мужа. Он выплачивает мне алименты как и положено 33 процента, но сумма незначительная, всего 350000 тыс.сум, так как он подал справку с маленькой зарплатой. В достоверность данной справки я не поверила, и хочу проверить, правильно ли он указал сумму своей зароботной платы. На его рабочем месте мне справку не выдадут, поэтому что вы мне посоветуете сделать?

Ответ: В соответствии со статьей 99, Семейного Кодекса Республики Узбекистан, размер взыскиваемых алиментов на каждого ребенка должен быть не меньше 26,5 процентов установленного законодательством минимального размера оплаты труда.

Минимальный размер труда с 01.02. 2010 года – 679330 сум x 26,5%=180 022,45 сум, то есть размер алиментов должен быть минимум 360 045 сум на двоих детей.

Кроме этого, согласно со статьей 102, Семейного Кодекса РУз, Размер взыскиваемых с родителей алиментов детям может быть установлен в долях к месячной заработной плате и (или) к иному доходу либо в твердой денежной сумме.

Мы рекомендуем обратиться в суд с заявлением о выплате фиксированного размера алиментов.
При обращение в суд спросите отправить судебный запрос о получение доходов с место работы Ответчика.
Ринат

@Advokat_maslahat
1.4K views13:58
Ochish/sharhlash
2020-08-24 12:48:59 569-савол: Мен хозир россиядаман 2019-йил 10-июнда киз фарзандли булдим узбекистонлик Бир айол 16-июнда угил фарзанд тугди ва бокишга курбим йетмайди деб ташлаб кетмокчи булди мен болани олдим хозир бола 1 йошдан ошган у айолни Эри Билан загси бор лекин бирга яшашмайди болани узимни номимга ололмаяпман Эри болани тан олмаяпти у айолни эса бу йерда паспорти йуколган мен кандай килиб болани уз номимга олишим мумкин узимни загсим йук

Жавоб: Ўзбекистон Республикасида болани фарзандликка олиш учун муайян белгиланган қонун-қоидалар мавжуд. Оила Кодексимизнинг 151-моддасига мувофиқ, Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни истаган шахсларнинг (шахснинг) аризасига кўра, васийлик ва ҳомийлик органларининг фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган бола манфаатларига тўғри келиши ҳақидаги хулосаси ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан амалга оширилади.

Фарзандликка олиш тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида назарда тутилган қоидалар бўйича алоҳида иш юритиш тартибида, фарзандликка олувчилар (олувчи), васийлик ва ҳомийлик органлари вакиллари, шунингдек прокурор иштирокида суд томонидан кўриб чиқилади.

Шунингдек, ушбу Кодекс 152-моддасига кўра, қуйидагилар фарзандликка олувчилар бўлиши мумкин эмас:
ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланганлар;
қонун билан белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар;
асаб касалликлари ёки наркология муассасаларида рўйхатда турувчилар;
ушбу Кодекс 169-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган асослар бўйича фарзандликка олганлиги бекор қилинган собиқ фарзандликка олувчилар;
қасддан содир қилган жиноятлари учун илгари ҳукм қилинганлар.

Ушбу Кодекс 169-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган асослар бўйича фарзандликка олганлиги бекор қилинган собиқ фарзандликка олувчилар;
қасддан содир қилган жиноятлари учун илгари ҳукм қилинганлар.

“Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги қонунимизга кўра, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яшайдиган, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, шунингдек соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил равишда ўз ҳуқуқларини амалга ошира олмайдиган ва ўз мажбуриятларини бажара олмайдиган вояга етган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда васийлик ёки ҳомийлик белгилаш чора-тадбирларини кўради.

Юқоридагиларга кўра, ушбу масалада Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги консуллик муассасасига мурожаат қилишни маслаҳат берамиз.
Ринат

@Advokat_maslahat
1.3K views09:48
Ochish/sharhlash
2020-08-24 12:32:58 568-савол: Биринчи хотинимдан битта фарзандим бор ажрашганман 25%алимент тулайман,иккинчисидан икта фарзандимиз бор. Алимент тулови фоизини камайтириш учун хозирги аёлим билан судга алимент туловига ариза ташладик,суд карори чикди. Энди мен фоиз камайтириш учун судга ариза берсам кандай туловлар бор? Эшитишим буйича энг кам иш хакининг икки баравари микдорида давлат божи тулови ва бир йиллик алимент туловининг 4% давлат божлари бор экан, шу тугрими?

Жавоб: Тушунишимизча, Оила Кодексимизнинг 105-моддасига мувофиқ, алимент миқдорини камайтириш тўғрисидаги даъво аризангиз суд томонидан қаноатлантирилган.

Суднинг қарори матни билан таниш эмасмиз, агар унда кўпроқ тўланган даврдаги алимент миқдорининг қайтариб берилиши назарда тутилган бўлса, қарорда кўрсатилиши керак. Акс ҳолда, алимент миқдорини камайтириш тўғрисидаги қарор у чиққан пайтдан бошлаб кучга киради.

Маълумот учун, “Давлат божи тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонунига кўра, фуқаролик ишлари бўйича судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризалардан даъво баҳосининг 4 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, ва мулкий хусусиятга эга бўлмаган (ёки баҳоланмайдиган) бошқа даъво аризаларидан БҲМнинг 2 баробари миқдорида давлат божи ундирилади.
Ринат

@Advokat_maslahat
1.1K viewsedited  09:32
Ochish/sharhlash
2020-08-24 12:21:31 567-савол: Zamonaviy maktab binolari qurilmoqda lekin o‘sha maktabda faollar zali bo‘lmasligi mumkinmi

Жавоб: Замонавий мактаблар қурилиши бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мактабда фаоллар зали бўлиши шартлиги юзасидан талабларни учратмадик.
Бироқ, мазкур талаб мавжуд бўлиши мумкин. Бунинг учун Халқ таълими вазирлигига мурожаат қилишни маслаҳат берамиз.
Ринат

@Advokat_maslahat
1.1K views09:21
Ochish/sharhlash
2020-08-24 12:13:20 566-савол: Мen shu yil yani 2020 yil õqishni bitirib maktabga ishga kirdim. Birinchi yil ishlayotgan ishchilarga daromad solig'ida imtiyozlar bulishi haqida eshitgandim. Shu haqida malumot bersangiz.

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 378-моддасида солиққа тортилмайдиган даромад турлари кўрсатилган. Ўқув юртини битириб, биринчи йил ишлаётган ходимларга даромад солиғи бўйича имтиёзлар мавжуд эмас.

Шунингдек, Солиқ Кодексининг 380-моддасида қисман солиқ қолишдан озод қилинадиган алоҳида тоифалар рўйхати келтирилган. Ушбу рўйхатни кўриб чиқишни маслаҳат берамиз.
Ринат

@Advokat_maslahat
1.0K views09:13
Ochish/sharhlash
2020-08-24 11:16:12 565-савол: Xovlimiz 17 sotix 4xujalik yashemiz yani 3ovsin qaynona qaynatam xar kuni janjal buladi qaytib kelgan qaynsinglim xam bor bizni qaynatamga yomonlab tawlagan qaynatam meni va bir ovsinimni bolalarimiz bilan kuchaga quvib soldi hozrgi kunda onalarimiznikida yashayapmiz bizni uydan xaydashga xaqlari bormi uyni bizga tegishli qismini qanday olsak buladi

Жавоб: Ўзингиз ва фарзандларингиз уй-жойга муҳтож эканлигингиз туфайли Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси ва Уй-жой кодексининг тегишли моддаларига кўра, турмуш ўртоғингиз яшаётган уйга яшаш учун киритиб қўйиш тўғрисида судга даъво талаби билан чиқишни маслаҳат берамиз.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 32-моддасида қайд этилган шахслар (Уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар), агар уларни уйга кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги хоналардан, квартиралардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Улар мулкдор берган турар-жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишлари, оиланинг бошқа аъзоларини эса уйга (квартирага), мулкдорнинг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин. Бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам, уларда турар-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади.

Суд ишдаги ҳужжатларни кўриб чиқиб, тегишли тартибда қарор чиқаради.

Сиздаги мавжуд ҳолат юзасидан батафсил маълумотга эга эмасмиз, бироқ, сизлар яшаб келган ҳовли қайнотангиз ёки қайнонангизга тегишли бўлса ва ўзаро келишув бўлмаса, амалда уйга ёки унинг бир қисмига доимий эгалик қилишингиз имконсиз деб ҳисоблаймиз.
Ринат

@Advokat_maslahat
1.1K views08:16
Ochish/sharhlash
2020-08-21 15:25:40 564-савол: 2010 yil uylandim xozrda ikta bolam bor xotinm xiyonat qildi xiyonat vidiosi va rasmlari bor sudlashib bolalarimi uzmni qaromogmga osam buladimi

Жавоб: Болаларнинг ким билан қолиши масаласида 64-саволга қарашни маслаҳат берамиз.
1.1K viewsedited  12:25
Ochish/sharhlash
2020-08-21 15:22:25 563-савол: Шахар суди судьяси тарафкашлик килиб, суд булаётган вактни узида 1 томонни узига нималар килишни ургатиб турса, судьяни устидан каерга мурожаат килишим мумкин?

Жавоб: “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ ТЎҒРИСИДА”ги Қонун 6-моддасига кўра, жисмоний ва юридик шахсларнинг судьялар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши масалаларига доир мурожаатларини кўриб чиқиш Судьялар олий кенгашининг асосий вазифалари сирасига киради.

Юқоридаги ҳолат юзасидан далилларни тўплаган ҳолда Судьялар олий кенгашига шикоят қилишни маслаҳат берамиз.

@Advokat_maslahat
1.1K views12:22
Ochish/sharhlash
2020-08-21 15:13:05 562-савол: Вir tanishimning loyiha smeta hujjatlari bilan shugullanadigan firmasi bor. U tanishimning firmasi boshqa shaharda joylashganligi bois men uz shahrimda usha tanishimning firmasining filialini ochmoqchiman.
Loyiha smeta hujjatlari bilan shugullanuvchi firmaning filialini ochish mumkinmi, mumkin bulsa qanaqa hujjatlar kerak buladi???

Жавоб: Ҳа, корхона ўз филиалини очиши мумкин. Фуқаролик Кодексимизнинг 47-моддасига кўра, Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир.
Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради.

“Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунимизнинг 30-моддасига кўра, филиални тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш умумий йиғилиш ваколатига киради. Филиални ташкил этиш учун асосий корхонанинг таъсис ҳужжатларига ўзгартиш киритиш ва филиал тўғрисидаги низомни тасдиқлаш керак бўлади.

Ушбу қонуннинг 11-моддасига кўра, филиаллар ташкил этилиши билан боғлиқ ўзгартишлар киритилган ҳолларда, бундай ўзгартишлар юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган хабардор қилинган пайтдан бошлаб учинчи шахслар учун кучга киради.
Филиал тўғрисидаги Низомга қўйиладиган талаблар қонун ҳужжатларимизда кўрсатилмаган.

Филиалга мол-мулк бериш. Бу 2 хил усулда амалга оширилади.
1) Жамият филиалга мол-мулк беради ва уни алоҳида балансга ажратади. Бу ҳолда филиал учун банкда алоҳида ҳисобрақам очилади ва мол-мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилади.
2) Филиалнинг мол-мулки мустақил балансга ажратилмайди, у амалга оширадиган хўжалик операциялари эса бош жамиятнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. Бу ҳолда мол-мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилмайди.

Алоҳида мол-мулк берилган филиални рўйхатдан ўтказиш тартиби юзасидан Солиқ Кодексининг тегишли моддаларига қарашни маслаҳат берамиз.

@Advokat_maslahat
963 views12:13
Ochish/sharhlash