Get Mystery Box with random crypto!

562-савол: Вir tanishimning loyiha smeta hujjatlari bilan shu | Advokat Abdusamadov

562-савол: Вir tanishimning loyiha smeta hujjatlari bilan shugullanadigan firmasi bor. U tanishimning firmasi boshqa shaharda joylashganligi bois men uz shahrimda usha tanishimning firmasining filialini ochmoqchiman.
Loyiha smeta hujjatlari bilan shugullanuvchi firmaning filialini ochish mumkinmi, mumkin bulsa qanaqa hujjatlar kerak buladi???

Жавоб: Ҳа, корхона ўз филиалини очиши мумкин. Фуқаролик Кодексимизнинг 47-моддасига кўра, Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир.
Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради.

“Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунимизнинг 30-моддасига кўра, филиални тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш умумий йиғилиш ваколатига киради. Филиални ташкил этиш учун асосий корхонанинг таъсис ҳужжатларига ўзгартиш киритиш ва филиал тўғрисидаги низомни тасдиқлаш керак бўлади.

Ушбу қонуннинг 11-моддасига кўра, филиаллар ташкил этилиши билан боғлиқ ўзгартишлар киритилган ҳолларда, бундай ўзгартишлар юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган хабардор қилинган пайтдан бошлаб учинчи шахслар учун кучга киради.
Филиал тўғрисидаги Низомга қўйиладиган талаблар қонун ҳужжатларимизда кўрсатилмаган.

Филиалга мол-мулк бериш. Бу 2 хил усулда амалга оширилади.
1) Жамият филиалга мол-мулк беради ва уни алоҳида балансга ажратади. Бу ҳолда филиал учун банкда алоҳида ҳисобрақам очилади ва мол-мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилади.
2) Филиалнинг мол-мулки мустақил балансга ажратилмайди, у амалга оширадиган хўжалик операциялари эса бош жамиятнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. Бу ҳолда мол-мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилмайди.

Алоҳида мол-мулк берилган филиални рўйхатдан ўтказиш тартиби юзасидан Солиқ Кодексининг тегишли моддаларига қарашни маслаҳат берамиз.

@Advokat_maslahat