Get Mystery Box with random crypto!

571-савол: Мен турмуш уртогим билан ажрашмокчиман. Ажрашиш учу | Advokat Abdusamadov

571-савол: Мен турмуш уртогим билан ажрашмокчиман. Ажрашиш учун судга ариза бергани борсам, суд ходимлари биринчи аризангизга 6 ой 20 кунга рад жавоби берилади, кейинги аризангизда куриб чикилади деб айтди. Биричисига рад жавоби бермасдан мухлат берса булмайдими деб айтсам, йук бу ФПКда курсатилган деди. Шу ростми?

Жавоб: Йўқ, бундай эмас. Оила Кодексимизнинг 40-моддасига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Суд никоҳдан ажратиш тўғрисидаги мурожаатни ўрганиб чиқиб, етарли асослар мавжуд эмас деб топса, ишни кўриб чиқишни рад этиши ҳам мумкин. Ёки бўлмаса, суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Суд томонидан муҳлат берилиши, берилмаслиги ёки рад этилиши ҳам мумкин.

Оила Кодекси 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ринат

@Advokat_maslahat