Get Mystery Box with random crypto!

563-савол: Шахар суди судьяси тарафкашлик килиб, суд булаётган | Advokat Abdusamadov

563-савол: Шахар суди судьяси тарафкашлик килиб, суд булаётган вактни узида 1 томонни узига нималар килишни ургатиб турса, судьяни устидан каерга мурожаат килишим мумкин?

Жавоб: “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ ТЎҒРИСИДА”ги Қонун 6-моддасига кўра, жисмоний ва юридик шахсларнинг судьялар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши масалаларига доир мурожаатларини кўриб чиқиш Судьялар олий кенгашининг асосий вазифалари сирасига киради.

Юқоридаги ҳолат юзасидан далилларни тўплаган ҳолда Судьялар олий кенгашига шикоят қилишни маслаҳат берамиз.

@Advokat_maslahat