Get Mystery Box with random crypto!

569-савол: Мен хозир россиядаман 2019-йил 10-июнда киз фарзанд | Advokat Abdusamadov

569-савол: Мен хозир россиядаман 2019-йил 10-июнда киз фарзандли булдим узбекистонлик Бир айол 16-июнда угил фарзанд тугди ва бокишга курбим йетмайди деб ташлаб кетмокчи булди мен болани олдим хозир бола 1 йошдан ошган у айолни Эри Билан загси бор лекин бирга яшашмайди болани узимни номимга ололмаяпман Эри болани тан олмаяпти у айолни эса бу йерда паспорти йуколган мен кандай килиб болани уз номимга олишим мумкин узимни загсим йук

Жавоб: Ўзбекистон Республикасида болани фарзандликка олиш учун муайян белгиланган қонун-қоидалар мавжуд. Оила Кодексимизнинг 151-моддасига мувофиқ, Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни истаган шахсларнинг (шахснинг) аризасига кўра, васийлик ва ҳомийлик органларининг фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган бола манфаатларига тўғри келиши ҳақидаги хулосаси ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан амалга оширилади.

Фарзандликка олиш тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида назарда тутилган қоидалар бўйича алоҳида иш юритиш тартибида, фарзандликка олувчилар (олувчи), васийлик ва ҳомийлик органлари вакиллари, шунингдек прокурор иштирокида суд томонидан кўриб чиқилади.

Шунингдек, ушбу Кодекс 152-моддасига кўра, қуйидагилар фарзандликка олувчилар бўлиши мумкин эмас:
ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланганлар;
қонун билан белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар;
асаб касалликлари ёки наркология муассасаларида рўйхатда турувчилар;
ушбу Кодекс 169-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган асослар бўйича фарзандликка олганлиги бекор қилинган собиқ фарзандликка олувчилар;
қасддан содир қилган жиноятлари учун илгари ҳукм қилинганлар.

Ушбу Кодекс 169-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган асослар бўйича фарзандликка олганлиги бекор қилинган собиқ фарзандликка олувчилар;
қасддан содир қилган жиноятлари учун илгари ҳукм қилинганлар.

“Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги қонунимизга кўра, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яшайдиган, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, шунингдек соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил равишда ўз ҳуқуқларини амалга ошира олмайдиган ва ўз мажбуриятларини бажара олмайдиган вояга етган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда васийлик ёки ҳомийлик белгилаш чора-тадбирларини кўради.

Юқоридагиларга кўра, ушбу масалада Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги консуллик муассасасига мурожаат қилишни маслаҳат берамиз.
Ринат

@Advokat_maslahat