Get Mystery Box with random crypto!

568-савол: Биринчи хотинимдан битта фарзандим бор ажрашганман | Advokat Abdusamadov

568-савол: Биринчи хотинимдан битта фарзандим бор ажрашганман 25%алимент тулайман,иккинчисидан икта фарзандимиз бор. Алимент тулови фоизини камайтириш учун хозирги аёлим билан судга алимент туловига ариза ташладик,суд карори чикди. Энди мен фоиз камайтириш учун судга ариза берсам кандай туловлар бор? Эшитишим буйича энг кам иш хакининг икки баравари микдорида давлат божи тулови ва бир йиллик алимент туловининг 4% давлат божлари бор экан, шу тугрими?

Жавоб: Тушунишимизча, Оила Кодексимизнинг 105-моддасига мувофиқ, алимент миқдорини камайтириш тўғрисидаги даъво аризангиз суд томонидан қаноатлантирилган.

Суднинг қарори матни билан таниш эмасмиз, агар унда кўпроқ тўланган даврдаги алимент миқдорининг қайтариб берилиши назарда тутилган бўлса, қарорда кўрсатилиши керак. Акс ҳолда, алимент миқдорини камайтириш тўғрисидаги қарор у чиққан пайтдан бошлаб кучга киради.

Маълумот учун, “Давлат божи тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонунига кўра, фуқаролик ишлари бўйича судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризалардан даъво баҳосининг 4 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, ва мулкий хусусиятга эга бўлмаган (ёки баҳоланмайдиган) бошқа даъво аризаларидан БҲМнинг 2 баробари миқдорида давлат божи ундирилади.
Ринат

@Advokat_maslahat