Get Mystery Box with random crypto!

АДВОКАТ 24

Telegram kanalining logotibi advokat24uz — АДВОКАТ 24 А
Telegram kanalining logotibi advokat24uz — АДВОКАТ 24
Kanal manzili: @advokat24uz
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 6.61K
Kanalning ta’rifi

Сизнинг адвокатингиз.
Ҳуқуқий масалалар.
Шикоят ва таклифларингизни
👉 @advokat24uzbot га йўлланг!
Саволингизни @advokat24uz_group гуруҳида ёзиб қолдиринг! Бепул жавоб олинг!
☎️ Юрист билан боғланиш
998338342403
998940759060
998908227102

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-07-23 19:21:40 Кредитга олинган кўчмас мулки сотиш масаласи

Кредитга олинган уйлар олинган кредитнинг таъминоти сифатида гаровга олинади. Яъни, ўртада тузилган гаров шартномасига асосан то кредит қарздорлиги тўланмагунча ўша олган уйингизга банклар томонидан сотиш учун таъқиқ қўйилган бўлади дегани

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, “Ипотека тўғрисида”ги қонунга ҳамда “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги йўриқномага мувофиқ банкнинг имтиёзли кредитига олинган наъмуналий уй-жойни кредит қарздорлигини сўндирмасдан уй-жойни бошқа шахсга фақат банкнинг розилиги билан сотиш мумкин. “Гаров тўғрисида”ги қонун ва “Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёш оилалар учун қурилган ёки реконструкция қилинган уй-жойларни харид қилиш учун ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ расмийлаштирилган ипотека шартномасига уй-жойни ўзини гаров сифатида қуйилганлиги сабабли, қарз шртномасини тўлагандан кейин ёки банк ва мижознинг ўзаро келишуви асосида яъни банкнинг розилиги билан бошқа шахсга сотиш мумкин.
Яъни, агар банк сизга мабодо ўша уйни сотишингиз учун ёзма равишда расман розилик берса шунда сотишингиз мумкин.Лекин бу банкнинг ички сиёсатига хам боғлиқ

Фуқаролик қонунчилиги бўйича эса, сиз билан банк ўртасида тузилган шартномага ўзгартириш киритилиши хам мумкин ва шартнома бўйича сизни зиммангизда бўлган барча мажбуриятлар(асосан тўлов муаммоси) ўша шахсга ўтади.Аммо банкларнинг шу шартга хам рози бўлиш эса банк тарихида янгилик бўлади. Шунинг учун кредит олишда унинг хуқуқий томонларини ўйлаш керак,тамом

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz
4.2K views16:21
Ochish/sharhlash
2022-07-23 15:32:02 Фуқаролик судларида никохдан ажратиш тўғрисидаги ишларни кўришда ярашув муддати хақида

Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқаётганда, суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Суд эр-хотинга ярашиш учун муҳлат тайинлаб, ишнинг кўрилишини кейинга қолдирган тақдирда, эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини ҳамда туман ҳокимияти қошидаги оилавий бўлимини эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун уч кундан кечиктирмасдан ёзма равишда хабардор қилади.

Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарорининг 16-бандига асосан, Оила Кодексига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар) аниқланса, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ва эр-ҳотинга ярашиш учун муҳлат тайинлашга ҳақли.

Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 15-бандида тушунтирилишича, суд эр ва хотиннинг ёки улардан бирининг аризасига кўра, ярашиш учун берилган муҳлатни жиддий асослар (эр ёки ҳотиннинг бошқа турмушдан ҳомиладорлиги, улардан бирининг оғир касалликка дучор бўлганлиги, наркотик моддаллари истеъмол қилганлиги ёки мутассил равишда алкоголь маҳсулотини истеъмол қилганлиги учун тегишли тиббиёт муассасасида доимий рўйхатда турган бўлса, узоқ муддат давомида яшамасдан келаётганлиги ва ҳоказо) мавжуд бўлган ҳолларда қисқартиришга ва ишни бу муҳлат тугагунга қадар кўришга ҳақли.

Ярашиш учун берилган муҳлатни қисқартириш тўғрисидаги масала суд мажлисида тарафларни хабардор қилган ҳолда ва ажрим чиқариш йўли билан ҳал этилади.

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz
3.6K views12:32
Ochish/sharhlash
2022-07-23 13:28:36 Ўзимизнинг ҳамкасбимиз @yuristmuydinov каналига аъзо бўлишни тавсия қиламиз.

Айни дамда (аввал бирга ишлаганмиз) Адлия тизимида фаолият юритиб келаётган юрист Миркамол Мўйдинов қонунчиликни жуда содда,нормаларни шархлаб ва жўн тилда тушунтириб беради.

Канални кузатиб боринг,ўзингиз билиб оласиз!

Канал: @yuristmuydinov

https://t.me/yuristmuydinov
2.8K views10:28
Ochish/sharhlash
2022-07-23 11:22:56 Нотариус мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш бўйича тақиқни бекор қилишда қўйилаги ҳолатларни инобатга олади

Нотариуслар
банк муассасалари, хўжалик ҳисобидаги корхоналар, ташкилотлар, яъни кредит берган ташкилотнинг қарз тўланганлиги ҳақидаги ёки гаров тўғрисидаги шартноманинг бекор қилинганлиги ҳақидаги хабарни олганларидан сўнг, кўчмас мулкнинг ўзга шахсга ўтказилишига қўйилган тақиқни олиб ташлайдилар.

Тақиқ олиб ташланганлиги ҳақида мулк жойлашган ердаги тегишли идораларга хабар қилинади ва бу ҳақда тақиқ алфавити дафтарига ёзиб қўйилади.

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz
3.0K views08:22
Ochish/sharhlash
2022-07-22 12:38:54
Ушбу видеоролик орқали “Gender-madad” ҳуқуқий маслаҳатчи платформасидан фойдаланиб, мурожаатларни йўллаш тартиби билан танишинг!

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz
3.5K views09:38
Ochish/sharhlash
2022-07-21 14:42:02 Яшасин Олий суднинг адолатли қарори!
Яшасин ҳақиқат!

Адолат учун Олий судга алоҳида ташаккур!

Батафсил кейинроқ...

Биздан узлқлашманг!
@advokat24uz
3.3K viewsedited  11:42
Ochish/sharhlash
2022-07-21 14:27:31 Дўстлар, узоқ кутилган ва қаттиқ курашилган жанг ниҳоясига етмоқда, ўша машҳур "Бургут" иши бўйича ҳаяжонли дақиқалар.
Олий суднинг 5 нафар судьядан иборат судлов ҳайъати айни дамда маслаҳатга кириб кетди.

Кўрамиз "Бургут" парвоз этадими ёки қанотлари қирқиладими?!

Айни дамда Аллоҳдан барчага инсоф беришини сўраб турибман.

Биздан узлқлашманг!
@advokat24uz
3.1K views11:27
Ochish/sharhlash
2022-07-21 14:17:38 Суд никохдан ажратиш вақтида тўйга кетган сарф-харажатларни қоплаб бериш муаммоларини қаноатлантириб бермайди

Фуқаролик судларида никохдан ажратиш ишларини кўриш жараёнида тарафлардан бири тўйга кетган сарф-харажатларни тўлиқ ёки қисман ундириб беришни сўрайди.Бу эса қонунчиликда кўрсатилмаган.

Суд никоҳдан ажратиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариш вақтида бу масалалар эьтибор бермайди.Суд оила тўғрисидаги қонунчилик вазифаларидан келиб чиқиб, қонунда назарда тутилган ҳамда оилани мустаҳкамлаш, эр-хотин ва уларнинг болалари ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган барча чораларни кўради.

Суд никоҳдан ажратилаётганда эр ва хотин вояга етмаган болалари ким билан яшаши, болаларга ва (ёки) меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож эр ёки хотинга таъминот бериш учун маблағ тўлаш тартиби, бу маблағнинг миқдори ёхуд эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишга доир келишувни ишларни кўриб чиқади

Шунингдек, суд никох маросимлари билан боғлик бошқа тадбирларни ўтказиш бўйича қарзлар ва бошқа харажатларни инобатга олмайди ва талабларни қаноатлантириб бермайди.

Биздан узлқлашманг!
@advokat24uz
3.4K views11:17
Ochish/sharhlash
2022-07-21 08:02:30 Қандай холларда давлат божи қайтариб берилади?

давлат божи қонунчиликда талаб қилинганидан ортиқча миқдорда тўланганида;

суд даъво аризасини (аризани, шикоятни) қайтарганда ёки қабул қилишни рад этганда, шунингдек нотариус нотариал ҳаракатларни амалга оширишни рад этганда;

апелляция, кассация ва назорат шикояти қайтарилганда ёки уни қабул қилиш рад этилганда;

давлат божи тўланган даъво аризаси (ариза, шикоят) ёки апелляция, кассация ва назорат шикояти судга келиб тушмаганда;

агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда;

ариза кўрмасдан қолдирилганда, агар у муомалага лаёқатсиз шахс томонидан берилган бўлса;

суднинг ёки ҳакамлик судининг иш юритувида айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда;

агар тарафлар ўртасида низони ҳал қилиш учун ҳакамлик судига топшириш тўғрисида ҳакамлик битими тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда;

агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда;

ишда иштирок этган шахс вафот этганида, агар низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса;

даъвогар низони судга қадар ҳал этиш (эътироз билдириш) тартибига риоя этмаганда, агар бу ҳол қонунда ушбу тоифадаги низолар учун ёки тарафларнинг шартномасида назарда тутилган ҳамда бундай ҳал этиш имконияти бой берилган бўлса;

вояга етмаган болалари бўлмаган эр-хотиннинг никоҳи ўзаро розилик асосида бекор қилинганлигини қайд этиш учун давлат божи тўланганда, агар эр-хотиннинг ярашиши ёки улардан бирининг судга келмаганлиги туфайли никоҳни бекор қилиш амалга оширилмаган бўлса;

агар ишда иштирок этаётган юридик шахс тугатилган бўлса;
14) суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилганда;

Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларга хорижга чиқиш ҳуқуқи учун ҳужжат бериш рад этилган ҳолларда давлат божи қайтариб берилади

Давлат божи суммаларини қайтариш тўловчининг ёзма аризасига биноан ёки суднинг ҳал қилув қарорлари асосида амалга оширилади. Давлат божи суммасини қайтариш учун аризачи давлат божини ундирган тегишли давлат органига ёки ташкилотга мурожаат қилиши керак. Давлат божини ундирган давлат органи ёки ташкилотнинг раҳбари уни қайтариш қонунийлигини тасдиқлаган тақдирда, давлат органи ёки ташкилот ва давлат божининг бошқа олувчилари илгари ўз ҳисобварақларига ўтказилган давлат божи суммаларининг тегишли қисмларини тўловчининг ёзма аризаси олинган кундан эътиборан беш кун ичида ёки суд ҳужжатлари асосида қайтаради.

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz
3.2K views05:02
Ochish/sharhlash
2022-07-20 15:26:05 Кредит шартномаси бўйича банк кафилнинг чўнтагидаги пулни қачон ва қандай холатда ундиришни бошлайди?

Банк аввал қарздордан кредит қарздорлигини талаб қилади, у тўлай олмасагина кафилдан талаб қилади деб кўпчилик ўйдайди.Лекин доим ҳам ундай эмас.Банкнинг ички сиёсатини оддий халқ билмайди. Кафилликда кафилнинг жавобгарлиги субсидиар ёки солидар тарзда белгиланиши мумкин (шартномада белгиланади ва бу холат бўйича эътибор бериш лозим). Яъни, субсидиар жавобгарлик белгиланганда банк аввал қарздордан қарзни ундириш чораларини кўриши, имкони бўлмагандагина кафилдан қарзни тўлашни талаб қилиши мумкин.

Солидар жавобгарлик белгилан тақдирда (бу энг кўп қўлланиладиган ҳолат.Худди хамирдан қил суғиргандек) банк бирданига қарздор ва кафилдан қарзни тўлашни талаб қилади (албатта ,суд тартибида). Кўриниб турганидек банклар ўзи учун қулай шаклни танлайди, деярли доим кафилга солидар жавобгарлик белгиловчи шартларни белгилайди. Яъни, қарздор вақтида қарзини тўламаса, банк кафилдан ҳам қарзни тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам кафил бутун мол-мулки билан кредит қарзи бўйича тўлиқ жавобгар бўлади.

Кўпчилик ҳолатларда банклар қулайроқ ундириш механизмини қўллашади, кафилнинг банк картаси (ҳисоб рақами)дан кредит қарзини дарҳол ундириб олишга келишиб олишади. Бунда кредит тўлови вақтида қарздор қарзини тўлмаган бўлса, тўғридан-тўғри кафилнинг ҳисоб-рақамидан қарз ечиб олаверади.

П.С.Агар сиздан ҳам таниш-билишлар, қариндош-уруғлар кредит учун кафил бўлишни сўрасалар, бундай кафил бўлишга шошилмаганингиз маъқул.

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz
3.6K viewsedited  12:26
Ochish/sharhlash