Get Mystery Box with random crypto!

Фуқаролик судларида никохдан ажратиш тўғрисидаги ишларни кўриш | АДВОКАТ 24

Фуқаролик судларида никохдан ажратиш тўғрисидаги ишларни кўришда ярашув муддати хақида

Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқаётганда, суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Суд эр-хотинга ярашиш учун муҳлат тайинлаб, ишнинг кўрилишини кейинга қолдирган тақдирда, эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини ҳамда туман ҳокимияти қошидаги оилавий бўлимини эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун уч кундан кечиктирмасдан ёзма равишда хабардор қилади.

Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарорининг 16-бандига асосан, Оила Кодексига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар) аниқланса, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ва эр-ҳотинга ярашиш учун муҳлат тайинлашга ҳақли.

Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 15-бандида тушунтирилишича, суд эр ва хотиннинг ёки улардан бирининг аризасига кўра, ярашиш учун берилган муҳлатни жиддий асослар (эр ёки ҳотиннинг бошқа турмушдан ҳомиладорлиги, улардан бирининг оғир касалликка дучор бўлганлиги, наркотик моддаллари истеъмол қилганлиги ёки мутассил равишда алкоголь маҳсулотини истеъмол қилганлиги учун тегишли тиббиёт муассасасида доимий рўйхатда турган бўлса, узоқ муддат давомида яшамасдан келаётганлиги ва ҳоказо) мавжуд бўлган ҳолларда қисқартиришга ва ишни бу муҳлат тугагунга қадар кўришга ҳақли.

Ярашиш учун берилган муҳлатни қисқартириш тўғрисидаги масала суд мажлисида тарафларни хабардор қилган ҳолда ва ажрим чиқариш йўли билан ҳал этилади.

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz