Get Mystery Box with random crypto!

АДВОКАТ 24

Telegram kanalining logotibi advokat24uz — АДВОКАТ 24 А
Telegram kanalining logotibi advokat24uz — АДВОКАТ 24
Kanal manzili: @advokat24uz
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 6.61K
Kanalning ta’rifi

Сизнинг адвокатингиз.
Ҳуқуқий масалалар.
Шикоят ва таклифларингизни
👉 @advokat24uzbot га йўлланг!
Саволингизни @advokat24uz_group гуруҳида ёзиб қолдиринг! Бепул жавоб олинг!
☎️ Юрист билан боғланиш
998338342403
998940759060
998908227102

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-09-01 11:49:30
Мустақилликнинг 31 йиллиги билан самимий табриклаймиз.

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
863 views08:49
Ochish/sharhlash
2022-08-27 09:00:51
ДХХ адвокатларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйди.

Мана шундай адвокатлардан эҳтиёт бўлинг! Ҳар кимга ишонманг!
Қандай бўлишидан қатъий назар ишингизни фақат қонуний йўл билан ҳал қилинг!

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz
3.3K views06:00
Ochish/sharhlash
2022-08-11 06:30:37
Коррупцияга қаршимиз!

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz
4.8K viewsedited  03:30
Ochish/sharhlash
2022-08-06 11:49:58 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Адвокатлик фаолиятини электрон лицензиялаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (432-сон, 05.08.2022 й.) билан Адвокатлик фаолиятини махсус электрон тизим орқали лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга кўра, адвокатлик фаолиятини лицензиялаш қуйидаги ихтисосликлар бўйича амалга оширилади:

фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш;
маъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш.

Ҳар бир адвокат тегишли ихтисосликни мустақил танлаш ва у бўйича малака имтиҳони топшириш ҳуқуқига эга.

Талабгор лицензия олиш учун қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:

Ўзбекистон фуқароси бўлиши;
олий юридик маълумотга эга бўлиши;
юридик мутахассислик бўйича камида 2 йил иш стажига эга бўлиши;
адвокатлик тузилмасида камида 3 ой стажировка ўтаган бўлиши;
малака имтиҳонини муваффақиятли топширган бўлиши.

Талабгор лицензия олиш учун аризани “Лицензия” АТ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали электрон юборади.

Аризалар ҳар куни, дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Танланган ҳар бир ихтисослик бўйича малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгор лицензия олиш учун 3 ой ичида тегишли лицензияловчи орган (Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари)га мурожаат қилиши керак.

Лицензия талабгорнинг доимий яшаш жойи бўйича чекланмаган муддатга берилади ва Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида амал қилади.

Аризани кўриб чиқиш учун БҲМнинг 50 фоизи (150 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Йиғим тўлангач, ариза автоматик тарзда талабгорнинг доимий яшаш жойидаги лицензияловчи органга юборилади.

Шунга кўра, ариза 10 иш кунида кўриб чиқилади.

Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга хабарнома юборилади.

Талабгор хабарнома юборилган кундан бошлаб 3 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга давлат божи (БҲМнинг 1 баравари – 300 минг сўм) тўлайди. Давлат божи тўлангач, талабгорга электрон шаклда QR-код қўйилган лицензия юборилади.

Мазкур тартиб 2023 йил 1 январдан кучга киради.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
4.8K views08:49
Ochish/sharhlash
2022-07-28 18:23:32 Васиятномани нотариал тасдиқлаш тартиби.

Васиятнома матни васият қилувчи томонидан ёзилиб, нотариусга шахсан тақдим этилган ёки унинг сўзларидан нотариус томонидан ёзиб олинган бўлиши керак бўлади.Мол-мулкнинг эгасига тазйиқ ўтказиб мажбуран ёздириш мумкин эмас.

Шуни эсдан сақлаш лозимки,васиятномани тасдиқлаб беришда васият қилувчидан унинг васият қилинаётган мол-мулкка бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинмайди (яьни,кадастр хужжатлари).

Васиятнома ёзилган жойи, санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда тузилади

Ёзма шаклдаги васиятнома васият қилувчининг ўз қўли билан имзоланиши, фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ ёзилиши шарт.

Агарда васият қилувчи жисмоний нуқсонлари, касаллиги ёки саводсизлиги туфайли васиятномани ўз қўли билан имзолай олмаса, унинг илтимосига биноан нотариус ҳозир бўлганида васият қилувчи ўз қўли билан имзолай олмаганлигининг сабабларини кўрсатилган ҳолда, васиятномага бошқа шахс имзо қўйиши мумкин.Бундай вазиятдада, нотариус Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1128-моддасига асосан васият қилувчининг ўрнига васиятномани имзолаган фуқарога мерос очилгунга қадар васиятноманинг мазмуни, унинг тузилиши, бекор қилиниши ёки ўзгартирилишига дахлдор маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмаслиги тушунтиради ва бу ҳақда васиятнома матнида қайд этади.

Шунингдек, васиятнома матнида васият қилувчининг ўрнига васиятномани имзолаган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили, шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва доимий прописка қилинган манзили ёзилади.

Васиятномани имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видео қайд этилиши лозим.

Васият қилувчининг илтимосига биноан васиятномани тасдиқлашда гувоҳлар иштирок этиши мумкин. Бундай ҳолда васиятноманинг ҳар икки нусхасига бу ҳақда ёзиб қўйилади.

Нотариус томонидан васият қилувчининг васиятномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги аризаси нотариал шаҳодатлантирилиши керак.

Нотариус васиятномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида ариза олган тақдирда васиятноманинг нотариусда сақланаётган нусхасига белги қўяди ва Тизимга бу хусусда маълумот киритади.

Васиятномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида ариза нотариал идорада юритиладиган битимларни бекор қилиш тўғрисидаги алоҳида йиғмажилдда сақланади.Васият қилувчи ўзида сақланаётган васиятнома нусхасини тақдим этган тақдирда, васиятноманинг ўзгартирилганлиги ёки бекор қилинганлиги тўғрисида бу нусхага ҳам ёзиб қўйилади.

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz
6.5K views15:23
Ochish/sharhlash
2022-07-28 15:43:04 Амалдаги қонунчиликда контракт пулига йўналтирилган даромадларга берилган солиқ имтиёзидан кимлар ва қай тартибда фойдаланади

Ўзбекистон Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандида жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзанди ёки эри (хотини)нинг таълим олиши учун йўналтирилган қисми даромад солиғидан озод этилиши белгиланган.

Таълим учун тўлов қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилганда солиқ чегирмаси тақдим этилади:

ўз маблағлари;
жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари;
юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлари (ссудалар).
тўлов ойлик иш ҳақидан эмас, мустақил амалга оширилганда, солиқ органига жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни топширган ҳолда солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин (27.05.2010 йил Адлия Вазирлигидан 2107-сон билан рўйхатга олинган Низом).

Бунда, солиқ чегирмасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун ариза орқали қуйидагилар тақдим этилади:

ОТМ тўловли-контракт асосида ўқиш тўғрисида шартнома нусхаси;
олий ўқув юртлари ҳисоб рақамига пул маблағларини тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
шахсни тасдиқловчи маълумотлар.

Солиқ чегирмаси давлат солиқ хизмати органлари орқали жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш йўли билан ҳамда солиқ тўловчининг ёзма аризасига биноан тўлов манбаида — иш берувчи томонидан ҳам берилиши мумкин.

Ака-ука, опа-сингил, амма-хола, амаки-тоға, васий ва бошқаларнинг таълими учун тўловларда ушбу имтиёз қўлланилмайди

Эслатиб ўтамиз, жами йиллик даромадингиз тўғрисидаги декларацияни солиқ инспекциясига шахсан ташриф буюриш ёки почта орқали буюртма хатда юбориш ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда тақдим этишингиз мумкин.

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz
4.1K views12:43
Ochish/sharhlash
2022-07-27 15:10:29 Бойларга солиқ имтиёзи берилди.

Фарзанди хусусий боғча ва мактабларга борадиган фуқароларга ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловларига йўналтириладиган даромадларига солиқ солинмаслиги белгиланди.

Дўстлар, қайси камбағал ойига 3 млн сўмгача тўлов қилиб, фарзандини хусусий боғчага берганини кўргансиз?!

Ушбу имтиёзни қўллаб, хусусий боғча ва мактабларнинг нуфузини ошириш жуда қийин. Бошқа йўлини топиш керак.

Ойига 4-5 млн сўм ойлик эвазига ишлайдиган ўрта ҳол оилада камида 2 нафар фарзанди бор. Уларни қайси бирини хусусий боғчага ёки хусусий мактабга беришга имкон топади?!

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz
4.3K views12:10
Ochish/sharhlash
2022-07-26 15:05:38 Маъмурий судларида кўриладиган ишлар учун давлат божлари

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низолашиш тўғрисидаги аризалар бўйича:

уқаролардан -БҲМнинг 5 баравари

-юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлардан-БҲМнинг 20 баравари

Давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган аризалар (шикоятлар) бўйича:

-фуқаролардан-БҲМнинг 1 баравари

-юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлардан-БҲМнинг 10 баравари

Нотариал ҳаракатни амалга ошириш, фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувини рўйхатга олиш рад этилганлиги ёхуд нотариуснинг ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги аризалардан (шикоятлардан)-БҲМнинг 1 баравари

Давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаганлик устидан шикоят қилиш тўғрисидаги аризалар (шикоятлар) бўйича:

-фуқаролардан-БҲМнинг 1 баравари

-юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлардан-БҲМнинг 10 баравари

Апелляция, кассация ва назорат тартибида берилган шикоятлардан-аризалар (шикоятлар) берилганда тўланиши лозим бўлган ставканинг 50 фоизи

Суд ҳужжатларининг дубликатларини ва кўчирма нусхаларини, шунингдек тарафларнинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосига биноан судлар томонидан ишлардан бериладиган бошқа ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини бериш тўғрисидаги аризалардан-ҳужжатнинг ҳар бир бети учун — БҲМнинг 2 фоизи

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz
3.5K views12:05
Ochish/sharhlash
2022-07-26 14:08:06
Чўнтакни йиртавер ўрганиб қолганмиз....

Кунига бот орқали 30 дан ортиқ саволлар ва мурожаатлар келиб тушади.Лекин охирги пайтларда ҳодимнинг иш ҳақидан асоссиз равишда ушлаб қолишга оид саволлар кўпайиб кетган.Мажбуран ариза ёздириб олиш ҳолатларини гапирмаса ҳам бўлади.

Мехнат кодексининг 164-моддасини писад қилмайдиган раҳбарлар ва ушбу моддани эшитганда кўзини юмиб оладиган ташкилотларнинг касаба уюшмаси сал виждонан ишланглар.Кўзларингизни очинглар...Емоқни қусмоги бор ахир.

@yuristmuydinov
2.8K views11:08
Ochish/sharhlash
2022-07-25 18:28:25
Андижон судларида шундай ҳолат учраб туриши одатий ҳол. Йўғэ, бу холва демоқчи эдим.

Нима бўлибди?! Шунчаки адашиб кетибди...

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz
3.4K views15:28
Ochish/sharhlash