Get Mystery Box with random crypto!

Кредит шартномаси бўйича банк кафилнинг чўнтагидаги пулни қачо | АДВОКАТ 24

Кредит шартномаси бўйича банк кафилнинг чўнтагидаги пулни қачон ва қандай холатда ундиришни бошлайди?

Банк аввал қарздордан кредит қарздорлигини талаб қилади, у тўлай олмасагина кафилдан талаб қилади деб кўпчилик ўйдайди.Лекин доим ҳам ундай эмас.Банкнинг ички сиёсатини оддий халқ билмайди. Кафилликда кафилнинг жавобгарлиги субсидиар ёки солидар тарзда белгиланиши мумкин (шартномада белгиланади ва бу холат бўйича эътибор бериш лозим). Яъни, субсидиар жавобгарлик белгиланганда банк аввал қарздордан қарзни ундириш чораларини кўриши, имкони бўлмагандагина кафилдан қарзни тўлашни талаб қилиши мумкин.

Солидар жавобгарлик белгилан тақдирда (бу энг кўп қўлланиладиган ҳолат.Худди хамирдан қил суғиргандек) банк бирданига қарздор ва кафилдан қарзни тўлашни талаб қилади (албатта ,суд тартибида). Кўриниб турганидек банклар ўзи учун қулай шаклни танлайди, деярли доим кафилга солидар жавобгарлик белгиловчи шартларни белгилайди. Яъни, қарздор вақтида қарзини тўламаса, банк кафилдан ҳам қарзни тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам кафил бутун мол-мулки билан кредит қарзи бўйича тўлиқ жавобгар бўлади.

Кўпчилик ҳолатларда банклар қулайроқ ундириш механизмини қўллашади, кафилнинг банк картаси (ҳисоб рақами)дан кредит қарзини дарҳол ундириб олишга келишиб олишади. Бунда кредит тўлови вақтида қарздор қарзини тўлмаган бўлса, тўғридан-тўғри кафилнинг ҳисоб-рақамидан қарз ечиб олаверади.

П.С.Агар сиздан ҳам таниш-билишлар, қариндош-уруғлар кредит учун кафил бўлишни сўрасалар, бундай кафил бўлишга шошилмаганингиз маъқул.

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz