Get Mystery Box with random crypto!

Суд никохдан ажратиш вақтида тўйга кетган сарф-харажатларни қо | АДВОКАТ 24

Суд никохдан ажратиш вақтида тўйга кетган сарф-харажатларни қоплаб бериш муаммоларини қаноатлантириб бермайди

Фуқаролик судларида никохдан ажратиш ишларини кўриш жараёнида тарафлардан бири тўйга кетган сарф-харажатларни тўлиқ ёки қисман ундириб беришни сўрайди.Бу эса қонунчиликда кўрсатилмаган.

Суд никоҳдан ажратиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариш вақтида бу масалалар эьтибор бермайди.Суд оила тўғрисидаги қонунчилик вазифаларидан келиб чиқиб, қонунда назарда тутилган ҳамда оилани мустаҳкамлаш, эр-хотин ва уларнинг болалари ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган барча чораларни кўради.

Суд никоҳдан ажратилаётганда эр ва хотин вояга етмаган болалари ким билан яшаши, болаларга ва (ёки) меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож эр ёки хотинга таъминот бериш учун маблағ тўлаш тартиби, бу маблағнинг миқдори ёхуд эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишга доир келишувни ишларни кўриб чиқади

Шунингдек, суд никох маросимлари билан боғлик бошқа тадбирларни ўтказиш бўйича қарзлар ва бошқа харажатларни инобатга олмайди ва талабларни қаноатлантириб бермайди.

Биздан узлқлашманг!
@advokat24uz