Get Mystery Box with random crypto!

Abdulloh Rahim

Telegram kanalining logotibi abdullohrahim — Abdulloh Rahim A
Telegram kanalining logotibi abdullohrahim — Abdulloh Rahim
Kanal manzili: @abdullohrahim
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.10K

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-02-20 16:35:20
Хушхабар!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳнинг фазли-инояти билан камина томонидан таржима қилинган, туркиялик машҳур сийрат олими Муҳаммад Амин Йилдирим ҳафизаҳуллоҳнинг «Тижоратчи саҳобалар» номли китоблари тез орада «Насим кутуб»да нашрдан чиқади.

Дуои хайрларингизга муҳтожмиз.

@AbdullohRahim
2.6K views13:35
Ochish/sharhlash
2023-02-17 20:28:18
Бу Мадинаи Мунавварада жойлашган Масжиди Набавийдир.

Катта айвон эса Суффа мадрасасидир.

Бириктириб қурилган хоналар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутоҳҳароларига (аёлларига) тегишли ҳужраи саодатдир.

Бош мударрис Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг талабаларининг сони 700 (баъзан 400, баъзан эса 70 нафаргача тушарди).

Ёрдамчилари эса Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумолар. Баъзида Али каррамаллоҳу важҳаҳу билан Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳулар ёрдам беришган.

Ҳафтада бир маротаба аёллар учун ҳам дарс тайин қилинган. Уларнинг бош мударрисалари эса Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ва Асмо бинти Язид ал-Хатибийдир.

@AbdullohRahim
1.2K views17:28
Ochish/sharhlash
2023-02-17 12:08:37
Туркиянинг Малатия вилоятида жойлашган Усмонлиларнинг сўнгги халифаси Султон Абдулҳамид Иккинчининг кўмаги билан қурилган «Ҳожи Юсуф Тош» жомеъ масжиди зилзилалар оқибатида қаттиқ зарар кўрди.

Расмдаги амакининг ичидан ўтаётган ҳисни тушуниш мумкин. Ҳар куни қатнайдиган, ҳар куни ҳузур топадиган масжиди томон боряпти. Лекин масжид қаттиқ талофат кўрган... Қачон қайта тикланади... Аллоҳ билади.

Аллоҳ таоло қалби масжидга боғланганларга тез орада махрож берсин! Яна ҳузур-ҳаловат, ибодат маскани бўлмиш — масжидларга қатнашлик бахтини, шарафини қайтариб берсин.

@AbdullohRahim
1.3K views09:08
Ochish/sharhlash
2023-02-17 09:11:27
"Ўқишни хоҳлайману, лекин ёшим ўтди":

«Мусилут Туллоб» асарининг муаллифи Шайх Холид ибн Абдуллоҳ Азҳарий 30 ёшдан ошганида илмга қадам қўяди. У киши бундан олдин масжидда тозаловчи бўлган.

Имом Кисоий роҳматуллоҳи алайҳ 40 ёшларида илмга қадам қўйганлари айтилади.

«Саҳиҳул Бухорий»нинг машҳур шориҳи Ибн Ҳажар ал-Асқалоний 27 ёшларида ҳадис илмини ўрганишни бошлаганлар. У киши ҳадис илмида дарға бўлдилар.

Кеч бўлди, дема, алданасан!

@AbdullohRahim
1.7K views06:11
Ochish/sharhlash
2023-02-17 08:24:43
Энг қийин вазиятда ҳам Қуръони Каримни ерда қолдирмаган миллат йиқилган жойидан албатта янада кучли ва қувватли бўлиб оёққа туради.

@AbdullohRahim
1.6K views05:24
Ochish/sharhlash
2023-02-13 21:57:19
Хитойлик қутқарувчи Исломни қабул қилди

Туркияга Хитойдан борган қидирув-қутқарув гуруҳи аъзоси Юн Чжанг (Jun Cang) Исломни қабул қилди ва исмини Юсуф деб ўзгартирди.

Унинг Исломни қабул қилиш тарихи шундай бўлган. Юсуф вайроналар остида қолган Қуръони Каримни кўриб, уни у ердан олиб чиққан. Китобни турк қутқарувчиларидан бирига топширган. Турк қутқарувчи Қуръони Каримни Юсуфга ҳадия қилган. Юсуф Китобни қабул қилиб олиб шаҳодат калимасини айтган ва мусулмон бўлган.

Аллоҳ таоло муборак қилсин! Исломни қабул қилган нажот топади. Мазкур хитойлик қутқарувчи - Юсуф ҳам нажот топибди.

Алҳамдулиллаҳ, мусибат, нохуш хабарлар қалбимизни маҳзун қилиб турган бир пайтда мана шундай хушхабарлар ҳам келяпти.

@AbdullohRahim
2.3K views18:57
Ochish/sharhlash
2023-02-13 16:31:53
Жуда оғир мусибат!!!

Ўтган ҳафта бошида рўй берган зилзилалар оқибатида шайх Абдулқодир Ҳусайн ҳафизаҳуллоҳнинг бир нафар қизи, куёви, учта невараси ҳамда синглиси ва синглисининг эри ва уларнинг саккизта боласи вайроналар остида қолиб вафот этишибди.

Аллоҳ таоло Шайх Абдулқодир Ҳусайн ҳафизаҳуллоҳга бундай оғир мусибат учун метин сабр берсин. Ўтганларни Аллоҳ таоло шаҳид мақомида қилсин. Омийн!!!

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

@AbdullohRahim
4.0K viewsedited  13:31
Ochish/sharhlash
2023-02-12 21:19:35
Бироз олдин Туркиянинг «A Haber» телеканалида 112 соатдан кейин вайроналар остидан қутқариб чиқарилган 5 ёшлик болани кўрсатишди. Ундан: «шунча вақт оч бўлмадингми?» деб сўрашди.

Бола айнан мана шундай деди: «Шунча вақт мобайнида ёнимга оппоқ кийинган бир киши келиб мени овқатлантириб, менга сув берди. Кейин эса кетди».

Аллоҳга қасамки, боланинг жавоби айнан мана шундай бўлди!!!

Саъд Туркманий

@AbdullohRahim
3.9K viewsedited  18:19
Ochish/sharhlash
2023-02-11 16:33:34
Туркияга моддий кўмак берганлар:

Қатар - 30 млрд. лира
Покистон - 2.2 млрд. лира
Қувайт - 1.6 млрд. лира
Саудия Арабистони - 1.1 млрд. лира
БАА - 1 млрд. лира

Европа эса ён қўшнисига 3 млн еврогина кўмак берди.

1 млрд лира - тақрибан 600.000.000.000 сўм бўлади

@AbdullohRahim
1.9K views13:33
Ochish/sharhlash
2023-02-11 15:52:52
Телеграмда ғараз ният билан тарқатилаётган ҳар нарсага ҳам ишонманг. Туркияга юборилган нарсалар исроф бўлаётгани ҳақидаги постлар мутлақо ёлғон.

@AbdullohRahim
1.6K views12:52
Ochish/sharhlash