Get Mystery Box with random crypto!

Хитойлик қутқарувчи Исломни қабул қилди Туркияга Хитойдан бор | Abdulloh Rahim

Хитойлик қутқарувчи Исломни қабул қилди

Туркияга Хитойдан борган қидирув-қутқарув гуруҳи аъзоси Юн Чжанг (Jun Cang) Исломни қабул қилди ва исмини Юсуф деб ўзгартирди.

Унинг Исломни қабул қилиш тарихи шундай бўлган. Юсуф вайроналар остида қолган Қуръони Каримни кўриб, уни у ердан олиб чиққан. Китобни турк қутқарувчиларидан бирига топширган. Турк қутқарувчи Қуръони Каримни Юсуфга ҳадия қилган. Юсуф Китобни қабул қилиб олиб шаҳодат калимасини айтган ва мусулмон бўлган.

Аллоҳ таоло муборак қилсин! Исломни қабул қилган нажот топади. Мазкур хитойлик қутқарувчи - Юсуф ҳам нажот топибди.

Алҳамдулиллаҳ, мусибат, нохуш хабарлар қалбимизни маҳзун қилиб турган бир пайтда мана шундай хушхабарлар ҳам келяпти.

@AbdullohRahim