Get Mystery Box with random crypto!

Abdulloh Rahim

Telegram kanalining logotibi abdullohrahim — Abdulloh Rahim A
Telegram kanalining logotibi abdullohrahim — Abdulloh Rahim
Kanal manzili: @abdullohrahim
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.10K

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2023-04-07 18:25:42 Ташқи кўринишидан ички кўриниши қадрли бўлган инсонга — валий,
Ичи билан таши бир хил қадрга эга бўлган инсонга — олим,
Таши ичидан қадрли бўлганга — жоҳил дейилади.

Абул Ҳасан Бусанжий қуддиса сирруҳу

@AbdullohRahim
3.1K views15:25
Ochish/sharhlash
2023-04-06 22:00:13
Камчилиги ўзига айтилмаган киши айбини ҳам ҳунар билади.

Саъдий Шерозий

@AbdullohRahim
2.7K views19:00
Ochish/sharhlash
2023-04-01 23:39:04 Бир зоти паст урғочи машъум ҳодисани динга боғлабди. Аслида барча жирканчликлар, жиноятлар, ваҳшийликлар диндан, маънавият ва маърифатдан узоқ бўлингани туфайли эмасми ахир?!

@AbdullohRahim
856 views20:39
Ochish/sharhlash
2023-03-30 02:22:37
Ноўрин савол беришнинг оқибати

Кунларнинг бирида Имом Шаъбий Пайғамбаримиз алайҳиссолату васалламнинг «Бармоғингизни тупроққа теккизиб оғзингизга суриб бўлса ҳам саҳарлик қилинг» қабилидаги ҳадисни ривоят қилиб берибдилар. Ўша ерда ўтирганлардан бири: «Қайси бармоғимизни?», деб сўрабди. Имом Шаъбий оёғининг бош бармоғини кўрсатиб: «Мана шуни!» деб жавоб берибдилар.

Абул Фараж ибнул Жавзий, «Ахборуз-зирроф вал мутамажинин», 26-саҳифа

@AbdullohRahim
1.3K views23:22
Ochish/sharhlash
2023-03-29 17:50:29 Жавоб: Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан “Витрни қачон ўқийсан?” деб сўрайдилар. У киши: “Кечанинг аввалида” деб жавоб берадилар. Умар розияллоҳу анҳудан ҳам сўрайдилар. Умар розияллоҳу анҳу “Кечанинг охирида” деб жавоб берадилар.

Бу Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг усуллари бўлиб, хуфтонни ҳам, таровеҳни ҳам, витрни ҳам кечанинг охирги қисми — учинчи қисмида ўқиганлар.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу инсонларга Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг ортида туриб таровеҳ ўқишни буюриб, ўзлари ўқимаганларининг сабаби шу. Ўзлари уйига бориб уйида ўқишларидир.

@AbdullohRahim
1.1K views14:50
Ochish/sharhlash
2023-03-29 03:08:14 Саволни янаям қийинлаштирамиз:

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўшанда нега ўзлари ҳам Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг ортларида туриб намоз ўқимаганлар?

@AbdullohRahim
1.3K views00:08
Ochish/sharhlash
2023-03-29 03:06:28 Жавоб: Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бу сўзлари билан таровеҳ намозини масжидда, бир имомнинг ортида унга иқтидо қилиб ўқишни назарда тутганлар.

Таровеҳ намози бидъат эмаски, у зот розияллоҳу анҳу “бу қандай яхши бидъат” десалар. Ибодатлардаги бидъат залолат эканлигини у зот розияллоҳу анҳу жуда яхши билганлар. Таровеҳ намози суннат. Лекин имом ортида туриб ўқишлик янгилик — бидъат.

Жавоб берганларга ташаккур. Аллоҳ таоло илмингизни зиёда қилсин.

@AbdullohRahim
1.4K views00:06
Ochish/sharhlash
2023-03-28 17:58:24 Савол: Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифа бўлганларидан кейин Рамазонда масжидга кирдилар. Гуруҳ-гуруҳ бўлиб намоз ўқиётган саҳобаларга баъзи топшириқларни берганларидан сўнг: «Бу қандай яхши бидъат. Бу вақтда ухлаб ётганларидан кўра, қоим бўлганлари афзал» дедилар.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу «Бу қандай яхши бидъат» деб нимани назарда тутганлар?

@AbdullohRahim
1.5K views14:58
Ochish/sharhlash
2023-03-23 09:32:12 Таровеҳ намози қайси мазҳабда неча ракат?

Ҳанафий мазҳабида

1. «Ал-муҳитур Радовий»: 20 ракат
2. «Мабсут»: 20
3. «Бадоеус саноеъ»: 20
4. «Ал-муҳитул бурҳоний»: 20 ракат суннат, 36 ракат мустаҳаб, дейилган
5. «Қудурий»: 20
6. «Ҳидоя»: 20
7. «Канзуд-дақоиқ»: 20
8. «Ибн Обидийн»: 20.

Шофеъий мазҳабида

1. «Муғнил муҳтож»: 20 ракат
2. «Туҳфатул муҳтож»: 20
3. «Ниҳоятул муҳтож»: 20
4. «Ал-ҳовий ал-кабир»: 20
5. «Ниҳоятул матлаб»: 20.

Моликий мазҳабида

1. «Истизкор»: 36 ракат
2. «Бидоятул мужтаҳид»: 20 ёки 36
3. «Жамиъул уммаҳот»: 39 (витр билан бирга).

Ҳанбалий мазҳабида

1. «Ат-таълиқул кабир»: 20 ракат
2. «Шарҳуз заркаший»: 20
3. «Муғний»: 20
4. «Муқний»: 20
5. «Ал-инсоф»: 20 (бундан кўп бўлса зарар йўқ.)
6. «Кашшофул қиноъ»: 20.

@AbdullohRahim
1.7K views06:32
Ochish/sharhlash
2023-03-22 23:22:58 Ер ютиб юбормаганига шукр қилайлик! Аслида шунга лойиқмиз.

@AbdullohRahim
2.2K views20:22
Ochish/sharhlash