Get Mystery Box with random crypto!

Abdulloh Rahim

Telegram kanalining logotibi abdullohrahim — Abdulloh Rahim A
Telegram kanalining logotibi abdullohrahim — Abdulloh Rahim
Kanal manzili: @abdullohrahim
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.10K

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2023-01-06 05:40:35
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзидан бошқа ҳар кимнинг сўзи муҳокама қилиниши мумкин.

Абул Ҳасан Надвий роҳимаҳуллоҳ

Жума муборак!

@AbdullohRahim
1.0K views02:40
Ochish/sharhlash
2023-01-06 05:37:14
Ҳақиқий олий таълим Қуръондир, Қуръондир, Қуръондир.

Маҳмуд Устаусмонўғли роҳимаҳуллоҳ

@AbdullohRahim
2.3K views02:37
Ochish/sharhlash
2023-01-05 21:32:24
Рози бўлиб яшаш бир мартабадир. Рози бўлиб яшаш мансабдир. Рози бўлиб яшаш хотиржамликка қўйилган илк қадамдир. Рози бўлиб яшаш хотиржамликнинг тамал тошидир. Рози бўлиб яшаш рўпарамиздаги инсонларнинг ҳам биздан рози бўлишлари учун муҳим омиллардан биридир, деб биламан.

ҲАЛОВАТ ИСТАСАНГИЗ, КЎП НОЛИМАНГ!

Солиҳа ЭРДИМ





Абдуллоҳ Раҳим таржимаси
Матнни Камола Одилова ўқиган.

#Soliha_Erdim
T.me/muslimaatuz
588 views18:32
Ochish/sharhlash
2023-01-03 12:04:55 Ўқиш ёзишни билмайдиган жоҳил эмас, Аллоҳни танимайдиган жоҳилдир.

Муҳаммад Зоҳид

@AbdullohRahim
1.3K views09:04
Ochish/sharhlash
2022-12-31 15:46:27 Роббидан айрилган кўп нарсадан айрилган бўлади. Унинг зарарини ўлчаб бўлмайди.

Маҳмуд Устаусмонўғли роҳимаҳуллоҳ

@AbdullohRahim
1.2K views12:46
Ochish/sharhlash
2022-12-27 15:25:36 Бу замоннинг авлиёлари бошини (ҳаромга қарамай) эгиб юрган ёшлардир.

Маҳмуд Устаусмонўғли роҳимаҳуллоҳ

@AbdullohRahim
2.1K views12:25
Ochish/sharhlash
2022-12-26 10:47:20 Дунёга муҳаббат қўйган инсон ибодатдан роҳат ололмайди.

Бишр ал-Ҳофий
Имом Байҳақий, «Зуҳд» китобида келтирган

@AbdullohRahim
2.1K views07:47
Ochish/sharhlash
2022-12-26 10:31:42 Қилинган ибодатнинг қабул бўлганининг аломатларидан бири, ўша ибодатни яна қилишга муваффақ бўлишдир.

@AbdullohRahim
1.9K views07:31
Ochish/sharhlash
2022-12-25 15:02:58 Ҳаётингизга Аллоҳ кирмас экан, бахт деган нарсани ҳали кўп қидирасиз.

Маҳмуд Устаусмонўғли роҳимаҳуллоҳ

@AbdullohRahim
2.0K views12:02
Ochish/sharhlash
2022-12-23 13:07:50 Мусибат — неъматдир

Хонада бир ёш бола гилам устида ўйинчоқларини ўйнаб ўтирарди. Ота эса диванда ўтириб, боласининг хатти-ҳаракатларини томоша қилиб завқланарди. Шу пайт боланинг ёнига аллаёқдандир бир мушук келди. Бола мушукдан қўрқиб, сапчиб ўрнидан турди-да, дарҳол отасининг қучоғига ўзини отди. Ота ҳам боласини қўрққанини дарров сезиб, уни қучоқлаб олди. Мушук ўзи билан ўйнашга одам тополмай, нари кетди. Бола мушукнинг кетганини кўргач, отасининг қучоғидан чиқиб, яна ўйинчоқларини ўйнашга тушди. Ўйинга шу қадар берилиб кетдики, ҳатто отасининг чақирганини ҳам эшитмади. Бирмунча вақт ўтгач, бояги мушук айланиб, яна боланинг ёнига келди. Бола қўрқувдан бақириб йиғлаб юборди. У яна отасининг қучоғига отилди. Ота ҳам уни маҳкам қучоқлаб олди. У боласини боягина чақирганини, нима учун эшитмаганини сабабини сўради. Бола эса индамай, отасининг бағрида ётарди...
Шу пайт қўшни уйдан боланинг ўртоғи чақириб кириб келди. Уни бирга ўйнаш учун таклиф қилди. Бола эса ҳамон отасининг бағрига ёпишганча ўтирарди, ҳатто ўртоғининг гапи ҳам қулоғига кирмади. Ўртоғига жавоб ҳам қилмади...
Энди бу ҳолатларни бироз кенгроқ таҳлил қилиб, изоҳласак:
Хона – бу биз яшаётган "коинот". Уни шундай тасаввур қилсак. Хонадаги болани эса, ҳар бир банда, деб ўйласак. Бола ўйнаётган гилам ва ўйинчоқларни "дунё" деб таъриф қилсак. Отасини эса, Аллоҳ таоло деб тасаввур қилсак. Боланинг ёнига келган мушукни эса, "мусибат" деб қарасак. Қўшни уйдан болани ўйнаш учун чақириб чиққан ўртоғини "гуноҳ" амал деб атасак.
Мушукнинг бола ёнига келиши ва боланинг ундан қўрқиб отасининг ёнига чопиши – инсоннинг биринчи бор мусибатга йўлиққанида Роббисига юзланиши, У Зотдан паноҳ сўраб, ёлвориб юкинишига ўхшайди.
Отанинг ҳам дарҳол фарзандига ёрдамга шошилиши – Аллоҳ таолонинг бандасига “Лаббай” дейишига ўхшайди.
Боланинг мушук кетгач, ота бағридан тушиб, яна ўйинчоқларини ўйнаши ва отанинг чақирувларини эшитмаслиги – бу худдики банда мусибат бироз ариганидан кейин, ўз Роббисини эсдан чиқариши, У Зотдан узоқлашиши, дунёга берилиб кетиши каби ҳолатларга ўхшайди.
Отаси болани чақириши эса, Роббул Оламийннинг Исломга, иймонга, ибодатга чақиришига ўхшайди.
Мушукнинг яна иккинчи бор келишини эса, Аллоҳ таолонинг бандага мусибатлар юбориб, унинг қазои қадарга иймони нечоқлик эканини синашига ўхшайди.
Бола иккинчи маротаба ҳам мушукдан қўрқиб, отанинг бағрига ўзини отиши ва ундан паноҳ топиши – банданинг фақат ёлғиз Роббисигагина юзланишига, ёлворишига далолат қилади.
Қўшни ўртоғининг ўйнашга чақириши эса, банданинг Аллоҳга яқин бўлганида келадиган гуноҳларга, васвасага ўхшайди. Банда гуноҳга юзланмайди, ғафлатда қолмайди, у гуноҳ ва ғафлатнинг ёмонлигини билди. Банда бу иллатлар Роббисидан чалғитувчи нарсалар эканини англаб етди.
Демак, мусибат — неъматдир. Мусибат бизни Роббимизга яқинлаштиради. Ғофил қалбларни уйғотади, зийрак торттиради.

@AbdullohRahim
1.0K views10:07
Ochish/sharhlash