Get Mystery Box with random crypto!

abdulbositqoriuz

Telegram kanalining logotibi abdulbositqoriuz — abdulbositqoriuz A
Telegram kanalining logotibi abdulbositqoriuz — abdulbositqoriuz
Kanal manzili: @abdulbositqoriuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 21.17K
Kanalning ta’rifi

Устоз Абдулбосит қори Қобиловнинг телеграм тармоғидаги расмий саҳифаси
Саҳифаларимиз👇
www.abdulbositqori.uz
https://www.youtube.com/@abdulbositqoriuz
http://Facebook.com/AbdulbositQoriOfficial
https://Instagram.com/abdulbositqoriuz

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2023-05-14 18:31:51 #албатта_ўқинг

НУРДАН БЎЛГАН ТОЖ

Абдуллоҳ ибн Бурайда ал-Асламий (розияллоҳу анҳу) оталаридан ривоят қилдилар.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)
"Ким Қуръонни ўқиб ва уни таълим олиб ва унга амал қилса, қиёмат куни уни нури қуёш нурига ўхшаш, нурдан бўлган тож кийдирилади.
Ва ота-онасига дунё у билан баҳоланмайдиган иккита либос кийдирилади
Ва ота-онаси нимани эвазига либос кийдирилдик деб айтсалар? Фарзандингиз Қуръонни ўрганганлиги эвазига деб айтилади дедилар".
Имом Хоким ривоят қилдилар.

Бу ҳадисдан билинадики Қуръонни ўқиб уни аҳкомларини таълим олиб, унга амал қилиб, Қуръон хизматида собит қадам турган Қуръон ҳофизларига қиёмат куни қуёшни нуридек ёрқин нурдан бўлган, каромат ва иззат тожи кийгизилади, ва ота онасини эъзозлаб дунё ҳаётида фарзандини камоли учун илм олишида, Қуръони Каримни ёд олишида, вақтини мол-мулкини сарфлаб, ҳаққига дуолар қилиб Қуръон хофизи бўлгунча собит қадам турганликлари учун уларга ҳам иззат либослари кийдирилади, бу Аллоҳ томонидан Қуръон аҳлига берилиладиган қандай ҳам олий мукофат ва олий мақом.

Аллоҳим бизларни ва фарзандларимизни, каломинг Қуръонни ўқийдиган, аҳкомларини ўрганадиган, амал қиладиган, иззат ва каромат тожини киядиган, ота-онамизга тож кийгизадиган, Қуръон аҳилларидан қилгин.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Abdulbositqoriuz

Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
5.5K views15:31
Ochish/sharhlash
2023-05-14 11:31:45 #насиҳат

Илм сабабли Одам алайҳиссалом шон-шарафга эришдилар. Ўша илм сабабли фаришталарнинг саждасига ҳақли бўлдилар.

Аллома муҳаддис, шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Abdulbositqoriuz

Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
4.6K views08:31
Ochish/sharhlash
2023-05-14 07:31:14 #ибрат

Кундалик ҳаётда кўп-кўп, такрор ва такрор қулоққа чалинадиган сўзлар
Иш йўқ...
Ишда унум йўқ...
Фойда кам...
Зарар кўп...
Пулда Барака йўқ...
Ой кунда Барака йўқ...
Оилада Барака йўқ...
Рӯзғорда Барака йўқ ...

Сабаб нима? Сабаб Аллоҳ ва Росули, Қуръон ва Суннатдан юз ӯгиришдир. Барча шаръий мезонни ортга ташлаб, Аллоҳ ва Росулининг зиддига иш қилишдир. Бало эса ҳаммага бирдек келади...


Аллоҳ таоло деди:

"Агар у қишлоқларнинг (жойнинг) аҳли иймон келтириб, тақводор бўлганларида эди, албатта Биз уларга осмону Ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик. Лекин улар (пайғамбарларимизни) ёлғончи қилдилар, бас, уларни
ўзлари қилган гуноҳлари сабабли ушладик",
(Аъроф: 96).

Устимиздага баракасиз умр сабаби маъсиятдир!
Тақво йўқ. Иҳлоссиз амал. Қалбда нифоқ. Дин ишлари эса оҳирги ўринда!
Натижа эса оятга кўра...

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Abdulbositqoriuz

Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
7.5K views04:31
Ochish/sharhlash
2023-05-14 04:00:19
#бугун   
   
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун ҳафтанинг  якшанба куни 
14-май 2023-йил,  
24-шаввол 1444-йил.

Аллоҳ барчамизга ушбу кунини ҳайрли ва барокатли қилсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@abdulbositqoriuz

Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
6.0K views01:00
Ochish/sharhlash
2023-05-13 22:07:12
#эслатма

Шаввол ойининг рўзасини тутишга улгурмаган бўлсангиз сиз учун охирги имконият бошланди,бир йиллик рўза тутганлик савобини олишга улгуриб қолинг!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Abdulbositqoriuz

Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
6.3K viewsedited  19:07
Ochish/sharhlash
2023-05-13 21:37:26 #насиҳат

Фарзандларингиз ислоҳ бўлишини хоҳлайсизми?

Фарзандингиз ислоҳ бўлишини хоҳласангиз:
1. Ўзингнизни ислоҳ қилинг.
"Уларнинг оталари солиҳ одам эди".  (Каҳф сураси, 82-оят)

2. Уларни ҳаққига дуо қилинг.
"Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин". (Аҳқоф сураси, 15-оят)

3. Уларни кўз ўнгида намозни тўкис адо қилинг.
"Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин". ( Иброҳим сураси,  40-оят )

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Abdulbositqoriuz

Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
6.5K views18:37
Ochish/sharhlash
2023-05-13 07:30:36
#ибрат

Агар банда сажда қилиб уҳлаб қолса, Аллоҳ фаришталарига мақтаниб: “Бандамга қаранглар, у менга ибодат қилмоқда-ю руҳи эса Менинг ҳузуримда сажда қилмоқда” дейди.

Ҳасан Басрий

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Abdulbositqoriuz

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram
6.6K views04:30
Ochish/sharhlash
2023-05-13 04:01:46
#бугун   
   
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун ҳафтанинг  шанба куни 
13-май 2023-йил,  
23-шаввол 1444-йил.

Аллоҳ барчамизга ушбу кунини ҳайрли ва барокатли қилсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@abdulbositqoriuz

Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
7.5K views01:01
Ochish/sharhlash
2023-05-12 17:31:06 #тил_офатлари

Ато ибн Рабоҳ айтади: “Сизлардан олдингилар ортиқча гапни ёқтирмас эдилар. Улар Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳнинг суннатидан бошқа ёки яхшиликка юбориш, ёмонликдан қайтариш ва тирикчиликка талуқли энг зарур ишларни ҳожат доирасидагина гапиришдан бошқасини ортиқча гап деб ҳисобладилар. Ёки шак-шубҳасиз, сизларнинг устингизда қилган ҳар бир амалингизни ёд олиб, ёзиб тургувчи улуғ фаришталар борлигини, ўнг ва чап томонда ўтирган икки фаришта инсонни ҳозиру нозир ҳолда кузатиб, оғзидан чиққан ҳар бир сўзни ёзиб олишини инкор қиласизми?! На динингизга, на дунёгизга фойдаси бўлмаган гапларга эрталабданоқ тўлиб қолган саҳифангиз кўрсатилганида уялмайсизми?!
Саҳобаларнинг биридан ривоят қилинади: “Бир киши менга савол қилди. Ташна одам сувга қандай чанқоқ бўлса, ман у кишига жавоб беришга ундан-да чанқоқ эдим. Лекин шу заҳоти жавобдан ўзимни тийдим, ортиқча гапириб қўйишдан қўрқдим”.
Билгин! Ортиқча гапнинг чегарасини кўрсатиш мушкул. Аммо, энг муҳими Аллоҳ таолонинг китобида чегараланган:
“Уларнинг кўп маҳфий суҳбатларидан-агар садақа беришга ё бирон яхшилик қилишга ёки одамлар ўртасини ислоҳ қилишга буюрган бўлмасалар, ҳеч қандай фойда йўқ” (Нисо, 114).

“Тил офатлари” китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Abdulbositqoriuz

Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
2.5K views14:31
Ochish/sharhlash
2023-05-12 15:31:25
#Аллоҳнинг_яратганлари

Тонг элчилари - бу сайроқи қушлар, гўё кўнгилларни уйғотишга келгандай улар...

Чиндан ҳам хаёт мўжиза. Бу мўжизалар яратувчиси Роббимга ҳамду санолар бўлсин!

18. ар-Раззоқ

Кўплаб ризқ берувчи. Ризқларни ва уларнинг воситаларини яратувчи..
Аллоҳ махлуқотларига ҳеч бир оғирликсиз ва қийинчиликсиз ёки ёрдам сўрамасдан ризқ берувчидир


Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Abdulbositqoriuz

Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
3.7K viewsedited  12:31
Ochish/sharhlash