Get Mystery Box with random crypto!

#албатта_ўқинг НУРДАН БЎЛГАН ТОЖ Абдуллоҳ ибн Бурайда ал-Ас | abdulbositqoriuz

#албатта_ўқинг

НУРДАН БЎЛГАН ТОЖ

Абдуллоҳ ибн Бурайда ал-Асламий (розияллоҳу анҳу) оталаридан ривоят қилдилар.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)
"Ким Қуръонни ўқиб ва уни таълим олиб ва унга амал қилса, қиёмат куни уни нури қуёш нурига ўхшаш, нурдан бўлган тож кийдирилади.
Ва ота-онасига дунё у билан баҳоланмайдиган иккита либос кийдирилади
Ва ота-онаси нимани эвазига либос кийдирилдик деб айтсалар? Фарзандингиз Қуръонни ўрганганлиги эвазига деб айтилади дедилар".
Имом Хоким ривоят қилдилар.

Бу ҳадисдан билинадики Қуръонни ўқиб уни аҳкомларини таълим олиб, унга амал қилиб, Қуръон хизматида собит қадам турган Қуръон ҳофизларига қиёмат куни қуёшни нуридек ёрқин нурдан бўлган, каромат ва иззат тожи кийгизилади, ва ота онасини эъзозлаб дунё ҳаётида фарзандини камоли учун илм олишида, Қуръони Каримни ёд олишида, вақтини мол-мулкини сарфлаб, ҳаққига дуолар қилиб Қуръон хофизи бўлгунча собит қадам турганликлари учун уларга ҳам иззат либослари кийдирилади, бу Аллоҳ томонидан Қуръон аҳлига берилиладиган қандай ҳам олий мукофат ва олий мақом.

Аллоҳим бизларни ва фарзандларимизни, каломинг Қуръонни ўқийдиган, аҳкомларини ўрганадиган, амал қиладиган, иззат ва каромат тожини киядиган, ота-онамизга тож кийгизадиган, Қуръон аҳилларидан қилгин.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Abdulbositqoriuz

Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram