Get Mystery Box with random crypto!

#ибрат Кундалик ҳаётда кўп-кўп, такрор ва такрор қулоққа чал | abdulbositqoriuz

#ибрат

Кундалик ҳаётда кўп-кўп, такрор ва такрор қулоққа чалинадиган сўзлар
Иш йўқ...
Ишда унум йўқ...
Фойда кам...
Зарар кўп...
Пулда Барака йўқ...
Ой кунда Барака йўқ...
Оилада Барака йўқ...
Рӯзғорда Барака йўқ ...

Сабаб нима? Сабаб Аллоҳ ва Росули, Қуръон ва Суннатдан юз ӯгиришдир. Барча шаръий мезонни ортга ташлаб, Аллоҳ ва Росулининг зиддига иш қилишдир. Бало эса ҳаммага бирдек келади...


Аллоҳ таоло деди:

"Агар у қишлоқларнинг (жойнинг) аҳли иймон келтириб, тақводор бўлганларида эди, албатта Биз уларга осмону Ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик. Лекин улар (пайғамбарларимизни) ёлғончи қилдилар, бас, уларни
ўзлари қилган гуноҳлари сабабли ушладик",
(Аъроф: 96).

Устимиздага баракасиз умр сабаби маъсиятдир!
Тақво йўқ. Иҳлоссиз амал. Қалбда нифоқ. Дин ишлари эса оҳирги ўринда!
Натижа эса оятга кўра...

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Abdulbositqoriuz

Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram