2023-05-20 21:04:22
#ибрат
Инсон жони чиқар вақтда кўзидан пардалар кўтарилади. У фаришталарни қилган амалига яраша гўзал ёки қўрқинчли ҳолатда кўра ва эшита бошлайди.
* * * * *16. Албатта, инсонни Биз яратганмиз ва унинг нафси нимани васваса қилишини ҳам биламиз. Ва Биз унга жон томиридан ҳам яқинмиз..
17. Зотан икки кутиб олувчи ўнгда ва чапда ўтирган ҳолларида кутиб олурлар..
18. У бирор сўз айтмас, магар ҳузурида (фаришта) ҳозиру нозир..
19. Ўлимнинг мастлиги (талвасаси) ҳақиқат бўлиб келди. Сен қочиб юрган нарса шулдир..
20. Ва сур ҳам чалинди. Бу қўрқитилган кундир..
21. Ва ҳар бир жон ҳайдагувчи ва гувоҳлик берувчи билан келди. (Яъни, қиёматда ҳар бир жон билан уни маҳшаргоҳга ҳайдовчи фаришта ва бу дунёда қилган ишларга гувоҳлик берувчи фаришта бирга келади. Эҳтимол, бу дунёда унга вакил қилинган икки фаришта шулардир.).
22. Албатта, сен бундан ғафлатда эдинг. Бас, Биз сенинг пардангни очдик ва бугун кўзинг ўткирдир..
(Қоф сураси)
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@AbdulbositQori
7.1K viewsedited 18:04