2023-05-17 17:30:55
#тил_офатлари
Иброҳим Таймий айтади: “Мўмин гапиришни ҳоҳласа, қарайди: агар ўзи учун аҳамияти бўлса, гапиради. Йўқса, жим бўлади. Фожирнинг тили эса ҳамиша бўш қўйиб юборилган бўлади”.
Ҳасан Басрий дейди: “Гапи кўпнинг ёлғони кўп, моли кўпнинг гуноҳлари кўп. Кимнинг хулқи ёмон бўлса, ўзини азоблайди”.
Амр ибн Дийнор айтади: “Бир киши Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларида кўп гапириб юборди. Расули акрам унга:
-Тилингнинг олдида нечта парда бор?-дедилар.
-Икки лабим ва тишларим-деди у.
-Сени кўп гапиришдан тўсишга шулар кифоя эмасми?!” (Ибн Абу Дунё ривояти).
Донишмандлардан бири дейди: “Қачонки киши мажлисга доҳил бўлиб, у ерда айтилган гапдан ҳайратга тушса, сукут қилсин. Агар жим бўлсаю, сукут уни ажаблантирса, гапирсин”.
Язид ибн Абу Ҳабиб айтади: ”Бу оламнинг финасини тинглашдан кўра гапириш суюклироқ бўлиб қолгани туфайлидир. Чунки тинглашда-саломатлик, гапда-зийнатлаш, ортиқчалик ва нуқсон бор”.
Ибн Умар деди: “Кишининг поклигига энг ҳақдори унинг тилидир”.
Абу Дардо тили аччиқ ҳотинни кўриб: “Бу аёл соқов бўлса, ўзига яхши бўларди”- деди.
Иброҳим дейди: “Одамларни икки сифат ҳалок қилади: ортиқча мол ва ортиқча гап”.
Мазкур далилларнинг барчаси маҳмадоналик офатини қоралаш учун, бу иллатнинг кўпайиб кетгани ва унинг пайдо бўлиши сабабларини кўрсатиш учун келтирилди. Бу дарднинг муолажаси эса олдинги бўлимда баён қилинди.
“Тил офатлари” китобидан
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Abdulbositqoriuz
Сайт | Youtube | Facebook | Instagram
5.2K views14:30