Get Mystery Box with random crypto!

abdulbositqoriuz

Kanal manzili: @abdulbositqoriuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 19.39K
Kanalning ta’rifi

Устоз Абдулбосит қори Қобиловнинг телеграм тармоғидаги расмий саҳифаси
Саҳифаларимиз👇
www.abdulbositqori.uz
https://www.youtube.com/@abdulbositqoriuz
http://Facebook.com/AbdulbositQoriOfficial
https://Instagram.com/abdulbositqoriuz

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 11

2023-05-12 03:01:38 Каҳф сураси

Абдулбосит қори

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Abdulbositqoriuz

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram
4.8K views00:01
Ochish/sharhlash
2023-05-11 12:33:54 #албатта_ўқинг

Қуръони Карим тиловати


Аллоҳ таолонинг охирги китоби бўлмиш Қуръони Каримнинг тиловати ҳам нафс поклиги ва ахлоқ сайқалига катта таъсири бор омилдир.

Аллоҳ таолонинг Китобини тиловат қилиш унга шунчаки кўз югуртириб чиқиш ёки ёдлаб олган жойини шуурсиз такрорлашдан иборат эмас.

Қуръон тиловати – уни бутун вужуд билан ҳис этган ҳолда тадаббур ила ўқиб, унга амал қилишдир.


– Қуръон ҳомилларининг сифатлари.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай деганлар: «Қуръон ҳомили кечаси одамлар ухлаганда бедорлиги билан, кундузи одамлар оғзи очиқ юрганда рўзадорлиги билан, одамлар кулганида йиғиси билан, одамлар хурсанд бўлганида маҳзунлиги билан, одамлар маҳмадоналик қилганида жим туриши билан, одамлар гердайиб юрганида хушуъси билан танилмоғи лозим. У ғофил, бақироқ ва тез бўлмаслиги керак».

Фузайл ибн Иёз раҳматуллоҳи алайҳи дейди: «Қуръон ҳомили – Ислом байроғини кўтарувчидир. У Аллоҳ таолони улуғлаш учун беҳуда сўзловчи билан беҳуда сўзламаслиги, унутувчи билан унутмаслиги, бемаза ила бемазалик қилмаслиги керак. Унинг бировда ҳожати бўлмасин, бировларнинг унда ҳожати бўлсин».

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Abdulbositqoriuz

Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
5.7K viewsedited  09:33
Ochish/sharhlash
2023-05-11 07:31:11
#насиҳат

Тафаккур яхшилик ва ёмонликларни кўрсатувчи ойнадир.

Ҳасан Басрий

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@abdulbositqoriuz

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram
5.7K views04:31
Ochish/sharhlash
2023-05-11 04:01:38
#бугун   
   
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун ҳафтанинг  пайшанба куни 
11-май 2023-йил,  
21-шаввол 1444-йил.

Аллоҳ барчамизга ушбу кунини ҳайрли ва барокатли қилсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@abdulbositqoriuz

Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
7.8K views01:01
Ochish/sharhlash
2023-05-10 11:07:37
Жанубий Текапо кўли бўйида гўзал Расселл люпинлари гуллаб яшнамоқда. Манзара шунчаки ажойиб ва ​​мафтункор.

Люпинлар 1950 -йилларда Текапо кўли ҳудудида маҳаллий аҳоли Конни Скот томонидан экилган. Кўп йиллик гуллар тез ўсди ва энди ҳар ёз гуллаш даврида кўл атрофи кўк-бинафша-пушти ранглар билан тобланади. Гуллашини ноябр ойи ўрталаридан бошлаб декабр ойлари ўрталарига қадар кузатиш мумкин...

Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Аллоҳга тасбиҳ айтурлар. Мулк Унга хосдир, мақтов ҳам Унга хосдир ва У барча нарсага қодирдир.

Тағобун сураси 1-ойат


Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Abdulbositqoriuz

Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
4.2K views08:07
Ochish/sharhlash
2023-05-10 07:31:27
#насиҳат

Дунёни унинг устидан ўтиб олинадиган кўприкка айлантир, уни обод этишга уринма.

Ҳасан Басрий

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Abdulbositqoriuz

Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
4.6K views04:31
Ochish/sharhlash
2023-05-10 04:01:20
#бугун   
   
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун ҳафтанинг  чоршанба куни 
10-май 2023-йил,  
20-шаввол 1444-йил.

Аллоҳ барчамизга ушбу кунини ҳайрли ва барокатли қилсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@abdulbositqoriuz

Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
6.5K views01:01
Ochish/sharhlash
2023-05-09 19:02:20
#Аллоҳнинг_яратганлари

Алтын-Эмель қўриқхонаси ҳудудидаги куйловчи қумтепалар енг ноёб табиат ҳодисаларидан биридир. Бундай куйлаш жуда кам учрайдиган ҳодиса. Олимлар буни етарлича қуруқ об-ҳаво шароитида, қум аста-секин пастга йўналганда, қум доналарининг ишқаланиш таъсирида пайдо бўлиши ва бунинг натижасида улар электрлашганлиги билан изоҳлашади. Натижада мусиқасига ўхшаб ғўнғирлашга айланадиган қандайдир тебраниш пайдо бўлади. Жараёнда қанча қум доналари иштирок этса, қумтепанинг куйининг овози шунчалик кучли бўлади.

Куйни эшитиш учун видео овозини баланд қилинг.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Abdulbositqoriuz

Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
5.0K viewsedited  16:02
Ochish/sharhlash
2023-05-09 18:02:42 #албатта_ўқинг

Қуръон тиловати одоблари

1. Қуръони Каримни қироат қилувчи таҳоратли бўлиши лозим.

2. Қуръони Каримни қироат қилувчи одобли бўлиши керак.

3. Қуръони Каримни қироат қилувчи чўкка тушиб, тавозеъ билан ўтириши керак.

4. Қуръони Каримни қироат қилувчи чордана қуриб, ёнбошлаб ёки мутакаббирона ўтирмаслиги керак.

5. Қироат қилувчи учун энг афзал ҳолат намозда тик турган ҳолда ва масжидда ўқимоқликдир.

6. Қуръони Каримни қироат қилувчи ўзининг муҳим ишларини ташламаслиги керак. Ишдан бўшаганида қироат қилади.

7. Қуръони Каримни қироат қилувчи учун қироат кўпайиб, баданига зарар етказадиган бўлмаслиги лозим.

8. Қуръони Каримни қироат қилувчи шошилиб, тартил ва тажвидни бузмаслиги керак.

9. Қуръони Каримни қироат қилувчи оддий шахс бўлса, ҳар куни бир порадан ўқиб, бир ойда бир марта хатм қилиб туриши лозим.

10. Қироатни кўп қилмоқчи бўлса, уч кунда бир марта хатм қилиши керак.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу

«Қуръони Каримни хатм қилган киши учун мустажоб дуо бордир», – деганлар.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу қачон хатм қилсалар, аҳли аёлини жамлаб дуо қилар эдилар.

12. Қуръони Каримни қироат қилувчи тиловатни имкон борича чиройли қилишга ҳаракат қилмоғи мустаҳабдир.

13. Қироатни ичида қилиш мустаҳабдир. Бу ўзига эшитиладиган қироатдир.

14. Баъзи мақсадлар учун овозни баланд кўтариб қироат қилиш ҳам жоиз.

15. Қуръони Каримни қироат қилувчининг мусҳафи бўлса, ўша мусҳаф қаровсиз қолмаслиги учун ҳар куни маълум оятларни бўлса ҳам, унга қараб ўқиб турмоғи лозим.

16. Қуръони Каримни қироат қилувчи ўзи ўқиётган калом башарнинг эмас, Аллоҳ таолонинг каломи эканини ва У Зотнинг улуғлигини доимо ҳис қилиб турмоғи лозим.

17. Қироат қилувчи ўзи ўқиган ҳар бир оятни тадаббур қилмоғи матлубдир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (Мукаммал саодат йўли китобидан)

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Abdulbositqoriuz

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram
5.0K views15:02
Ochish/sharhlash
2023-05-09 16:24:58
#албатта_ўқинг

МЎЪЖИЗА

Макка ва Мадина – Аллоҳнинг мўъжизаси. (Россиялик космонавт Макка ва Мадина билан боғлиқ фазовий мўъжиза ҳақида сўзлаб берди)
"Космик фазода бўлган вақтимда ҳамкасбларим билан ўзларининг тунгги ёруғликлари билан ном чиқарган Париж, Европа ва Американинг айрим давлатлари ва бир қатор мамлакатларни фотосуратини олмоқчи бўлдик. Лекин олинган суратлар тиниқ чиқмади. Сўнг Ернинг космосдан суратини олувчи аппарат объектини Саудия Арабистони ярим оролига бурдик, олинган суратдан бутун экипаж хайрон қолди.
Биз суратда икки ёрқин порлаб турган жойларни кўрдик, аммо бу нима эканини билолмадик. Бироздан сўнг нурларнинг чиқиш жойи координатаси аниқлангач бу мусулмонларнинг муборак жойлари - Макка ва Мадина эканини билдик”, - дейди Россия космонавти Анатолий Ивашин.
Анатолий Ивашин космосда кўрган Макка ва Мадинанинг гўзаллигини “Аллоҳнинг мўъжизаси” деб атаган.

@Ayriota_masjidi

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@AbdulbositQori
10.8K views13:24
Ochish/sharhlash