Get Mystery Box with random crypto!

abdulbositqoriuz

Telegram kanalining logotibi abdulbositqoriuz — abdulbositqoriuz
Kanaldagi mavzular:
Болажонлар
Қуръони
Eslatma
Қурбон
Kanal manzili: @abdulbositqoriuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 19.30K
Kanalning ta’rifi

Устоз Абдулбосит қори Қобиловнинг телеграм тармоғидаги расмий саҳифаси
Саҳифаларимиз👇
www.abdulbositqori.uz
https://www.youtube.com/@abdulbositqoriuz
http://Facebook.com/AbdulbositQoriOfficial
https://Instagram.com/abdulbositqoriuz

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2023-05-16 11:35:54 #албатта_ўқинг

Қалбга хотиржамлик берувчи 6 оят

Қалб хотиржамлигисиз бахт-саодатга эришиш мушкул. Токи киши ғам-қайғу, ташвиш ва ваҳимада юрар экан, нотинч қалби осойишталикни истайди. Жадаллашиб бораётган бугунги кун ҳаётимизда кўплаб муаммою кечинмаларга дуч келамиз. Бутун фикру хаёлимиз ташвишларга кўмилгани сабаб, худди тоза ҳаво сингари тинчлик-хотиржамликка эҳтиёж сезамиз. Араб тилидаги «сакина» сўзи «сакана» феълидан олинган бўлиб, тинчлик, осойишталик, хотиржамлик, сокинлик маъноларини билдиради. Истилоҳдаги маъноси эса иймони комил бандага Аллоҳ таолонинг марҳамати ўлароқ бериладиган қалб хотиржамлигидир. Бунинг натижасида банда ўз эътиқодини мустаҳкамлашга интилади. Ҳар кимнинг қалб сокинлиги ҳар хил ҳолатга кўрадир. Кимдир моддий жиҳатдан мустақил бўлганида, яна кимдир муайян ижтимоий мавқега эга бўлганида. Аммо хотиржамлик–ички руҳий ҳолатдир. Кимдир озроғи билан бахтиёр бўлса, кимгадир эса қанча бўлса, шунча кам. Чин кўнгил осойишталигига эса фақат Аллоҳ таолога юзланиш билан етишилади. Шариат кўрсатмаларига амал қилган ҳолда ҳаёт кечириб, хотиржамликка эришиш мумкин. Аллоҳнинг марҳамати шунчалар кенгки, одамзотни ҳам руҳий, ҳам жисмоний фойда бўлган нарсаларга тарғиб қилди. Қалбингиздаги кечинмаларнинг барчасини, ҳаттоки энг махфий сирларни ҳам ягона Аллоҳгина билгувчидир. Кўнгилнинг нимадан хасталигию, давоси нимада экани ҳам ёлғиз Ўзигагина аён. Ахир шу қалбнинг яратгувчиси У бўлгач, яна кимга илтижо қиламиз? Аллоҳ таоло Қуръонда: «Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Ё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?» деб марҳамат қилган (Раъд сураси, 28-оят). Кўнгил хотиржамлиги Аллоҳнинг зикри ила бошланади. Чунки Аллоҳнинг зикри–икки дунё саодатига элтувчи воситадир. Қалбнинг давоси–муқаддас Қуръондир. Қуръон қироатида бардавом бўлгувчи кишининг руҳи ва танаси шифо топади. Аллоҳ таоло Қуръоннинг Фуссилат сураси, 44-оятида: «… “У, иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир…”» дея марҳамат қилган. Қуръон мусулмонларга Аллоҳнинг раҳмати сифатида нозил бўлган. Уни қироат қилувчи банда Аллоҳга янада яқинлашиб, итоатида руҳининг осойишталигини топади, кўнгли юмшайди, иймони мустаҳкамланади. Токи банда Аллоҳга таваккулда экан, оятларини ўқиб, уларга амал қилишга интиларкан унга на ташвиш ва на хафагарчиликлар яқинлаша олмас. Ислом уламолари Қуръонда сакина ҳақидаги бир неча оятларни келтириб, уларни доимий ўқиб юриш банданинг умри ҳамда кўнгил хотиржамлигини таъминлайди, дейдилар.
1.Набийлари уларга: «Албатта, унинг подшоҳлигининг белгиси сизларга Роббингиздан сандиқ келмоғидир, унда хотиржамлик ва Мусо ҳамда Хорун аҳлидан қолган қолдиқ бўлиб, фаришталар кўтариб келур. Агар мўмин бўлсаларингиз, албатта, бу нарсада сизларга белги бор», деди
(Бақара сураси, 248-оят).
2.«Сўнгра Аллоҳ сокинлигини Пайғамбарига ва мўминларга туширди ҳамда сиз кўрмайдиган лашкарларни туширди ва куфр келтирганларни азоблади. Ана ўша, кофирларнинг жазосидир», (Тавба сураси, 26-оят).
3.«Агар сиз унга ёрдам бермасангиз, батаҳқиқ, Аллоҳ унга, куфр келтирганлар уни икки кишининг бири бўлган ҳолида чиқарганларида, нусрат берди. Улар икковлон ғорда турганларида, у шеригига: “Хафа бўлма, Аллоҳ, албатта, биз билан”, деди. Бас, Аллоҳ унинг устидан Ўз сокинлигини нозил қилди ва сиз кўрмаган лашкарлар билан қўллади. Куфр келтирганлар калимасини паст қилди. Аллоҳнинг калимаси эса ўзи юқори. Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли Зотдир» (Тавба сураси, 40-оят).
4.«У, иймонларига иймон зиёда бўлиши учун мўминлар қалбига сокинликни нозил этган Зотдир. Ва осмонлару ернинг лашкари Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ билувчи ва ҳикматли Зотдир» (Фатҳ сураси, 4-оят).
5.«Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминлардан дарахт остида сенга байъат қилаётганларида рози бўлди. Бас, уларнинг қалбларидагини билди, уларга сокинликни туширди ва яқин фатҳ ила мукофотлади»Фатҳ сураси, 18-оят.
6.«Эсла! Куфр келтирганлар қалбларида «ҳамийят»ни, «жоҳилият ҳамийяти»ни жойлаганларида, Аллоҳ ўз сокинлигини Пайғамбарига ва мўминларга туширди ва уларга тақво калимасини лозим кўрди, улар ушбуга ҳақли ва аҳл эдилар. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир» Фатҳ сураси, 26-оят.

@abdulbositqoriuz
6.0K views08:35
Ochish/sharhlash
2023-05-16 07:30:36
#ибрат

Тобеъинлардан бўлган Қатода айтдилар:
Хўжакўрсинга ибодат қиладиган мунофиқ тунда таҳажжуд ўқишга имкони йўқ, чунки унинг ибодатини одамлар кўрмайди. Чин иймоннинг аломати тунги таҳажжуд намозидир, деб айтишар эди.

Ибн Муборакнинг «зуҳд» китобидан.

@arabicuz


Яқинларингизга ҳам улашинг!
@abdulbositqoriuz

Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagra
5.9K views04:30
Ochish/sharhlash
2023-05-16 04:00:21
#бугун   
   
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун ҳафтанинг  сешанба куни 
16-май 2023-йил,  
26-шаввол 1444-йил.

Аллоҳ барчамизга ушбу кунини ҳайрли ва барокатли қилсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@abdulbositqoriuz

Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
8.0K views01:00
Ochish/sharhlash
2023-05-15 11:31:43 #албатта_ўқинг

ГУНОҲГА ЭШИК

Ибн Саъд "Табақот"да, ибн Аби Шайба "Мусоннаф"да, имом Байҳақий эса "Шуъабул иймон"да келтиришади:
"Бани Исроилда кўп китоблар ўқийдиган бир киши бор эди. У ўзининг ўқиши ва илми билан дунёда шараф ва обрў қидирди. Кишиларни алдади, адаштирди. Кишилар уни ҳақда деб ўйлаб унга эргашишди ва залолатга кетишди. Унинг ҳаёти қариб-қартайгунича шу аҳволда ўтди. Бир куни кечаси ўзи ҳақида тафаккур қилди ва ўзига-ўзи деди:
"Ўйлаб кўр, инсонлар сенинг қилмишларингни билишмайди. Аммо Аллоҳ билади. Умринг тугаб, ажалинг яқинлашмоқда. Тавба қилишинг керак!".
Сўнгра у тавба қилиб бўйнига занжир ташлади. Ўзининг ибодатхона устунларидан бирига боғлади. "Ёки Аллоҳ менинг тавбамни қабул қилади, ё шу ҳолатда ўламан!", деди.
Аллоҳ таоло ўша пайтдаги пайғамбарлардан бирига ваҳий қилиб унга шундай дейишини амр қилди:
"Сенинг гуноҳинг сен билан Менинг ўртамда бўлганида қанчалар катта бўлмасин эҳтимол кечирар эдим. Аммо сен кўп инсонларни адаштирдинг, қанча инсонлар сен туфайли дўзахга киришди. Мен сенинг тавбангни қабул қилмайман!".

Бу қиссани гуноҳларидан тавба қилмоқчи бўлганларга айтилмайди. Акс ҳолда уларнинг қалбидаги Аллоҳнинг раҳматини йўқотиб, гуноҳларини кўзига катта кўрсатиб қўйган бўламиз. Гуноҳкор инсон Аллоҳнинг раҳматидан умидини узмаслиги лозим. Гуноҳ қанчалар катта бўлмасин, ширк бўлмаса ҳақиқий холис тавба билан Аллоҳ банданинг гуноҳларини кечириши мумкин. Аллоҳ таоло гуноҳкор бандасини Ўзига қайтишини, тавба қилишини яхши кўради.
Бу қиссани гуноҳга эшик бўлиб қолаётган кимсаларни огоҳ қилиш учун айтилади. Улар сабабли бандалар осий бўлиб қоладилар.
Бу қиссани динни кишиларга бузиб, ўзгартириб, сассиқ дунёдан ейиш учун динни ҳавои-нафсига мослаб талқин қиладиганларга, ҳаромни ҳалоллаб берадиганларга, рибони савдо деб талқин қиладиганларга, ҳижобни араб диёрларига, иссиқ мамлакатларга хос деб талқин қиладиганларга айтилади.
Бу қисса ботилга қарсак чаладиган ҳар қандай ёзувчи, шоир, зиёлига айтилади. Зеро кишилар уларни идеал деб уларга эргашади ва адашади. Бу билан улар ўзини ҳам, ўзгаларни ҳам ҳалок қилишади.
Бу қиссани кишиларга ароқ ичишни осонлаштирадиган ароқ сотувчиларга, кишиларга зино қилишга йўл очадиган қўшмачиларга, кишиларнинг шаҳватини қўзғайдиган раққосаларга, кишиларнинг хулқини бузиш учун турли сериаллар ишлайдиганларга айтилади. Улар кишиларнинг эътиборини тортиб динларини барбод қилишади, ҳаромга сабр қилиш қобилиятларини ўлдиришади.
Бу қиссани хотинига ҳижоб ўрашни ман қилганларга, совчи бўлиб борган хонадондаги қизга ҳижоб ўрамасликни шарт қилиб қўядиганларга айтилади.

Кишининг гуноҳи гарчи минглаб бўлсада, агар Аллоҳ билан ўзи ўртасида бўлса унинг кечирилишини умид қилса бўлади.
Кишиларга ҳаромга тушишни осонлаштирадиганлар, унга шижоатлантирадиганлар, уларни ҳақдан тўсадиганлар, уларни ботилга ундайдиганлар иблиснинг лашкарларидир. Одамларнинг гуноҳи ундайларнинг гарданида бўлади.
Қиёматда кишилар ўз гуноҳларига сабр қила олишмайди. Ўзгалар гуноҳини гарданга олишни тасаввур қилаверинг!
Аллоҳ барчамизни гуноҳга эшик бўлиб қолишдан сақласин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Abdulbositqoriuz

Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
4.0K views08:31
Ochish/sharhlash
2023-05-15 07:31:26
#насиҳат

Одамларда илм кўриниб, унга амал қилмаса, тил билан айтишни яхши кўришиб, қалблари билан ғазабланишса, қариндошлар билан узилишган бўлса, Аллоҳ уларни лаънатлайди, кар қилади ва кўзларини кўрмайдиган қилиб қўяди.

Ҳасан Басрий

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Abdulbositqoriuz

Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
3.5K views04:31
Ochish/sharhlash
2023-05-15 06:41:56
#бугун   
   
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун ҳафтанинг  душанба куни 
15-май 2023-йил,  
25-шаввол 1444-йил.

Аллоҳ барчамизга ушбу кунини ҳайрли ва барокатли қилсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@abdulbositqoriuz

Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
4.3K views03:41
Ochish/sharhlash
2023-05-14 18:31:51 #албатта_ўқинг

НУРДАН БЎЛГАН ТОЖ

Абдуллоҳ ибн Бурайда ал-Асламий (розияллоҳу анҳу) оталаридан ривоят қилдилар.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)
"Ким Қуръонни ўқиб ва уни таълим олиб ва унга амал қилса, қиёмат куни уни нури қуёш нурига ўхшаш, нурдан бўлган тож кийдирилади.
Ва ота-онасига дунё у билан баҳоланмайдиган иккита либос кийдирилади
Ва ота-онаси нимани эвазига либос кийдирилдик деб айтсалар? Фарзандингиз Қуръонни ўрганганлиги эвазига деб айтилади дедилар".
Имом Хоким ривоят қилдилар.

Бу ҳадисдан билинадики Қуръонни ўқиб уни аҳкомларини таълим олиб, унга амал қилиб, Қуръон хизматида собит қадам турган Қуръон ҳофизларига қиёмат куни қуёшни нуридек ёрқин нурдан бўлган, каромат ва иззат тожи кийгизилади, ва ота онасини эъзозлаб дунё ҳаётида фарзандини камоли учун илм олишида, Қуръони Каримни ёд олишида, вақтини мол-мулкини сарфлаб, ҳаққига дуолар қилиб Қуръон хофизи бўлгунча собит қадам турганликлари учун уларга ҳам иззат либослари кийдирилади, бу Аллоҳ томонидан Қуръон аҳлига берилиладиган қандай ҳам олий мукофат ва олий мақом.

Аллоҳим бизларни ва фарзандларимизни, каломинг Қуръонни ўқийдиган, аҳкомларини ўрганадиган, амал қиладиган, иззат ва каромат тожини киядиган, ота-онамизга тож кийгизадиган, Қуръон аҳилларидан қилгин.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Abdulbositqoriuz

Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
5.5K views15:31
Ochish/sharhlash
2023-05-14 11:31:45 #насиҳат

Илм сабабли Одам алайҳиссалом шон-шарафга эришдилар. Ўша илм сабабли фаришталарнинг саждасига ҳақли бўлдилар.

Аллома муҳаддис, шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Abdulbositqoriuz

Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
4.6K views08:31
Ochish/sharhlash
2023-05-14 07:31:14 #ибрат

Кундалик ҳаётда кўп-кўп, такрор ва такрор қулоққа чалинадиган сўзлар
Иш йўқ...
Ишда унум йўқ...
Фойда кам...
Зарар кўп...
Пулда Барака йўқ...
Ой кунда Барака йўқ...
Оилада Барака йўқ...
Рӯзғорда Барака йўқ ...

Сабаб нима? Сабаб Аллоҳ ва Росули, Қуръон ва Суннатдан юз ӯгиришдир. Барча шаръий мезонни ортга ташлаб, Аллоҳ ва Росулининг зиддига иш қилишдир. Бало эса ҳаммага бирдек келади...


Аллоҳ таоло деди:

"Агар у қишлоқларнинг (жойнинг) аҳли иймон келтириб, тақводор бўлганларида эди, албатта Биз уларга осмону Ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик. Лекин улар (пайғамбарларимизни) ёлғончи қилдилар, бас, уларни
ўзлари қилган гуноҳлари сабабли ушладик",
(Аъроф: 96).

Устимиздага баракасиз умр сабаби маъсиятдир!
Тақво йўқ. Иҳлоссиз амал. Қалбда нифоқ. Дин ишлари эса оҳирги ўринда!
Натижа эса оятга кўра...

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Abdulbositqoriuz

Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
7.5K views04:31
Ochish/sharhlash
2023-05-14 04:00:19
#бугун   
   
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун ҳафтанинг  якшанба куни 
14-май 2023-йил,  
24-шаввол 1444-йил.

Аллоҳ барчамизга ушбу кунини ҳайрли ва барокатли қилсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@abdulbositqoriuz

Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
6.0K views01:00
Ochish/sharhlash