2023-05-12 17:31:06
#тил_офатлари
Ато ибн Рабоҳ айтади: “Сизлардан олдингилар ортиқча гапни ёқтирмас эдилар. Улар Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳнинг суннатидан бошқа ёки яхшиликка юбориш, ёмонликдан қайтариш ва тирикчиликка талуқли энг зарур ишларни ҳожат доирасидагина гапиришдан бошқасини ортиқча гап деб ҳисобладилар. Ёки шак-шубҳасиз, сизларнинг устингизда қилган ҳар бир амалингизни ёд олиб, ёзиб тургувчи улуғ фаришталар борлигини, ўнг ва чап томонда ўтирган икки фаришта инсонни ҳозиру нозир ҳолда кузатиб, оғзидан чиққан ҳар бир сўзни ёзиб олишини инкор қиласизми?! На динингизга, на дунёгизга фойдаси бўлмаган гапларга эрталабданоқ тўлиб қолган саҳифангиз кўрсатилганида уялмайсизми?!
Саҳобаларнинг биридан ривоят қилинади: “Бир киши менга савол қилди. Ташна одам сувга қандай чанқоқ бўлса, ман у кишига жавоб беришга ундан-да чанқоқ эдим. Лекин шу заҳоти жавобдан ўзимни тийдим, ортиқча гапириб қўйишдан қўрқдим”.
Билгин! Ортиқча гапнинг чегарасини кўрсатиш мушкул. Аммо, энг муҳими Аллоҳ таолонинг китобида чегараланган:
“Уларнинг кўп маҳфий суҳбатларидан-агар садақа беришга ё бирон яхшилик қилишга ёки одамлар ўртасини ислоҳ қилишга буюрган бўлмасалар, ҳеч қандай фойда йўқ” (Нисо, 114).
“Тил офатлари” китобидан
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Abdulbositqoriuz
Сайт | Youtube | Facebook | Instagram
2.5K views14:31