Get Mystery Box with random crypto!

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal A
Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Kanal manzili: @a_xaitov
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.05K
Kanalning ta’rifi

O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari
Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 23

2023-01-12 05:44:29
#РЕПОРТАЖ24 | Бугунги кунга қадар Кенгаш ҳузуридаги Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан "Томорқа хизмати" корхоналари инфраструктурасини ривожлантириш мақсадида 328 та жамиятга жами 320 млрд сўм ажратилган, шундан 2022 йилда 138 та жамиятга 126 млрд сўм маблағ имтиёзли кредит сифатида йўналтирилган.
Мазкур маблағлар эвазига аҳоли томорқаларига хизмат кўрсатиш учун 835 та қишлоқ хўжалиги техниклари ҳарид қилинган ва бир марталик сиғими 45 минг тонна бўлган музлаткич омборлар ҳамда ойлик қуввати 27 минг тонна мева сабзавотларни қайта ишлаш линялари шунингдек, 55 гектарли иссиқхона ва бошқа лойиҳалар фаолияти йўлга қўйилган.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
144 views02:44
Ochish/sharhlash
2023-01-11 10:50:59 Жиззахда электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Шу йилнинг 10 январь куни давлатимиз раҳбари раислигида саноатда ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш суръатларини таъминлашга қаратилган видеоселектор йиғилишида бир ой муддатда 2023 йилда саноатни 14 фоизга ошириш бўйича саноат ва инвестиция дастурларини қайта кўриб чиқиш вазифаси қўйилди. Бунда:

Самарқандда минерал ўғит, Навоийда қуруқ цианид тузи ва техник газ ишлаб чиқариш лойиҳаларини тезлаштириш;

1 июнга қадар Пистали конида 6-гидрометаллургия заводини ишга тушириш;

август ойида “Ёшлик-1” мис кони негизида 3-мисни бойитиш фабрикаси лойиҳасини якунлашни таъминлаш топширилди.

Автомобилсозлик тармоғида ўсишни таъминлаш учун 1 сентябрга қадар:

хусусий инвесторларни жалб қилиб, Жиззахда электромобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;

Андижонда замонавий қуюв цехини, Чирчиқда қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластерини тўлиқ қувватга чиқариш топширилди.

@a_xaitov
237 views07:50
Ochish/sharhlash
2023-01-11 10:50:09
226 views07:50
Ochish/sharhlash
2023-01-11 10:49:41
#РЕПОРТАЖ24 | Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ва Кенгаш ҳузуридаги Жамғарма мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ривожига муносиб ҳисса қўшмоқда

2023 йил 1 январдан бошлаб ўзининг шахсий томорқа ер участкасида иссиқхона, паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак), қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик ва гулчилик фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
165 views07:49
Ochish/sharhlash
2023-01-11 10:49:08
Педагог ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун жавобгарлик янада кучайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Фракция аъзолари «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Мазкур қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларига таълим муассасасининг педагог ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни янада кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.

Батафсил видеолавҳада

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
127 views07:49
Ochish/sharhlash
2023-01-11 10:48:44 #LIVE

Бугундан "Таҳлил" дастури жонли эфирда намойиш этиш бошланди. Дастурда бугуннинг долзарб мавзуларига мутахассисларнинг фикрлари ҳамда таҳлилий маълумотлар тақдим этиб борилади.

Лойиҳанинг биринчи сонида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий вакиллик органлари тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Жонли эфир




131 views07:48
Ochish/sharhlash
2023-01-11 10:48:30
Мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда

“O'zLiDeP Yoshlar Minbari” телеграм гуруҳи ташкил этилган бўлиб, гуруҳнинг асосий мақсади ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этиш чораларини кўриш ҳамда ёшлар йўналиши ва соҳага оид масалаларда уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини олишга қаратилган.

Сирдарё вилояти Гулистон туманида истиқомат қилувчи Жавлон Ҳусанов томонидан мазкур телеграм гуруҳига ...

Батафсил: https://uzlidep.uz/news-of-party/13775

O'zLiDeP расмий канали
142 views07:48
Ochish/sharhlash
2023-01-11 06:01:33 Қаҳратон совуқдан беталофот ўтказиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берилди.

Шу йил 10 январь куни давлатимиз раҳбари раислигида саноатда ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш суръатларини таъминлаш, мавжуд имкониятлар ва янги захираларни сафарбар этиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбари мамлакатимизга кириб келган совуқ ҳаво таъсирини беталафот ўтказиш чораларига тўхталиб ўтди.

Барча туман ва ҳудудларда ташкил этилган штаблар узлуксиз ишлаши кераклиги, аҳоли эҳтиёжлари тезкор ҳал этиб борилиши шартлиги таъкидланди. Ижтимоий соҳа объектларини энергия ва иссиқлик билан таъминлашни алоҳида назоратга олиш ҳақида топшириқлар берилган.

Барча даражадаги ҳокимларга тегишли идора ва ташкилотлар билан биргаликда йўлларни тозалаш ишларини ташкил этиш, транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш топширилди. Барча серқатнов йўналишларда жамоат транспортининг узлуксиз ҳаракати таъминланиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти олдига ҳар бир вилоят, туман ва шаҳардаги аҳвол бўйича кунлик назорат ўрнатиб, жойлардаги муаммоларни тезкор бартараф этиш вазифаси қўйилди.

@a_xaitov
420 viewsedited  03:01
Ochish/sharhlash
2023-01-10 16:31:26
O‘zLiDeP фракциясининг 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби

https://uzlidep.uz/news-of-party/13770

Фракциянинг қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолиятини ҳамда бошқа тадбирларини самарали ташкил этиш мақсадида 2022 йил 12 ойлик фаолиятининг асосий йўналишлари ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.

Фракция Қонун ижодкорлиги йўналишида 8 та қонун лойиҳасига хамташаббус бўлиб, Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилди.

1 та «парламент эшитуви» ҳамда 3 та «ҳукумат соати» ўтказилди.

56 та тадбир, шу жумладан 8 та конференция, 17 та семинар, 31 та давра суҳбати ташкил этилди.

фуқаролардан жами 5231 та, шу жумладан 3996 та ёзма, 1101 та электрон, 134 та оғзаки шаклдаги мурожаат келиб тушди. Бугунги кунга қадар 4308 тасига ижобий ечим топилди

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
215 views13:31
Ochish/sharhlash
2023-01-10 10:52:29 Истеъмол бозорида рақобатни оширишга қаратилган қонунчилик такомиллаштирилади.

Шу йилнинг 10 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида “Истеъмол кредитини ажратиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган “Истеъмол кредити тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар ва истеъмолчи-фуқаролар учун қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида банклар ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан тақдим этилаётган молиявий истеъмол кредитидан фойдаланиш механизми қайтадан кўриб чиқилмоқда.

Амалдаги қонунчилигимизга кўра, мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган товар ва хизматлар учун молиявий истеъмол кредит ажратилиши тақиқланган. Мазкур қонун лойиҳаси қабул қилиниши натижасида ушбу чеклов олиб ташланиши ҳамда бу ўзгариш орқали мамлакатимиз аҳолисининг таълим олиш, меҳнат қилиш ҳамда турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида улар учун зарур бўлган барча истеъмол товар ва хизматлари билан тўлақонли таъминлашга хизмат қилади.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилиниб, ҳужжатдаги айрим нормаларни такомиллаштириш бўйича асосли таклифлар берилди.

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

@a_xaitov
454 views07:52
Ochish/sharhlash