Get Mystery Box with random crypto!

Замбаракнинг ўқи

Telegram kanalining logotibi zambarakning_oqi — Замбаракнинг ўқи
Kanal manzili: @zambarakning_oqi
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.50K
Kanalning ta’rifi

Канал муаллифи — Фарҳод Файзуллаев. У 2016 йилдан бери Канаданинг Калгари шаҳрида доимий истиқомат қилади.
Канадага суриш ҳақида — https://t.me/zambarakning_oqi/99
Реклама масалаларида — @meenov

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 24

2022-10-31 18:32:18
2018 йил Хеллоуинга шундай кийингандим.

@zambarakning_oqi
4.1K views15:32
Ochish/sharhlash
2022-10-31 07:25:40
Хеллоуин чурвақалар орзиқиб кутадиган байрам. Ўша куни улар ноодатий кийим кийиб, қўшнилардан конфет териб чиқишади. Худди ўзимиз болалигимизда Рамазон айтганимиздек.

Бу йил Отабек космонавт, Абдумалик ўт ўчирувчи бўлди. Исмоил ўзига ёқадиган костюм тополмади бу йил.

@zambarakning_oqi
5.4K viewsedited  04:25
Ochish/sharhlash
2022-10-31 06:19:09
Хотин ака Хеллоуинга атаб торт пиширибди.

@zambarakning_oqi
5.4K views03:19
Ochish/sharhlash
2022-10-30 08:52:54
Apple экотизими зўр-да.

Кимдир қўнғироқ қилса, истасангиз iPhone’дан, хоҳласангиз Apple Watch ёки iPad’дан гаплашинг.

СМС ҳам худди шундай — хабарлар ҳамма Apple қурилмаларингизга келади ва исталганидан жавоб берасиз.

AirPods қулоқчинларини тақиб, MacBook’ингизда қўшиқ эшитиб ўтирибсиз. Кимдир телефон қилиб қолди, iPhone’да жавоб бердингиз. AirPods автоматик равишда телефон блютусига уланиб, суҳбатдошингиз билан гаплашиш имконини беради.

Қўлингизда Apple Watch бўлса, Mac компьютерингизга яқинлашсангиз, экрани ёниб, қулфи очилади.

iPad’ни MacBook учун қўшимча дисплей қилиб ишлатиш ҳам мумкин. Симсиз дисплей.

Mac компьютерлари ва iPad’ни битта клавиатура ва сичқонча ёрдамида бошқариш ҳақида пост ёзгандим — https://t.me/zambarakning_oqi/3175

MacOS 13 Ventura ва iOS 16 энди iPhone камерасидан MacBook учун вебкамера сифатида фойдаланиш имкониятини яратди.

Apple телефони ёки соати ёрдамида контактсиз пул тўлашни-ку гапирмадим, жуда қулай.

Суратда: хотин ака билан видеоқўнғироқ ёрдамида компьютеримда гаплашяпман. iPhone’да битта тугмани босиб, қўнғироқни телефонимга ўтказишим мумкин.

@zambarakning_oqi
6.5K viewsedited  05:52
Ochish/sharhlash
2022-10-27 21:58:00 Юқоридаги сўровномага берилган жавобларга нисбатан фикрларим.

Биринчидан, аввалги постларимда ёзган аҳмоқона гапларим учун ИИВдан узр сўрамоқчиман. Албатта, аҳолининг 60 фоизи ўзи милициянинг майда-чуйда ишларга аралашиб, одамларнинг эркинликларини чеклашини хоҳлаб турган экан, мен каллаварам бунда ИИВни айблаб ўтирибман.

Иккинчидан, қизларнинг жазолашини хоҳлаётган одамлар бир кун келиб тўқмоқ ўз бошига тушишини англамаётганидан кўнглим оғриди, тўғриси.

Бир муштариймиз овертон туйнуги ҳақида ёзибди. Буларга рухсат берсак, бундан баттар бўлади деб. Худди шу туйнукни энди ИИВга қаратамиз.

Қизларнинг жаримага солиниши рўмол ва соқолга қарши ҳаракатлар, соч ва носки узунлигини текширишлар бир ҳил ишлар эканини тушуниш керак. Секин-секин одамлар эркинликлари чекланмоқда. Аввал ақлбовар қилмас бўлган текширувлар, маъмурий ва жиноий ишлар одатий ҳолга айланмоқда. Овертон туйнуги сурилмоқда. Тез орада ётоқхонада қилаётган ишингиз устидан иш очилса ҳайрон бўлманг.

Бундан ташқари, “аҳолисининг 80 фоизи мусулмон бўлган мамлакатда” деган чақириқлар ҳақида аввал ёзганман. Куракда турмайдиган чақириқ.

Элгебете деб васвасага тушганлар бу қизлар шунақа эканини қаердан билишган экан? Шунча нафратларини коррупцияга қаратганларида… эҳ-ҳее… узр, чалғиб кетибман.

~~~

АҚШда сўз эркинлиги жуда қатъий ҳимоя қилинади. Шунинг учун ҳам америкалик Алекс Жонс исмли бир кимса ўн йиллардан бери ўз сайти ва радиостанцияси орқали мактаблардаги отишмалар сохталиги, ҳеч ким ўлмагани, мотам қилган ота-оналар актёрлиги ҳақида гапириб келган. Бу гаплар ортидан фарзандлари бевақт ўлдирилган ота-оналар қанча жабр кўрган.

Шунга қарамай, ИИВ иш очиб, Алекс Жонсни тиқиб қўймаган. Чунки — сўз эркинлиги! Аммо унинг устидан бир қатор ота-оналар судга мурожаат қилган. Бир неча йиллик жараёндан сўнг Алекс Жонс ота-оналарга қилган тухмати учун 1 миллиард доллардан кўпроқ пул тўлайдиган бўлди. Пул давлат ғазнасига эмас, ота-оналарга берилади.

Кўряпсизми, бу ерда давлат, куч ишлатар тизимлар аралашмаяпти. Балки жабр кўрганлар судга мурожаат қилиб, ўзларига келтирган зарарни қоплашга ҳаракат қиляптилар.

Шунга ўхшаб, қизларнинг ўпишганидан юраги сиқилиб, жабр кўрганлар судга мурожаат қилишса, суд уларга “марални” компенсация тўлаб берса — мана буниси “шикалат” иш бўларди.

Фарқини сезяпсизми?

@zambarakning_oqi
7.7K views18:58
Ochish/sharhlash
2022-10-27 17:30:02
ИИВ кетини ликиллатган, ҳайкал олдида селфи тушган, “маънавиятимизга зид” ишлар қилган одамларга иш очишига қандай қарайсиз?
Final Results
60%
Ижобий, жазоласин
40%
Салбий, аралашмасин
2.2K voters6.5K views14:30
Ochish/sharhlash
2022-10-27 17:27:21
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда икки нафар қизнинг уятсиз-бузуқ ҳаракатлари акс этган видео тарқалиб кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур видео Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганилиб, қуйидагилар аниқланди.
Жорий йилнинг 15-16 октябрь кунлари Бектемир туманида жойлашган савдо мажмуаси олдида ўтказилган “Дрифт шоу” тадбирида реклама фирмаларидан бири ичимлик сувини рекламаси учун икки нафар қизларни ёллаган. Ушбу қизлар, яъни 1993 йилда туғилган Ю.Б. ҳамда 1985 йилда туғилган А.К.лар тадбир давомида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан уятсиз-бузуқ ҳаракатларни содир этиб, жамоат тартибини бузишган. Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан Ю.Б. ҳамда А.К.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарилк тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Бектемир тумани судига тақдим этилган.

Facebook Instagram Telegram VK OK YouTube Mover Twitter
6.3K views14:27
Ochish/sharhlash
2022-10-26 18:53:38 Анув куни мақтангандим бир ОАВда фрилансер бўлиб ишлаётганимни, исмимни сайтига чиқариб қўйганини (https://t.me/zambarakning_oqi/3820). Ўша сайтдан ўчириб ташлашди

Суратим чиққан сайт эгаси билан кўп гаплашиб тураман. Унга келаси сайлов давомида партиялардан бирига кўнгилли сифатида хизмат қилишимни айтгандим. Бирпас туриб ёзиб қолди: “биз нашримизда фаолият олиб бораётган ходимлар қандайдир бир партияга аъзо бўлиши, уларга ёрдам беришига қаршимиз. Биз нейтрал бўлишими керак” деб. “Нима қиламиз, олиб ташлайми” деб сўради.

Тушундимки, ёки волонтёрлик қилишдан, ёки сайтдаги суратимдан воз кечишим керак. Табиийки, сурат муҳиммас, аммо бизни камида 4 йил бошқарадиган одамнинг ким бўлиши ўта муҳим. Шу сабабли суратим сайтдан олиб ташланди.

Лекин ҳафа бўлмадим. Аксинча, хурсанд бўлдим. Бу нашрнинг этика қоидаларига шунчалик эътибор беришига тан бердим.

Чунки нейтраллик қонунда белгиланмаган, унга жазо йўқ. Бундай қонуннинг ўзи йўқ. Аммо Канада журналистлар уюшмаси принципларига зид экан.

~~~

Умуман олганда, Ғарбда иқтисодиётнинг жуда кўп соҳалари ўзини-ўзи бошқаради. Уларнинг ҳар бир қадами қонунлар билан белгиланмайди.

Масалан, Канадада ОАВ тўғрисида қонун йўқ. ОАВ уюшмалар, ассоциациялар ёрдамида ўзини-ўзи бошқаради. Уларнинг мантиқи шундай: “агар биз ўзимизни адолатли бошқармасак, давлат аралашиб, бизни бошқаради. Шу сабабли биз жамият ва замон талабларига кўра ўзимизни ўзимиз бошқарамиз”.

У-бу журналист қовун туширса, дарров прокуратура иш очиб, тиқиб қўймайди. Аввал уюшманинг ўзи текширув олиб боради, уларнинг ўз юристлари бор. Жиноят аломатлари топилсагина ишни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига узатади.

Кўп жабҳаларда шундай. Канадада эса бундай уюшмалар баъзи ҳолларда АҚШ билан бирга тузилган. Иккала мамлакат корхоналари бир ҳил стандартлар билан юритилади.

@zambarakning_oqi
7.4K views15:53
Ochish/sharhlash
2022-10-25 21:50:06 Қиз ва бомба, 2-қисм.

Юқоридаги мавзу ҳақидаги постга турли фикрлар, ўринли эътирозлар билдирилди. Шунинг учун бу мавзуга яна қайтишни лозим деб топдим.

Савол: Канада/АҚШ/Европа аэропортларида бомба бор десангиз қамашмайдими?

Жавоб: Қамаши мумкин. Лекин бунда биз контекстга, тахдид қилинган худуд/иншоотга эътибор қилишимиз керак. Контекст жуда муҳим.

2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан сўнг бутун дунёда аэропортлар кучли назоратда ва уларда ҳазилларга йўл қўйилмайди. Масалан, сув омборини, касалхонани, мактабни портлатиш билан тахдид қилиш ҳам жуда салбий натижага олиб келади.

Тахдид қилиниш воситаси ҳам муҳим. Телефон орқали тахдидга жиддийроқ қаралади, чунки гўшак ортида ким турганини билмайсиз.

Шундай экан, тахдиддаям тахдид бор. Тахдид қилинаётган жой, тахдид воситаси жуда муҳим.

Мантиқсиз текширув бўлаётган жойда ёш қиз томонидан ҳазил қилиниши билан, эркак киши аэропортга бориб, портлатвораман дейиши орасида катта фарқ бор. Бу фарқни кўра билиш учун ғарб полицияси ўқийди, ўрганади, ўз устида ишлайди.

Савол: хавфсизлик бўлмаса, ҳаммаёқ бардак бўладику.

Жавоб: яна контекстга боғлиқ. Аэропортларда хавфсизлик керак, лекин метрода эмас.

Қаранг-да, метро ичида одам кўпми, бозорда? Нега бозорлардаям унда сумка текширилмайди? Нега автобусларда текширилмайди?

Нега Нью-Йорк, Лондон, Париж, Олма-Ота метроларида сумка текширилмасаям, ҳар куни портлаш бўлмайди? Чунки сумка текшириш мантиқсизлик. Замонавий йўллари борки (масалан, камералар), улар ёрдамида ҳам хавфсизликни таъминлаш мумкин.

Сумкаларни текшириш қандай амалга оширилишини биламиз. Олиб ўтаман деган одам бемалол олиб ўтади исталган одам. Сумка текширишнинг хавфсизликка алоқаси йўқ. Бу фақат театр.

Учинчидан, айтайлик, қиз нотўғри иш қилди. Нега у қамалди? Жамиятга қандай хавфи бор унинг? Нега унинг хаётини синдириш керак? Суд нимага асосланиб бундай қарор чиқарди. Кўрайлик қарорни?

Тўртинчидан, биз бутун умр қўрқувда яшаб катта бўлдик. Аввал КГБ, кейин СНБ, ҳозир бошқалари. Мана шу азалий қўрқув ортидан қуллик менталитети, “кимдир назорат қилиб туриши керак” деган тушунча пайдо бўлган. Шу жумладан менда ҳам.

Сумка текширилмасаям, ҳужжат кўрсатилмасаям, ҳаёт давом этаверади. Ҳаммаёқ портлаб кетмайди.

Биз ўзимизга эркинлик талаб қилишимиз керак, устимиздан назоратни эмас. Зеро, Бенжамин Франклин айтганидек, “хавфсизлик эвазига эркинликларидан воз кечишга тайёр инсон эркинликка ҳам, хавфсизликка ҳам лойиқ эмас”.

Иқтибос манбаси — https://habr.com/ru/company/philtech/blog/414379/. Чиройли таржима учун @muhrim’га раҳмат.

@zambarakning_oqi
6.5K viewsedited  18:50
Ochish/sharhlash
2022-10-25 18:04:27
Отабек (8 ёш, 3-синф) мактабида “контрольний” ёзибди. 30та саволдан 30тасига тўғри топибди. Хурсанд бўлдим, яхшилаб мақтаб қўйдим.

~~~

Аввал ҳам ёзгандим, буларнинг мактабида на дафтар, на дарслик бор. Ҳар куни ўқитувчи тарқатма материал беради, кейин битта жилдга тикиб қўйишади.

@zambarakning_oqi
6.3K views15:04
Ochish/sharhlash