Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Абдумаликнинг 6 ёшга тўлиши муносабати билан ўртоқларини | Замбаракнинг ўқи

Бугун Абдумаликнинг 6 ёшга тўлиши муносабати билан ўртоқларини меҳмонга чақирдик.

Бу ерда туғилган кунларга ҳам таклифномалар тарқатилади. Улар оддий, уйда принтердан чиқарилган бўлади. Таклифномаларда тадбир сабаби, манзили, куни ва вақти кўрсатилади.

Таклифномалар тагида ташкилотчи (ота ё она) телефони ҳам келтирилади, ташриф буюрмоқчи бўлганлар аввалдан хабар берадилар. Шу йўсинда меҳмонлар сони аниқ бўлади ва уларга мос жой тайёрланади.

Болада ер ёнғоққа, глютенга аллергияси бўлса, ота-она аввалдан айтиб қўяди.

~~~

Биз Абдумаликнинг туғилган кунига синфдошлари ва қўшни болаларни чақирдик. Жами 19та бола келди ўзиям. Жинни бўлиб қолай дедик. Тағинам баъзи болаларнинг ота ё оналари ҳам келишди.

Меҳмонлар учун шишириладиган батут ижарага олдик. Эрталаб эгаси келиб, ҳовлимизга ўрнатиб кетди. Болалар роса сакрашди.

Тушликка ўзим гриллда сосиска қовуриб, хот-дог қилиб бердим.

Чарчаган болалар уй ичига кириб, лего, женга, шахмат, айпад ўйнашди, телевизор кўришди. Тадбир сўнгида торт кесиб, тарқатилди.

~~~

Меҳмонларимиз турли миллатли бўлди. Улар орасида асли канадаликлар, покистонликлар, хитойликлар, руслар, қоратанлилар бор эди.

Қизиғи, покистонлик боланинг ўзи ва отаси Канадада туғилган экан. Отасининг айтишича, унинг бобоси бухоролик бўлган, кейин Покистонга кўчган экан.

~~~

Болалар мазза қилишди, биз эса роса чарчадик.

@zambarakning_oqi