Get Mystery Box with random crypto!

#Ойдинда_юрган_одамлар Имконсизлик баҳона эмас Инсоннинг жи | Yoshlar kundaligi | Rasmiy

#Ойдинда_юрган_одамлар

Имконсизлик баҳона эмас


Инсоннинг жисмоний имконияти чекланиши мумкин, аммо орзуларини чеклаб бўлмайди. Ўрта Чирчиқ туманидаги "Гулобод" маҳалласида яшовчи Акром ака ва Жамила опа Ражабовалар 24 йилдан бери фарзандининг соғлиғи учун курашди. Улар ҳатто бир боласини иккита қилмади. Фақат норасидасини бир маротаба бўлсада қадам қўйиб юришини интиқлик билан кутишди.

Абдуҳолиқ Ражабов — I гуруҳ ногирони бўлишига қарамай бугунги кунда Тошкент ахборот технологиялари университетининг грант асосида якунламоқда. Абдуҳолиқни имконияти чекланганлиги ўқишга бўлган меҳрини сўндира олмади. Айни кунларда университет раҳбарияти уни магистратура бўлимида ўқишни давом эттиришини таклиф қилмоқда. Қаҳрамонимиз орзудан кўра уддалаши мумкин бўлган режалар тузади, амалга оширади.

Yoshlar kundaligi