Get Mystery Box with random crypto!

Yoshlar kundaligi | Rasmiy

Telegram kanalining logotibi yoshlar_kundaligi_rasmiy — Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Kanaldagi mavzular:
Тавсия
Натижа
Қишлоқ
Тайинлов
Kanal manzili: @yoshlar_kundaligi_rasmiy
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 39.10K
Kanalning ta’rifi

Муаммо борми, дарҳол ёз👉: @yoshlar_kundaligi_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK
Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot
Расмий веб сайт: yokun.uz

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2024-02-10 15:11:05
#Кайфият

Ҳафта қандай ўтди? Эртага дам олиш куни. Оилангиз ва дўстларингиз билан саёҳатга боринг. Табиатга боринг, ҳаётдан завқланинг.

Табиатда ёқимсиз об-ҳаво, фасл йўқ. Ёқимсиз кайфият ва иллатларгина бор.

Сиз дунёдаги энг ёқимтой одамсиз, азизим.

P.S. Чиноз тумани, "Яллама" қишлоғидаги шаршара.

Yoshlar kundaligi
15.5K viewsedited  12:11
Ochish/sharhlash
2024-02-10 13:23:00
#Бир_рақам_шарҳи

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ АШАДДИЙ ЖИНОЯТЧИЛАР ОРОЛИМИ?

Адлия вазирлиги Тошкент вилояти бошқармаси: Тошкент вилоятида ҳокимликлар, давлат ташкилотлари томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида 2023 йилда жами 81 минг мартадан кўпроқ қонунбузилиши содир этилган!

Агар бу рақам рост бўлса, Тошкент вилоятида ишлар пачава. Ҳамма бир-бирини алдаётган бўлиб чиқади.

Агар бу рақам шиширилган, нотўғри факт бўлса, Адлия бошқармаси қўпол хатога йўл қўйди, Тошкент вилоятини устидан кулган бўлади.

Хўш, бу қандоқ гап бўлди? Қурилиш соҳасида қарийб 10 мингта қонунбузарлик содир бўлибди. Даҳшатли рақам. Уй-жой, коммунал соҳада бир йилда 49 мингта қонунбузарлик)))

Яна бир рақам: Тошкент вилояти ҳокимлиги, бошқа давлат корхоналари кунига 222 та қонунбузарлик содир этяпти, демоқда вилоят Адлия бошқармаси.

Нималар бўлаяпти ўзи?

Yoshlar kundaligi
25.0K viewsedited  10:23
Ochish/sharhlash
2024-02-10 12:08:05 ​#Танқид #Фикр

ЙПХ мутасаддилари диққатига!

Кўп қаватли уйлар атрофлари, мактаб ва боғчалар жойлашган ҳудудга киришни тақиқловчи йўл белгилари қўйилган.

Ҳолбуки, бу иш орқали шафёрлар йўл ёқасидаги уйига узоқ масофадан айланма йўллар орқали ўтишга мажбур бўлмоқда.

Йўл ҳамманики. Шафёрлар ҳам шу халқнинг вакили, кимгадир ота, она, фарзанд, бобо. Уларни менсимасдан, йўл белгиларини ўрнатиш, кейин ЙПХ ходимлари рейдини ташкил қилиб, аҳолини норози қилиш кимга керак?

Эътибор беринг, ўша мактаб ёки боғчада болалар куннинг иккинчи ярмида бўлмайди. Икки сменали ўқиш бўлган тақдирда ҳам, оқшом маҳали йўлни икки томонлама қатновга очиш мумкин.

Масалан, А373 магистрали Оҳангарон шаҳри 5-кичик туман аҳолиси машина билан уйига кириш учун мана шундай тўсиқ қўйилган, аҳоли кескин норози бўлмоқда.

Шу йўлнинг собиқ туман ҳокимлиги олдидан ўтган қисмида ҳам қатнов бир томонлама қилиб, шафёрларга ноқулайлик туғдирилган.

Саволлар туғилади:

1) Тақиқловчи белгиларни вақтли қилиб жойлаш мумкинлигини Тошкент вилояти ИИББ ЙПХ биладими ўзи? Масалан, мактаб ёки боғча ҳудудига оид алоҳида белгилар соат 07:00 дан, боринг ана, кеч соат 20:00 гача амал қилсин. Бошқа пайт одатий тартиб бўлса нимаси ёмон?

2) Мана шу йўл бўйи инфраструктураси янгитдан қурилиб, режа аҳолига тақдим қилинганда ички қатновлар учун икки томонлама йўл бўлиши ваъда қилинган. "Шахсан бош вазир Абдулла Арипов аҳоли билан мулоқотда шундай ваъда берган", демоқда оҳангаронликлар. Халқ бунга рози бўлиб, ҳовли-жойини қурилиш учун бўшатиб берган, инфраструктура бўлиши учун рози бўлган. Нега бу ваъда бузилди? Нега аҳолини бемалол алдаш мумкин деб ўйлайсизлар?

3) Йўл белгиларини ўрнатишда жамоатчилик фикри ўрганиладими ўзи?

Yoshlar kundaligi
15.0K views09:08
Ochish/sharhlash
2024-02-10 08:16:44
#Кайфият

Миср эҳромлари пойида «анжанча»сига ҳиром айлаётган ўзбегим гўзали

Ҳаёт гўзал, яшамоқ бахт! Кайфиятни туширманг, фақат олға!

Yoshlar kundaligi
16.1K views05:16
Ochish/sharhlash
2024-02-10 07:09:33
#Туйғу

Бодом қишда гуллади...

Шукур Холмирзаев

Паркент боғларида бодом гуллади.

Yoshlar kundaligi
18.5K views04:09
Ochish/sharhlash
2024-02-09 16:25:44
Акбар Жўраев Осиё чемпионатида 3 та олтин медал соҳиби бўлди!

Айни кунларда пойтахтимизда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Эркаклар ўртасида -102 кг вазн тоифасида баҳслар бўйича иштирок этган вилоятимиз вакили Акбар Жўраев 3 та олтин медални қўлга киритди.

Акбар Жўраев даст кўтаришда 180 кг, силтаб кўтаришда 220 кг, икки кураш натижасига кўра 400 кг натижани қайд этиб, 3 та олтин медалга сазовор бўлди.

Yoshlar kundaligi
17.2K viewsedited  13:25
Ochish/sharhlash
2024-02-09 15:10:25
#Минбар

Навоий тирик бўлганда, ундан нимани сўрардингиз - Ёшлар бу саволга қандай жавоб берди?

Yoshlar kundaligi
17.6K views12:10
Ochish/sharhlash
2024-02-09 14:30:44
#Ижтимоий_ҳимоя

Мирзаев хотин-қизларнинг контракт пулини тўлайдиган бўлди

Тошкент вилоятидаги ёрдамга муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаш учун 1 миллиард 100 миллион сўм маблағ ажратилди.

Зойир Мирзаев бу ҳақдаги ҳужжатга қўл қўйди. Фармойиш матни интернетда эълон қилинди.

Мазкур маблағ қандай мезонлар асосида, айнан кимларга берилиши очиқланмаган.

Yoshlar kundaligi
24.0K viewsedited  11:30
Ochish/sharhlash
2024-02-09 11:46:19
#Тезкор

Бир пайтда Ўрта Осиёда энг йирик шифер ишлаб чиқарувчи бўлган "Оҳангароншифер" корхонаси сотилади

"Ёшлар кундалиги"нинг Давлат активларини бошқариш агентлигидаги манбаси бу хабарни тасдиқлади.

Маълумот ўрнида, мазкур завод айни пайтда банкрот деб эълон қилинган, унга қарашли уй-жой, дала ҳовлилар сотилган, 400 га яқин ишчи-ходимлардан катта миқдордаги қарздорлик мавжуд.

Yoshlar kundaligi
17.5K viewsedited  08:46
Ochish/sharhlash
2024-02-09 06:31:30
#Туйғу

Навоийни ўқиган болалар.

Матн: Эркин Аъзам.
Тўлиқ ҳикоя: бу ерда.

Образ: Зилола Ҳакимжонова, Отабек Турсунқулов, Бахтиёр Қурбонов.



Бугун улуғ шоир ва мутафаккир ҳазрат мир Алишер Навоий таваллуд топган кун.

Yoshlar kundaligi
21.0K viewsedited  03:31
Ochish/sharhlash