Get Mystery Box with random crypto!

Президент мактабларига янги ўқув йили учун қабул 1 июндан бошл | Yoshlar kundaligi | Rasmiy

Президент мактабларига янги ўқув йили учун қабул 1 июндан бошланади

Президент мактабларига 2024/2025 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 1 июндан – 20 июнга қадар онлайн шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.

Талабгорлардан мактабга топшириш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
фотосурати (охирги 2 ойда олинган);
ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим;
баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган).

Ўқувчининг баҳолар табелидаги математика ва табиатшунослик фанларидан баҳолари 5 баҳо (аъло) бўлиши керак.

Президент мактабларига 4 синфни тугатган ўқувчилар 5 синфдан қабул қилинади.

Yoshlar kundaligi