Get Mystery Box with random crypto!

Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Kanal manzili: @xatoliklar
Toifalar: Bloglar , Tillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 22.29K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда ўзбек тилида кўпчилик йўл қўядиган турли хатоликлар ва уларни бартараф қилиш ҳақида сўз боради.
Лотин алифбосида: @xatoliklar_lotin
Имло бўйича саволлар: @xatoliklarbot
Админ: @nuqtavergul
Моддий қўллаб-қувватлаш: t.me/xatoliklar/1059

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar

2024-05-10 13:53:08 Нуқта қўйилмайдими?

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида катталик бирликларини қўллаш тўғрисида”ги қарори бор. Унда аниқ ёзиб қўйилган:
• “Бирлик белгиларида қисқартириш белгиси сифатида нуқта қўйилмайди”.

Шунга кўра, уларнинг қисқартмаларини нуқтасиз ёзганимиз тўғри бўлади:
• миллиметр — мм (mm)
• сантиметр — см (cm)
• дециметр — дм (dm)
• метр — м (m)
• километр — км (km)
• грамм — г (g)
• килограмм кг (kg)
• миллилитр — мл (ml)
• литр — л (l)

Мисол учун:
Вазни 60 кг бўлганлар орасидаги мусобақа давом этади.

————————

Биз сўз қисқартмаларидан кейин нуқта қўйилишига одатланганмиз:
• республика — рес.
• вилоят — вил.
• туман — тум.
• ва ҳоказо — ва ҳ. каби...

Аммо муайян қисми қирқилган қисқартмалардан ташқари, аббревиатуралар (уларга кейинроқ алоҳида тўхталамиз) ва орада унли (ва баъзи бошқа) ҳарфлари тушириб қолдирилган қисқартмалар ҳам бўлади:
• миллион — млн
• миллиард — млрд
• триллион — трлн каби

Амалиётда бундай қисқартмалардан кейин нуқта қўйилмайди. Мисол учун:
• Бу йили даромад 14 млрд сўмни ташкил қилди.
• ...корхоналар бир йилда 2,3 трлн сўм соф фойда кўрди
.

Мантиқан қаралса, нуқтанинг вазифаси қисқартманинг тушириб қолдирилган сўнгги қисми борлигини билдиришдир. Соддароқ айтсак, нуқтанинг ўрнида бирор нарса бор дегани.

Биздаги млн, млрд қисқартмаларида эса сўнгги ҳарф сақланиб қолган, шу боис улардан кейин нуқта қўйиш хато бўлади, чунки нуқтадан кейин яна бир тушиб қолган қисм бор дегандек бўлиб қолади.

@xatoliklar
10.5K views10:53
Ochish/sharhlash
2024-05-02 17:00:40
Ойига 3 млн топаман, 5 млн ишлатаман...

Курсимда ўқиганларга доим айтаман: кўп пул топишнинг ўзи сизни бой қилиб қўймайди. Уни сақлай билиш, тўғри бошқариш ва кўпайтириш муҳимроқ.

Бу илм эса молиявий саводхонлик дейилади. Айни шу масала содда тилда тушунтириб бориладиган канални тавсия қиламан. Фойдали ва сифатли канал.

Каналга уланиш
@foydali_moliya
8.4K views14:00
Ochish/sharhlash
2024-05-02 14:50:54
Шахсий кўрикдан ўтказиш

Расмий услубга оид матнларда синонимия, омонимия каби ҳодисаларга йўл қўйиб бўлмайди. Бу матннинг ҳар хил тушунилиши, турли шарҳланишига олиб келади.

Рус тилидаги юридик личный досмотр термини ўзбекчага икки хил вариантда таржима қилинган ва ҳар иккаласи ҳам тилимизда фаол ишлатиб келинмоқда:

1) шахсий кўрикдан ўтказиш;
2) шахсни кўрикдан ўтказиш.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 289-моддасида иккала бирикма ҳам ишлатилган.

Шахсий кўрикдан ўтказиш деб берилиши хато ҳисобланади. Чунки бу бирикма бир киши томонидан бир ё бир нечта шахсни кўрикдан ўтказиш ёки бир нечта киши томонидан бир шахсни кўрикдан ўтказишни англатади.

Русча личный досмотр терминини шахсни кўрикдан ўтказиш бирикмаси тўлиқ ифодалай олади.

Демак:
Шахсий кўрикдан ўтказиш
Шахсни кўрикдан ўтказиш

"Юридик тил назарияси ва амалиёти" китоби асосида тайёрланди

@xatoliklar
8.1K viewsedited  11:50
Ochish/sharhlash
2024-05-01 17:17:59 Изсиз ва иссиз

«Ўзбекэнерго» матбуот хизмати ёзяпти:
— Ҳақиқатдан ҳам юқорида айтилганидек шунча трансформатор иссиз кетдими?

Трансформатор иссиз кетиши мумкинми? Иссиз эмас, изсиз

Изсиз сўзи икки хил маънода ишлатилади:

1. Изи йўқ, беиз. Изсиз транспорт.
2. Ном-нишонсиз, белги-асарсиз. Изсиз йўқолмоқ.

Иссиз — ҳидсиз, ҳидга эга бўлмаган.

————————

Матнда яна бир имловий хато бор, топа олдингизми?

@xatoliklar
6.7K views14:17
Ochish/sharhlash
2024-04-26 19:53:39 Эълон

Биласиз, бизда копирайтинг курси бор. Аммо ўқувчиларни ҳар доим ҳам қабул қилавермаймиз. Кейинги қабул 2-3 ойдан бўлишини режа қилганмиз. Унда курсдаги маълумотларни модулларга, қисмларга бўлиб тақдим этмоқчимиз.

Аммо, шунга қарамай, 2-3 киши бунча вақт кута олмаслигини, курсда тезроқ ўқишни бошлаш истагини билдиряпти. Шуни инобатга олиб, истисно тариқасида шу 2-3 киши учун кичик гуруҳча очиб беряпмиз.

Тўловлар аввалгидек:
• 12 та дарс учун — 850 минг сўм.
• Устоз назорати — 250 минг сўм.

*Биринчи тўлов қилган 3 киши учун 150 минг сўм чегирма қилиб берамиз.

Тафсилотлар ушбу ҳаволада: https://teletype.in/@xatoliklar/kurs-noyabr

Сиз ҳам гуруҳга қўшилишни истасангиз, @Copywriting_Support аккаунтига ёзинг.
9.6K views16:53
Ochish/sharhlash
2024-04-26 13:52:25 Ўзбек тилида «Қўрқмоқ» маъносини берувчи мен топган 40 та сўз ва ибора:

• қўрқди
• сесканди
• хавотирланди
• ҳадиксиради
• ҳайиқди
• ҳуркиди
• хавфсиради
• ранги оқарди
• юраги орқага тортди
• капалаги учди
• юраги ёрилди
• ўтакаси ёрилди
• чўчиб кетди
• ичи ўтиб кетди
• таҳликага тушди
• даҳшатга тушди
• ваҳимага тушди
• саросимага тушди
• титраб кетди
• юраги така-пука бўлди
• иштонини ҳўллаб қўйди
• қўрқувдан қалтиради
• дағ-дағ титради
• кўзи косасидан чиқди
• жойидан жилолмай қолди
• тили калимага айланмай қолди
• кайфи учиб кетди
• ичига ғулғула тушди
• ранги докадек оқарди
• юраги шувуллади
• оёғига қалтироқ турди
• нафаси чиқмай қолди
• совуқ тер босди
• сапчиб тушди
• юраги тушди
• рангида ранг қолмади
• бир сакраб тушди
• дами ичига тушди
• юраги товонига тушди

Рўйхатни давом эттиринг...

Мавлон Марасулов
@xatoliklar
12.0K viewsedited  10:52
Ochish/sharhlash
2024-04-22 15:38:28
Копирайтер олдида икки йўл бор

Назарий жиҳатдан копирайтинг маркетингнинг бир бўлаги, шундан келиб чиқиб, кўпчилик унга жиддий қарамайди. Аммо жиддий қарайдиганлар ҳам йўқ эмас. Копирайтингга кириб келганлар олдида ҳам икки йўл туради, қуйида шу ҳақда гаплашамиз.

1. Кенг фикрлаш
Соҳани ўрганиб, озгина амалиёт қилиб, бирмунча тажриба ошириб, унинг баланд-пастликларини кўргандан кейин билим кўламини кенгайтириш: копирайтинг −> SMM −> мобилография −> таргетинг −> график дизайн −> маркетинг... ва ҳоказо.

Булар — “Ҳар қандай копирайтер охир-оқибат маркетологга айланиши керак”, деган фикрни қўллаб-қувватлайдиганлар.

Бунақа инсонлар бир жойда қолиб кетмасдан, кўпроқ нарсаларни ўрганишни, кўплаб инсонлар билан танишишни, турли соҳаларда ўзларини синаб кўришни хуш кўришади.

Кенг кўламли билим ва кўникмаларга эга бўлганлари учун булар мижозларга лойиҳа миқёсида комплекс хизмат кўрсата олишади, яъни ишни тўлиқ зиммаларига олиб, "под ключ" топширишади. Шу сабабдан кўпроқ пул эвазига ишлай олишади.

2. Чуқур фикрлаш
Копирайтингда охиригача бориш — соҳани чуқур ва ҳар тарафлама ўрганиш, унинг барча йўналишларини эгаллаш: сотув матнлари, бренд-копирайтинг, SEO-копирайтинг, сценарий ва скриптлар ёзиш, лендинг матнларини тузиш, ғоялар билан ишлаш, матнга оид бошқа йўналишларни эгаллаш (таҳрир, тасҳиҳ, таржима...),

Бундай инсонлар — Брюс Лининг “Мен ўн минг хил зарбани биладигандан эмас, бир зарбани ўн минг марта пишитгандан қўрқаман”, деган гапига риоя қиладиганлар.

Айни шу соҳада ўта профессионал бўлганлари, кўпчиликнинг қўлидан келмайдиган вазифаларни уддалаганлари учун улар қимматга ишлашади. Ким билан ишлашни ҳам ўзлари танлашади.

Қайси йўл тўғри?

Иккала йўлнинг ҳам плюс ва минус тарафлари бор. Қизиғи, кўпчилик биринчи йўлни афзал кўради. Шунинг учун ҳам ҳозир бизда кучли копирайтерлар жуда кам.

Қайси йўлдан юришни фақат ўзингиз ҳал қилишингиз керак. Сиз қайси йўлни танлайсиз? Эҳтимол, учинчи йўл бордир?

#копирайтинг
@xatoliklar | @Abduazim_uz
10.0K viewsedited  12:38
Ochish/sharhlash
2024-04-20 14:44:12 Далаҳовли, дала ҳовли ёки дала-ҳовли?

«Дача»лар мавсуми бошланиши билан эълонлардаги хилмахиллик кўзга ташланади. Бу борада луғатлар нима дейди ва тўғри ёзилиши аслида қандай?

Қизиғи, бу борада луғатларда ҳам хилмахиллик бор. Масалан, Ўзбек тилининг имло луғатига кўра, далаҳовли сўзи қўшиб ёзилса, изоҳли луғатда бу сўз ажратиб ёзилганини кўришимиз мумкин. Хўш, қай бирига ишониш керак?

Изоҳли луғат сўзларнинг тўғри ёзилишини эмас, балки уларнинг изоҳини, мазмунини тавсифлайди. Уларнинг қандай ёзилиши, имлосини эса имло луғатидан билиб олса бўлади. Шундай экан, бу далаҳовли сўзини қўшиб ёзиш учун биринчи асос.

Қолаверса, асосан жуфт ва такрорий сўзлар чизиқча билан ёзилади, масалан, ота-она, катта-катта. Далаҳовли улар сафига кирмайди. Шу сабаб уни чизиқча билан ёзиш хато.

Бу сўз яхлит бир маънони англатади ва у дала ва ҳовли сўзларидан тузилган бўлса-да, янги мазмунга эга. Яъни бу ерда ҳовли сўзи учун дала сифат эмас, балки қорбобо, кўзойнак сингари иккита мустақил сўздан янги сўз ҳосил қилинган ва у битта туб сўз. Шу сабаб уни қўшиб ёзиш мантиқли бўлади.

Демак:
Дала ҳовлида қолдик
Дала-ҳовлида қолдик
Далаҳовлида қолдик
Дала, ҳовлиларни супурди

@xatoliklar
9.9K views11:44
Ochish/sharhlash
2024-04-18 10:03:22 Kurer, atele, bulon... ёхуд яна кирилл/лотин муаммоси ҳақида

Хабарингиз бор, ўзбек лотин ёзувида кириллда мавжуд бўлган айрим ҳарф ва белгилар бекор қилинган. Шулардан бири Ь (юмшатиш белгиси)дир. Бу белги ўзбек лотин ёзувида йўқ. Умуман йўқ! Лекин ўзбек кирилл алифбосидаги юмшатиш белгили сўзлар имло луғатларидан чиқариб ташланмаган, халқ истеъмолида бор, бугунги кунда ҳам қўлланиб келмоқда. Унда муаммо нимада?

Гап шундаки, охирги пайтларда таркибида юмшатиш белгиси бўлган сўзлар лотин алифбосига транслитерация қилинганда ўз-ўзидан усиз ёзилмоқда ва шу сабабли товушларнинг фонетик жиҳати эътиборсиз қолдирилмоқда. Шунчаки техник ижро бор, лекин фонетикага қаралмаяпти. Бу эса сўзнинг семантик хусусиятининг йўқолишига олиб келмоқда.

Мисолларга ўтамиз. Ўзбек тилида АТЕЛЬЕ, КУРЬЕР, БУЛЬОН каби ўзлашма сўзлар бор. Улар асли Европа тилларига хос бўлса-да, бизга рус тили орқали ўзлаштирилган. Афтидан, кирилл алифбосида ёзилишида муаммо йўқдек. Сўзни таниган инсон уни муаммосиз ўқий олади.

Энди бу сўзларни лотин алифбосида ёзилишига эътиборни қаратамиз. Ўзбек лотин ёзувида Ь белгиси йўқлиги боис, улар ATELE, KURER, BULON кўринишини олмоқда. Бу каби ҳолатлар хусусий эълонларда, рекламаларда, Telegram каналларидаги ёзувларда кўп учрамоқда. Сабаби ҳам оддийдек: лотин алифбосида Ь учун алоҳида белги йўқ.

Афсуски, юқорида айтганимиздек, бу каби сўзлардаги товушларнинг фонетик хусусияти эътиборга олинмаяпти. Яъни АТЕЛЬЕ, КУРЬЕР, БУЛЬОН сўзларида Ь дан кейин ёлашган унли товуш келган. Ахир ўқиганда ҳам шуни эътиборга олиб талаффуз қиламиз. Лотин ёзувида Ь нинг автоматик тушиб қолиши эса бу ҳодисани йўққа чиқаради. Эътибор беринг: ATELE — АТЕЛЕ , KURER — КУРЕР, BULON — БУЛОН тарзида ўқилади. Ғалати ва тушунарсиз. Тўғрими?

Ўзбек тилшунослари бундай ҳолатларни ҳисобга олишган. 2013, 2022, 2023 йилларда чоп этилган лотин ёзувидаги имло луғатларида бу сўзлар ATELYE, KURYER, BULYON шаклида берилган. Бу энг оптимал ва тўғри ечимдир. Яъни уларда товушларнинг фонетик хусусияти — юмшоқ ундошдан кейин келган ёлашган унлилар сақлаб қолинган. Биз келтирган мисоллар эса таркибида юмшатиш белгиси бор сўзларни ўзбек лотин ёзувида акс эттиришда эътиборли бўлишга чақиради.

Демак:
ATELE
ATELYE

KURER
KURYER

BULON
BULYON

@xatoliklar
11.2K views07:03
Ochish/sharhlash
2024-04-15 18:13:54 Финляндия ва Финландия масаласи бўйича ҳамкасбим Ориф ака мақола ёзибдилар. Ўзбек тили руҳияти ва талаффузига яқинроғи Финландия деган фикрни илгари сурганлар.

Ҳаммаси манбаларга бориб тақаляпти. Жой номлари ва ўзлашма сўзлар имлоси бўйича ишлар бизда анча орқада қолган. Манбаларни яратиш ва янгилашга бюджет ажратиб туриш керак, бир марта эмас — доимий равишда.

@xatoliklar
11.1K views15:13
Ochish/sharhlash