Get Mystery Box with random crypto!

Далаҳовли, дала ҳовли ёки дала-ҳовли? «Дача»лар мавсуми бошл | Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Далаҳовли, дала ҳовли ёки дала-ҳовли?

«Дача»лар мавсуми бошланиши билан эълонлардаги хилмахиллик кўзга ташланади. Бу борада луғатлар нима дейди ва тўғри ёзилиши аслида қандай?

Қизиғи, бу борада луғатларда ҳам хилмахиллик бор. Масалан, Ўзбек тилининг имло луғатига кўра, далаҳовли сўзи қўшиб ёзилса, изоҳли луғатда бу сўз ажратиб ёзилганини кўришимиз мумкин. Хўш, қай бирига ишониш керак?

Изоҳли луғат сўзларнинг тўғри ёзилишини эмас, балки уларнинг изоҳини, мазмунини тавсифлайди. Уларнинг қандай ёзилиши, имлосини эса имло луғатидан билиб олса бўлади. Шундай экан, бу далаҳовли сўзини қўшиб ёзиш учун биринчи асос.

Қолаверса, асосан жуфт ва такрорий сўзлар чизиқча билан ёзилади, масалан, ота-она, катта-катта. Далаҳовли улар сафига кирмайди. Шу сабаб уни чизиқча билан ёзиш хато.

Бу сўз яхлит бир маънони англатади ва у дала ва ҳовли сўзларидан тузилган бўлса-да, янги мазмунга эга. Яъни бу ерда ҳовли сўзи учун дала сифат эмас, балки қорбобо, кўзойнак сингари иккита мустақил сўздан янги сўз ҳосил қилинган ва у битта туб сўз. Шу сабаб уни қўшиб ёзиш мантиқли бўлади.

Демак:
Дала ҳовлида қолдик
Дала-ҳовлида қолдик
Далаҳовлида қолдик
Дала, ҳовлиларни супурди

@xatoliklar