Kanal manzili:
Toifalar:
Bloglar ,
Tillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
22.10K
Kanalning ta’rifi
Ушбу каналда ўзбек тилида кўпчилик йўл қўядиган турли хатоликлар ва уларни бартараф қилиш ҳақида сўз боради.
Лотин алифбосида: @xatoliklar_lotin
Имло бўйича саволлар: @xatoliklarbot
Админ: @nuqtavergul
Моддий қўллаб-қувватлаш: t.me/xatoliklar/1059
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
0
3 stars
0
2 stars
2
1 stars
0
Oxirgi xabar 4
2023-06-12 14:01:59
Бўлаверади-бўлаверади... Каналда ҳар бир жойланаётган пост матнида биринчи ҳарфни тушириб қолдираверсак, тасаввур қилинг, нима бўлади.
*Расм обуначиларимиздан
@xatoliklar
4.1K views11:01
2023-06-11 17:42:23
Бу сафар изоҳи йўқ, хатоларини тўғрилашни сизга топширдик.
@xatoliklar
5.7K views14:42
2023-06-08 09:28:00
Ҳаракат қилган имкон топади
Копирайтинг курсида ўқишдан олдин кўпчиликда шубҳа бўлади: "Ўқисам, кейин иш топа оламанми? Ишлаб туриб курс пулини қопласа бўладими?"
Менинг жавобим оддий: "Шунчаки сарлавҳани ўқинг".
P. S. Скриншотдаги хабар наманганлик талаба Достонбекдан келди.
@xatoliklar
9.4K views06:28
2023-06-03 22:04:07
Нейминг ишида бир нозик жиҳат бор — танланган ном бошқа тилларда қандай жаранглаши ва маъно бериши инобатга олиниши керак. Айниқса, махсулот қайси давлат бозорига кириб борса, ўша ерда ишлатиладиган тилларда.
Dermo номи рус тилида ижобий маъно бермаслиги ҳаммага маълум.
@Abduazim_uz
5.7K views19:04
2023-06-01 17:42:14
Техник хато, тўғри. Лекин бу Ўзбекистондаги энг катта саҳнада эълон қилинаётган реклама. Озгина эътиборли бўлиш керак.
*Расм обуначиларимиздан
@xatoliklar
8.5K views14:42
2023-05-29 11:18:02
Баъзида шунақа эълонларни кўриб, кимнидир жазолаш керакмикан, деган фикрга бориб қоласан.
Хаммаси
Ҳаммаси
"Пистон" мобил илова
"Пистон" мобил иловаси
*Расм обуначиларимиздан
@xatoliklar
10.2K viewsedited 08:18
2023-05-28 13:36:18
Бу канал ҳамма учун эмас
Сўровномада айтилган шахсий блог ниҳоят очилди. Бу каналда ёрита олмаган нарсаларимни, ҳеч қаерда айтилмайдиган гапларни ўша ерга жойлаб бораман.
Копирайтинг, таржима, таҳрир ва тасҳиҳ мавзулари ва шахсий тажрибаларим қизиқ бўлса, блогимга обуна бўлинг.
Ҳавола @Abduazim_uz
8.7K views10:36
2023-05-28 08:00:01
Кеча Иқтисодиёт университетининг Рақамли маркетинг курси ўқувчилари учун копирайтинг бўйича маҳорат дарси ўтиб бердим.
Бундай фаолият ҳар доим ҳам моддий манфаат олиб келмаса-да, бошқа тарафдан фойдалари кўп:
— Омма олдида нутқ сўзлаш ҳаяжонни енгишга ёрдам беради. Лекин орада узоқ вақт узилиш бўлиб қолса, ҳаяжон билан курашиш яна қийин кечади.
— Бундай чиқишларингиз муваффақиятли ўтса, ўзингизга бўлган ишонч ортади (а
ммо бунинг акси ҳам бўлиши мумкин).
— Танилиш ва шахсий брендни ривожлантиришнинг зўр йўли бу.
— Бошқаларга ўргатиш — билганларингизни эслаб олиш ва мустаҳкамлаш учун яхши имконият.
@Abduazim_uz
7.4K views05:00
2023-05-24 17:19:01
Копирайтинг бўйича мастер-класс
Иқтисодиёт университети Бизнес инкубатори талабалари учун копирайтинг бўйича маҳорат дарси ўтиб беришга таклиф қилишди. Каналда университет талабалари бўлса, 27 май 11:00 да бошланадиган дарсда қатнашишлари мумкин.
@xatoliklar
12.1K views14:19
2023-05-18 13:46:05
"Этикдўзнинг этиги йиртиқ" деганлари шунақа бўлса керак. Аммо кўз клиникаси учун ҳақиқий антиреклама бўлибди.
*Расм обуначиларимиздан
@xatoliklar
12.3K views10:46