2021-02-10 07:51:01
#замоншеъри #долзарб #дард
.
Бизда иш йўқ, дейиш бир баҳонами,
Ё чет элда ишлаш ҳозир мода-ми?.
Тунлар қучоғида таъмсиз висоллар –
Эри мусофирга кетган аёллар.
Чилласи чиқмасдан келинчак ёлғиз...
Чимилдиқ йиғилмай қолар эгасиз...
Ёрининг ортидан жўнайди ҳиссиз...
Эри мусофирга кетган жувонлар.
Ҳусни булут тўсган ойга ўхшайди,
Узун бўйгинасин эгиб яшайди,
Ёр-жони ёнида бўлса, яхшийди,
Эри мусофирга кетган аёллар.
Акасин мурдаси келган ёқларга,
Ука йўл олмоқда боқмай “оҳ”ларга.
Кўксим тўла йиғи, тан титроқларда,
Эри мусофирга кетган аёллар.
Эшиги ногаҳон тақиллаб қолар,
Бесарҳад ғийбатлар тўрт ёндан олар.
Маст-аласт нокаслар йўлини пойлар,
Эри мусофирга кетган аёллар.
Ўғлини жўнатиб, ғам босар ўйин,
Номуссизни кўринг, ўйламас гўрин.
Янги севги пайдо – “қайнота-келин!..”
(Ёлғиз аёлларнинг қўрингиз уйин,)
Эри мусофирга кетган келинлар.
На тўкин, на етим болам, деёлмас,
На бева, на тулман, онам, деёлмас,
Шоир шоҳ сатри ҳам дардин ололмас,
(Ўзбектош шеъри ҳам малҳам бўлолмас,)
Эри мусофирга кетган аёллар.
Нима деймиз, эрлар кетмасин, деймиз,
Аёллар бағрин чок этмасин, деймиз!
Биз шоирлар ҳар вақт ишқ ғамин еймиз!
(Биз шоирлар ҳар вақт эл ғамин еймиз...)
Эри мусофирга кетган аёллар!
Муаллиф:
https://t.me/uzbektoshijodi
271 viewsO'ZBEKTOSH aka rejissyor "ЎЙИН ИЧИДА ЎЙИН" наш фильм, 04:51