Get Mystery Box with random crypto!

Темурдек дунёлар фақат бизда бор, Навоий, Синолар фақат бизда | 🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

Темурдек дунёлар фақат бизда бор,
Навоий, Синолар фақат бизда бор,
Улуғбек Мирзолар фақат бизда бор,
Ўзини билганлар бизни билгайдир,
Бобурдек фидолар фақат бизда бор.

Камалак остида боғларинг сўлим,
Қизғалдоқ қизарган тоғларинг сўлим.
Ҳамиша навқирон чоғларинг сўлим,
Бу майин ҳаволар фақат бизда бор,
Тинч, тоза самолар фақат бизда бор.

Ота уй сарҳади − жаннат қирғоғи,
Бир олам мўъжиза – бир кафт тупроғи.
Юртда ҳар не гўзал, ҳар гул, япроғи,
Қисматдош дарёлар фақат бизда бор,
Олтинқум саҳролар фақат бизда бор.

Дунёлар ҳайратда боқиб турибди,
Биздан ўрнак олиб, яшаб юрибди.
Кимлардир ҳасадда ёниб куйибди,
Юраги дарёлар фақат бизда бор,
Барҳаёт Хумолар фақат бизда бор.
Пирлар, авлиёлар фақат бизда бор.

Олис Оврўпага муаллим ўзинг,
Аждодлар йўлидир танлаган изинг,
Кечагидай буюк бугун ҳам сўзинг,
Буюк Бухоролар фақат бизда бор,
Шердордек бинолар фақат бизда бор.
...https://t.me/uzbektoshijodi...