Get Mystery Box with random crypto!

ГОҲ Гоҳ қора, гоҳида оқмиз, биродар, Гоҳ гадо, гоҳида шоҳмиз, | 🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

ГОҲ
Гоҳ қора, гоҳида оқмиз, биродар,
Гоҳ гадо, гоҳида шоҳмиз, биродар.
Бир рангда эмасдир умр кунлари,
Гоҳ маъюс, гоҳида шўхмиз, биродар.

Тасодиф қўлида тақдир жилови,
Бир кун оч, бир куни тўқмиз, биродар.
Музлатиши мумкин бахтнинг олови,
Бугун ёй, эртага йўқмиз, биродар.
*** https://t.me/uzbektoshijodi