Get Mystery Box with random crypto!

Эрнинг азиз боши хўрлик кўрмасин, Иззати йўқолиб, изза бўлмаси | 🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

Эрнинг азиз боши хўрлик кўрмасин,
Иззати йўқолиб, изза бўлмасин.
Қисматнинг чалкашли ўйинларида,
Эр-йигитнинг куни қарзга қолмасин.

Демасин: “Шунча дард ютганим кам-ми,
¬Бир йигит бошига шунча ситам-ми,
Лафзида турмаса, одам одам-ми...”
Эр кишининг куни қарзга қолмасин!

Ерга сиғмас кўнгли бир осмон чўкар,
Тунлари ухлолмай тўлғониб чиқар,
Юрагин мағзидан чаёнлар чақар,
Эр кишининг куни қарзга қолмасин!

Кунлари қарз олиб тўлашга кетар,
Уйини барака, ҳузур тарк этар,
Эркаклик қудрати исрофга ўтар,
Эр кишининг куни қарзга қолмасин!

Сирдоши, кўнглини сўровчи бўлсин,
Оқсаганда оқ йўл тиловчи бўлсин,
Тўй маъракасида тўйловчи бўлсин,
Бахт фаришталари кўмакка келсин,
Ўзингдан бошқага муҳтож бўлмасин,
Эр кишининг куни қарзга қолмасин!
*** https://t.me/uzbektoshijodi