Get Mystery Box with random crypto!

Дил дарёмни тўсган дилбарларим бор, Жигаримдан осган жигарлари | 🇺🇿💎 Сценарист ва режиссёр O'zbektosh To'raxonli ijodi💕

Дил дарёмни тўсган дилбарларим бор,
Жигаримдан осган жигарларим бор,
Қанотимда ўсган хатарларим бор,
Мени яхши кўрган ёмон одамлар.

Булутлар хўрсинар, осмоним йиғлар,
Юрагим минг синар, иймоним йиғлар,
Бу армон олдида, армоним йиғлар,
Мени яхши кўрган ёмон одамлар.

Бағримда илондай яйраб юрганлар,
Тилида олқишлаб сайраб юрганлар,
Ичида тишини қайраб юрганлар,
Мени яхши кўрган ёмон одамлар.

Гоҳида изимга пуллар сочасиз,
Севгандай соямга қучоқ очасиз,
Билдирмай илигим сувин ичасиз,
Мени яхши кўрган ёмон одамлар.

Сизни билишимни билинг-да энди,
Яхшилар пойини олинг-да энди,
Ҳайвонмас, одамдай ўлинг-да энди,
Мени яхши кўрган ёмон одамлар.

Таъзим қилай бошим ерга теккунча,
На бошим юрагим ерда оққунча,
Сиз ернинг садафи − ноёбсиз бунча −
Мени ёмон кўрган яхши одамлар!.
***https://t.me/uzbektoshijodi...